08:13 / 11.06.2017
11 525

Жуда кўп китоб ўқишнинг 4 усули

Жуда кўп китоб ўқишнинг 4 усули
Китоб ўқиш — муваффақият калити, стрессдан қутқарувчи ва хотирани яхшиловчи энг яхши восита ҳисобланишини билсангиз керак. Шундай бўлса-да, барибир китоб ўқишга ҳеч вақт топа олмайсиз. Қуйидаги маслаҳатларимиз бу борада сизга ёрдам беради деб умид қиламиз.

Агар китоб ёқмаса, ўқиманг

Сиз ҳам қийинчиликлар олдида бўйин эгадиган одам бўлиб кўринишни хоҳламайсизми? Шунинг учун ёқмаган китобни ўқишга ўзингизни мажбур қиласизми? Агар шундай бўлса, сиз ноҳақсиз. Китоб сизга ёқмаган бўлса, ўқиманг ва бунинг учун ўзингизни айблашни бас қилинг.

Ҳар бир бўш дақиқадан фойдаланинг

Ёзувчи Стивен Кинг муаллиф сифатида ўз муваффақиятларини китоб ўқишда деб билади ва сизга ҳам китоб ўқишни маслаҳат беради. Айниқса, ёзувчи бўлишни хоҳласангиз. Унинг ўзи уйдан китобсиз чиқмайди ва ҳамма жойда ўқийди.

Кун давомида ўқишга сарфлайдиган бўш дақиқаларингиз кўп бўлади. Масалан, навбатга турганингизда ёки тирбандлик вақтида.

Режаларингиз ҳақида гапирманг

Тадқиқотчилар қандайдир катта мақсадлар ҳақида олдиндан гапириш камдан-кам ҳолларда муваффақиятга олиб келади деб ҳисоблайдилар. Шунинг учун агар сиз кўпроқ китоб ўқимоқчи бўлсангиз, буни олдингизга мақсад қилиб қўйинг, лекин бу ҳақда бошқаларга айтманг.

Қоғоз китобларни ўқинг

Қоғоз китобларни ўқиш чалғимасликка ва ирода кучини бекорга сарфламасликка ёрдам беради. Электрон қурилмаларда китоб ўқишда биз кўпинча интернетга кирамиз ва ўқишни ташлашга мажбур бўламиз.

Қоғоз китобларни эса қўлда ушлашнинг ўзи ҳам ёқимли.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Жуда кўп китоб ўқишнинг 4 усули