20:08 / 21.06.2017
6 143

Тест: турмушингизда бахтлимисиз?

Тест: турмушингизда бахтлимисиз?
Турмушинигизда ўзаро мувофиқлик бор-йўқлигини қуйидаги тест орқали билиб олишингиз мумкин. Саволларга жавоб бериб, ўзингиз ва оилангиз ҳақида янги-янги маълумотларга эга бўласиз.

Ижобий жавобларга 1 баллдан қўйиб борасиз.

1. Уйингизга эрингизнинг қариндошлари келса, ҳамиша хурсанд бўлиб кутасиз?
2. Бирга ҳордиқ чиқарган дамларни ҳақиқий дам олиш деб ҳисоблайсиз?
3. Ҳаётда турмуш ўртоғингиз билан билмаган ҳолда баробарига бир нарса ҳақида гапирган вақтингиз бўлганми?
4. Нима бўлганидан қатьий назар ўзаро муносабатларда ҳар икки томонни қониқтирувчи тўхтамга кела оласизларми?
5. Совғаларингиз бир-бирингизга доим ёқадими?
6. Оила бюджетини умумий харжлайсизларми?
7. Фарзандларинигз сизга ва эрингизга бирдек қулоқ солишадими?
8. Жуфти ҳалолингизнинг дўстлари уйингизга келишидан қувонасизми?
9. Эрингизнинг профессионал муваффақиятларидан доим хурсанд бўласизми?
10. Умр йўлдошингиз билан умумий қизиқишларингиз борми?

Сарҳисоб


0—3 баллгача
Никоҳингизни ҳали гармонияли деб аташ қийин. Сизлар алоҳида ўз-ўзингиз билан ва фақат ўзингиз учун яшайсиз. Ҳар бирингизнинг оила ҳақидаги қарашларингиз ҳар хил, қизиқиш ва интилишларингиз ҳам тамомила фарқ қилади. Уйингизни ҳам сокин осойишта дея олмаймиз, у худди талабалар ётоқхонаси каби ғала-ғовурли, сершовқин. Турмуш ўртоғингизнинг баъзи қилиқлари ғашингизга тегади, бир уйда истиқомат қилганингиздан хурсанд эмассиз. Болалар ҳам парк, тоққа чиқиб дам олишдан умид бўлмагани учун ўз ишларига ўралашиб юради.

Маслаҳатимиз: атрофдаги воқеаларга беъэтибор бўлмай, вазиятни тезда тўғирланг. Йўқса бундай хонадошлик ўзининг мантиқий якунига етиб, оилангиз бузилиб кетиши мумкин.

4—6 баллгача
Оилангизда тўлиқ уйғунлик бор дея олмаймизу, ҳар ҳолда умид йўқ эмас. Энг асосийси–иккалангиз ҳам мустаҳкам оилани барпо этиб, сақлашни истаганингиз, демак, ҳаммаси ўз қўлингизда. Орангиздан “ғиди-биди” бўлиб турса-да, ҳеч қачон бир-бирингизнинг манфаатларингизга зид қарор қабул қилмайсизлар. Йиллар давомида бир-бирингизни яхшироқ тушуниб, характерингиздаги номувофиқликларни енгиб ўтасиз.

Маслаҳатимиз: Рўзғор масалалари ва болалар тарбияси ўз йўлига, партнерингизнинг ички дунёси билан ҳам кўпроқ қизиқинг.

7 баллдан юқори
Сизларга фақат ҳавас қилиш керак. Характерларингиздаги ҳамма жиҳатлар ўхшаш. Бир-бирингизни кўз қарашиданоқ тушунасиз, ҳамроҳингиз нимани ўйлаб, нимани ҳис қилаётганини билиб турасиз. У ҳақиқатдан сизнинг “иккинчи ярмингизга” айланган. Ўртангизда гап қочиши амри маҳол. Мободо шундай бўлса, ярашув узоқ кутилмайди. Сизнинг никоҳингизни юз фоиз идеал деб аташ мумкин.

Маслаҳатимиз: Турмушдаги фаровонлик ва барқарорлик яхши, лекин уни асраб-авайлаш керклигини ҳам унутанг. Баъзан мисқоллаб йиғилган оилавий бахтни ножўя бир сўз билан барбод қилиш қилиш ҳеч гап эмас.


Манба: darakchi.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тест: турмушингизда бахтлимисиз?