23:38 / 21.06.2017
7 932

Анвар қори Турсунов: “Лайлатул Қадрни зиёфат қилиб эмас, яхшилик ила ўтказиш керак”

Анвар қори Турсунов: “Лайлатул Қадрни зиёфат қилиб эмас, яхшилик ила ўтказиш керак”
Кун.uz’ нашри Тошкент шаҳри бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов билан суҳбатни тақдим этди. Мазкур суҳбат Рамазон ойининг энг муборак куни бўлмиш Лайлатул Қадр кечаси ва унинг фазилатлари ҳақида. Марҳамат, сиз ҳам баҳраманд бўлинг.
“Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ўзбекистонда моддий ҳолат қанчалик юксак даражага кўтарилаётган бўлса, маънавий ҳолат ҳам ана шундай суръатда юқорилаб бормоқда. Маънавиятимизнинг жавҳари Ислом дини, Қуръони каримдир. Ўзбек халқининг бутун ҳаёти, урф-одатлари мана шу дин билан чамбарчас боғлиқ.

Президентимиз томонидан бу йилги Рамазон ойини чиройли ўтказиш борасида қабул қилинган қарор ўзининг амалий ифодасини топди. Ўзбекистоннинг мингга яқин, жумладан, Тошкентнинг 105 та масжидида Қуръон хатми бўлиб ўтди. Жуда катта уламоларимизнинг айтишича, хатмоналар қилишда жаҳонда, биринчи ўрин, Маккаи мукаррамага насиб этса, ундан кейинги ўринда Ўзбекистон туради. Мамлакатдаги файз, барака, одоб-ахлоқ – барчаси яхшиликдан далолатдир.

Рамазоннинг энг олий чўққиси бу – Лайлатул Қадр кечасидир. Пайғамбаримиз (с.а.в) шундай марҳамат қиладилар: “Ким Лайлатул Қадр кечасида бедор бўлиб, дуо қилса, унинг аввалги гуноҳлари мағфират қилинади”. Бу биз умматларга башорат. Кимки шу кечада ихлос билан, ёлвориб Аллоҳга дуо қилиб чиқса, онадан янги туғилган каби гуноҳлардан фориғ бўлади. Бу, албатта, биз учун катта саодат.

Бу кечани зиёфат қилиб эмас, яхшилик қилиб ўтказиш керак. Афсуски, кўпчилик турли таомлар ҳозирлаб олиб, дастурхонларни безаб, турли хил гапларни сотиб, биз Қадр кечасида ўтирдик, дейишлари мутлақо нотўғри амалдир. Хўш, бу кечада нималар билан банд бўлиш лозим бўлади? Аввало, қалбни мана шу кунга созлаб олиш керак. Ҳуфтон намозидан кейин, таҳоратни янгилаб, покланиб, дуо-ю зикрда бўлиш, таҳажжуд намозини ўқиш, Қуръон тиловат қилиш, истиғфор айтиш, такбир ва таҳлилларга эътибор қаратиш лозим бўлади. Ана шунда инсон ўзидаги ўзгаришларни, қалбига яхши нарсалар қуйилиб келаётганини англайди. Бу кечани мана шундай ўтказсаккина фойда оламиз, ҳадисда айтилган саодатга эришамиз.

Бир нарсани яхшилаб идрок этиб олмоқ керак. Расулимиз (с.а.в): “Амаллар ниятга боғлиқ”, деб айтганлар. Шу боис ҳар бир киши юқорида айтиб ўтилганидек, қалбни поклаб олиши керак. Бу кечада, айниқса, қалбда Аллоҳга бўлган муҳаббатни янада ошириш лозимдир. Айтмоқчи бўлганимизки, мана шу кечада бедор бўладиган кишининг қалбида чиркин иллатлар бўлмаслиги, уни соф ҳолда ушлаб туриши жуда яхши ишдир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Анвар қори Турсунов: “Лайлатул Қадрни зиёфат қилиб эмас, яхшилик ила ўтказиш керак”