17:36 / 22.06.2017
20 181

Бир қизнинг аччиқ қисмати: «Чимилдиқ хиёнатни кечирмас экан!»

Бир қизнинг аччиқ қисмати: «Чимилдиқ хиёнатни кечирмас экан!»
Биз бошида жуда бахтли эдик. Ҳар куни учрашамиз, ширин суҳбатлар, сирли қарашлар… Тенгдошларимизнинг бизга ҳаваси келарди. У рўпарамиздаги кўп қаватли уйда яшарди. Мен ўзимча, 17 ёш қизнинг ўртамиёна ақли билан севиб қолгандим. Бу севгимнинг охири нима билан тугашини билмас, шунчаки менга севги изҳор қилиб, ҳар куни қаршимдан чиқадиган йигитга ўрганиб қолгандим. Ойим тижорат учун тез-тез чет элга кетар, дадам тунги навбатчиликда бўлган вақтлари уйда ёлғиз қолардим. Буни у биларди.

Бир куни у ота-онанг барибир уйда йўқ-ку, юр, бир дўстимнинг уйига бориб келамиз, деди. Мен унга буткул ишонардим. Афсуски у ишончимни поймол қилди. Мен ҳомиладор бўлиб қолдим. Эндиги муаммо тезроқ тўй қилиш эди. Ўша йигитдан совчилар келганида дадамнинг «Тенгини топиб келса бўлмайдими, мен келиб-келиб, мана шулар билан қуда бўламанми?», деб жаҳли чиқди. Холам орқали ҳамма гапни билгач эса, мени роса койидилар. Хуллас, совуган ошдек тўй ҳам ўтди. Фарзандли ҳам бўлдик.

Лекин маҳалла-кўй, қўни-қўшнилар учун мен ҳамон гуноҳкорман. Ҳалигача мени муҳокама қилишади. Мен кўнгил қўйган, севган йигит эса, тўйдан кейин буткул ўзгарди. «Сен чимилдиққа кирмасданоқ ҳомиладор бўлгансан, демак, бошидан сен енгилтак бўлгансан”, деб, кун бермайди. Унинг таъналаридан безиб, энди ажрашмоқчиман. Англаб етганим шу бўлдики, чимилдиқни оёқ ости қилганлар асло бахт нималигини билолмас экан…

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бир қизнинг аччиқ қисмати: «Чимилдиқ хиёнатни кечирмас экан!»