04:13 / 24.06.2017
8 139

Чарчоқдан қутилишнинг самарали усули айтилди

Чарчоқдан қутилишнинг самарали усули айтилди
Қиролича Мария номидаги Лондон университети олимлари доимий чарчоқдан халос бўлишнинг самарали усулини маълум қилишди. Тегишли тадқиқот The Lancet журналида эълон қилинди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

Доимий чарчоқ синдроми билан курашда тез-тез жисмоний тарбия билан шуғулланиш кўмак беради. У ўртача доимийликда бўлиши лозим.

Муаллифлар бундай хулосаларга 12 ҳафта давомида 200 кишининг соғлигини кузатиб келишган. Бу инсонлар депрессия ва уйқусизликка қарши дорилардан ташқари, жисмоний тарбия билан ҳам шуғулланишган. 100 кишидан иборат бўлган назорат гуруҳи билан таққослаганда, тахминан 40 инсоннинг ҳолати яхшиланган.

Доимий чарчоқ синдроми асаб тизимидаги муаммолар билан боғлиқ, у ҳаттоки узоқ муддатли ҳордиқдан кейин ҳам йўқолмайди. Асосан ривожланган давлатларда кенг тарқалган, минг кишидан етти нафарида шундай ҳолат кузатилади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Чарчоқдан қутилишнинг самарали усули айтилди