10:51 / 26.06.2017
8 177

Ока, биттагина кулгим бориди...

Ока, биттагина кулгим бориди...
КАФТИНГДАН КЎРАЙМИ Ё?..

Толмасов бир куни ўзини жуда ёмон ҳис қила бошлади. Ўйлаб ҳам ўтирмай дўхтирга борди.
— Қани, чап кафтингизни кўрсатинг-чи! — деди врач.
Толмасов кўрсатди.
— Оббо, — бош чайқади врач, — Ҳаёт чизиғингиз ўттиз ёшингизда тугаркан.
— Нима? — қўрқиб кетди Толмасов. — Энди нима қиламан, дўхтир?
— Ҳечқиси йўқ. Биз ҳозир буни тўғрилаймиз.
Врач қўлига қизил қалам олди-да, кафтдаги чизиқни узайтириб қўйди.
— Раҳмат! — деди Толмасов сал ўзига келиб. — Энди… Ҳақ масаласи… Қанча бўлади, дўхтир?
Врач унинг кафтига бир назар ташлаб олгач, сўради:
— Ойига қанча мояна оласиз?
Толмасов қизариб-бўзариб қанча олишини айтди.
— Шунақами? — врач қовоғини уйиб секин жойига ўтирди.
— Дўхтир, мендаям қолиб кетмайди. Қарздорман олдингизда. Илтимос, бир иложини қилинг!
— Яхши. Қўлингизни беринг!
Толмасов унга қўлини узатди. Врач қалам билан чизиқни янаям узайтириб қўйди.
— Қаранг-а, мана буни қобилият деса бўлади, — хурсанд бўлиб нариги қўлини узатди Толмасов. — Бунисиниям кўринг-чи!..
— Бу кафтингизда умуман чизиқ йўқ.
— Ие, энди нима бўлади?
— Билмасам.
— Дўхтир, бир нарса қилинг!.. Қарздорман…
— Бўпти, мен сизни ё жаҳлдор, ё меҳрибон одамга айлантиришим мумкин.
— Яхшиси, меҳрибонга айлантиринг!
Врач Толмасовнинг бу қўлига ҳам чизиб қўйди.
— Мана, бўлди.
— Дўхтир, аёллар… Масаласида қандай бўларканман?
— Уйланганмисиз?
— Ҳа.
— Унда… Шундайлигингизча қоласиз.
— Бошқачароқ йўли йўқмикан-а?..
— Йўқ, йўқ. Бошимни қотирманг!
— Ўлай агар, уч марталаб қарздорман олдингизда. Бир иложини қили-инг!
— Бўпти, фақат илмий томондан…
Врач унинг кафтига иккинчи чизиқни ўрнатди.
— Бўлдими?
— Бўлди.
— Дўхтир, сизга тўрт маротаба қарздор бўлайли-ик!
— Уф-ф, жонга тегдингиз-ку! Яна нима истайсиз?
— Хотинимнинг иккала кафтидаги чизиқларни ўчириб бери-инг!


Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ока, биттагина кулгим бориди...