Эркаклар мантиққа таяниб, аёллар эса кўнглига қулоқ солиб иш тутишининг сабаби бор экан. Болаликда бу фарқ деярли билинмаса, катта бўлганда аниқ намоён бўлар экан. Эркак ва аёлнинг нафақат ўзларини тутиши ҳар хил, балки уларнинг фикрлаши ҳам тубдан фарқ қилар экан.
Пенсильвания универститетининг тадқиқотларига кўра, эркак ва аёлнинг фикрлаши ва ҳаракатининг тубдан фарқ қилиши уларнинг миясидаги физиологик жиҳатлардан келиб чиқади.
Демак:
1. Эркаклар бир манзилни харита ёки аниқ манзилга қараб, аёллар эса йўлдаги нарсаларни эслаб излайди;
2. Эркаклар буюм ва муаммоларни таҳлил қилади, аёллар уйғунлаштиради;
3. Эркаклар жисмонан эгилувчан эмас, аёллар жуда эгилувчан бўлади;
4. Аёллар бир нечта вазифани бир вақтнинг ўзида эркакларга нисбатан яхшироқ бажаради;
5. Аёлларни бош оғриғи кўпроқ безовта қилса, Паркинсон касаллиги кўпроқ эркакларда учрар экан;
6. Аёлларнинг мияси эркакларникига нисбатан олдинроқ қарийди;
7. Аёлларда икки яриммия орасидаги боғлиқлик кучли бўлса, эркакларда яриммиянинг ичидаги боғлиқлик кучли экан. Натижада эркакларда маълумотни қабул қилиш билан фаолият кўрсатишда узвий боғлиқлик мавжуд бўлса, аёлларда маълумотни қабул қилишда таҳлил ва ҳиссиётлар узвий боғлиқликда келар экан.
8. Эркаклар кўриб эшитаётган фактларга таянса, аёллар ички ҳиссиётларига таянадилар.
9. Аёлларнинг исм ва юзларга бўлган хотираси эркакларникига нисбатан кучлироқ;
10. Эркакларнинг фикрлаш ва фаолият тезлиги аёлларникига нисбатан тезроқ. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди