14:08 / 01.07.2017
12 465

“Ғаройиб ҳодисалар изидан”: КЕЛАЖАКНИ КЎРА ОЛУВЧИ АЁЛ…

“Ғаройиб ҳодисалар изидан”: КЕЛАЖАКНИ КЎРА ОЛУВЧИ АЁЛ…
— Бундай ҳолатлар кўп марта бошимдан ўтган, — дейди санкт-петербурглик Елена Гриднева. — Келгусида мени нималар кутаётганини билиб тураман… Тўғриси, илгари бу нарсани қарғиш деб билардим. Энди ўйлаб кўрсам, Яратганнинг менга берган бир инъоми экан…

Келажакни ўзгартириш
Елена биринчи марта бундай ҳолатга мактабда ўқиб юрган кезларида тўқнаш келган. Имтиҳон топшириши лозим эди. Билет тортиш учун қўл чўзаркан, билет рақами, ичида қандай саволлар ёзилгани-ю, ўқитувчи қандай қўшимча савол беришигача аниқ билиб турди…
Имтиҳондан сўнг қўрқиб кетган Лена иситмалаб ётиб қолди. Бир неча кун мактабга бора олмади. Аммо билдики, ўзида қандайдир номаълум қобилият пайдо бўлди. У сал кейин бошидан нималар ўтишини, қандай воқеа содир бўлишини билиб турди. Синаб ҳам кўрди.

Ҳамма ўйлаганлари тўппа-тўғри чиқаверди. Фақат энг ёмони, бу нарсага қарши бора олмасди. Келажак сари олға қараб борарди.
Талабалик даврида бир куни қўлини синдириб олди. Сезганди. Ҳозир ўзи билмаган ҳолда сўқмоқ йўлдан боради. Кетаётиб кутилмаганда туртиниб кетади-да, қўлини синдиради…
Афсуски, ўша сўқмоқдан юрмай қўяверишга юраги дов бермади. Нимадандир қаттиқ чўчиди…

Бир сафар уйда ўтирганди. Худди ҳозир кўчага чиқиб чиройликкина кучукча топиб оладигандек бўлаверди. Ҳайрон бўлиб катта кўчага чиқса, уйларининг шундоқ бурчагида сап-сариқ кучукча қалтираб турибди. Дарров уни ичкарига олиб кирди…
— Йўқ, — деди бир куни ўзига-ўзи, — Нима бўлгандаям, хаёлларимга, ҳисларимга қарши бораман. Нима бўлса бўлар… Пешонамдан кўрдим…
Орадан йиллар ўтди. Турмуш қурди. Фарзандли бўлди. Бир куни ўғилчасини етаклаганча мактабга олиб кетаётганди. Хаёлидан хунук бир ўй ўтди.

Ҳа, ҳозир улар ҳов анави бурчакка етишади. Тўсатдан нариги йўлдан машина ўқдай учиб келади-да, ўғлини уриб кетади…
Ана, кўряпти, ўғли асфальтга юзтубан йиқилди. Бутун асфальт қонга бўялди…
— Йўқ, бундай бўлиши мумкинмас!.. Ўғлим тирик қолиши керак!.. Ўт кетсин ўша машинага!..
Елена ўша муюлишга етганда, қўрққанидан ўғлини маҳкам қучоқлади-да, қотиб тураверди…
Ҳақиқатан, орадан бир неча сониялар ўтиб-ўтмай, нариги томондан бир машина учиб чиқиб келди-да, икковларининг ёнгиналаридан ўтиб кетди.

— Худога шукр-ей, — енгил тин олиб жилмайди Елена, — Ўғилгинам омон қолди… Ҳа, энди мен ҳисларимга қарши бора оламан…
Йўқ, бу қарғиш ҳам, бало ҳам эмас. Худо менга шундай иноятни бериб огоҳлантиряпти. Яратганга шукр!..
Кейинчалик ҳам Елена ҳамма нарсани олдиндан сезиб турди. Лекин ўзини ёмонлик кутаётган бўлса, сира олға бормади. Ўзини тийди…
У ҳаммасини биларди…

Кўплаб буюк кишилар орасида ҳам келажакни олдиндан кўра билиш қобилияти мавжуд экан. Масалан, айтишларига қараганда, Чарльз Диккенс ҳам худди шундай қобилият эгаси бўлган.
Ёзувчи, айниқса, ўзининг уйланишини, бўлғуси келинни тушида кўрган. Унинг исми Напьер эди. Ҳатто қизил кўйлакда экани ҳам эсида қолди. Орадан бир-икки кун ўтиб ҳақиқатан ўша аёл қизил кўйлакда ёзувчининг ҳузурига кириб келди…

Улар олти ой ўтиб турмуш қуришди…
Маълумки, Уинстон Черчилл ҳам худди шундай киши эди…
Бир гал Испанияга расмий ташриф билан учиши лозим эди. Самолёт салонида ўтириб кўнгли даҳшатли бир фалокатни сезди-ю, зудлик билан ўзини ташқарига урди. Механиклардан самолёт моторини қайта текшириб кўришни буюрди. Қарангки, мотор шу даражада яроқсиз ҳолда эканки, ҳатто океан устидан учиб ўтишга-да улгурмас экан…

Ўша-ўша Черчèллга нисбатан кўпчиликнинг ҳурмати ошди.
Парапсихолог Владимир ЗАРУЦКИЙ:
— Тан олиш керак, дунёдаги барча инсонлар организмида бошқа дунё билан, келажак билан боғлаб турувчи каналлар мавжуд. Фақат бу каналлар баъзи кимсалардагина яхши ишлайди. Айни ўшалар кўп нарсаларни олдиндан кўра билишади. Агар ирода кучи ишга солинса, олдиндан кўрилган ҳар бир ҳодисани бошқа томонга ўзгартириб юбориш ҳам мумкин.


Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » “Ғаройиб ҳодисалар изидан”: КЕЛАЖАКНИ КЎРА ОЛУВЧИ АЁЛ…