21:47 / 02.07.2017
7 582

3 июль Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

3 июль Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
3 июл куни иш жойингизда баъзи ҳамкасблар билан орангизда нифоқ пайдо бўлиши кутилади. Сиз ҳис-туйғуларни жиловлаган ҳолда эътиборсизлик билан ўз ишингизни бажаришда давом этсангиз ютасиз. Оилангизда аҳвол ҳавас қилса арзигулик даражада яхши ва сокин бўлади. Башарти рўзғорда муаммолар юзага келса, уларни ҳам тинчлик, аҳиллик билан ҳал этса бўлади. Куннинг иккинчи ярмида айримлар хизмат сафарига отланишлари мумкин. Саломатлигингизга алоҳида эътибор қаратинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Атрофдагилар билан муносабатларда танглик юзага келиши мумкин. Бу сизни ўзгалар билан арзимаган гап туфайли ҳам жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор деганидир. Агар дипломатларча йўл тутмасангиз, баҳс жанжалга айланади. Кечқурунга яқин хизмат сафарига жўнаб кетишингиз эҳтимоли бор. Тижоратчи ва тадбиркорлар ҳамкорлар билан фойдали шартномалар тузишлари кутилади. Демак, даромаддан хавотир олмасангиз бўларкан.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
3 июл куни биринчи навбатда дўстларга, қариндошларга моддий жиҳатдан ёрдам қўлини чўзишингизга тўғри келади. Фарзандларингиз билан ҳам алоҳида вақт топиб шуғулланиб қўйсангиз, фойдадан холи бўлмайди. Қарзларни ва кредитни тўлаш учун бугундан қулайи бўлмайди. Кечқурун севимли инсонингизга арзирли совға сотиб олишни унутманг. Соғлиғингизни ташқи хавфлардан қаттиқ туриб ҳимоя қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Агар кимлардир истеъдодингизга шубҳа назари билан қарай бошлаган бўлса, бугун амалда исботлашингиз мумкин. Ҳамкасбларингиз тарафидан сизнинг шаънингизга жиддий танқидлар ёғилиши мумкин. Шахсий ҳаётингизда сокинлик ва хотиржамлик ҳукм суради. Оиласизлар бугун омадга эриша олмасликлари кутилади. Кечқурун ёлғиз қолинг. Бу сизга эртанги кун учун куч тўплашда асқотади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
3 июл куни оилавий ташвишларни бир четга йиғиштирасиз-да, ишхона юмушларини адо этишга киришасиз. Шунинг орқасидан жуфтингиз билан баҳслашиб қолишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Молиявий масалада омадингиз келади. Кечки пайт кимдир сизга олган қарзини қайтаради ёки лоторея ўйнаб катта пул ютиб оласиз. Шуниси аниқки, катмонингиз қаппайган ҳолда уйга кириб борасиз. Кечқурун дўстлар билан кафеда ўтириб суҳбатлашиш омадли кечади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун қариндошлар билан муносабатларга жиддий ўзгартишлар киритинг. Яъни, тингловчи ролига ўтиб олинг. Уйдагилар сизга нима демасин, қанча марта танқид қилмасин, жим туриб эшитинг ва маъқулланг. Ютасиз. Молиявий масалада омадингиз чопиб ғойибдан бир даста пулга эга чиқишингиз ҳақиқатга яқинроқ бўлиб турибди. Бугун янги танишувларга йўл берманг, сизга фақат зиён етказади. Соғлиғингиз панд берса, табибга эмас, профессионал врач кўригига боринг. Билиб-билмай муддати ўтган таомларни еб қўйманг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
3 июл куни эрталаб оиласиз эркаклар ёки йигитлардан кимдир ўзи кўз остига олиб юрган қиз ёки аёлга муҳаббат изҳор этиши кутилади. Бу ҳаракатингиз муваффақиятли кечади. Ишда жиддий хатоларга йўл қўйишингиз хавфи бор. Эҳтиёт бўлинг. Саломатлигингиз кечки пайт ёмонлаша бошлаганини ҳис этасиз. Бу кам ухлаганингиздан, қолаверса, ҳавонинг ҳаддан зиёд исиб кетиши туфайли бўлиши мумкин. Витаминга бой меваларни кўпроқ истеъмол қилсангиз, ҳолсизланиш ҳолатлари тез барҳам топади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Юлдузлар бугун раҳбарлар билан асло жанжаллашмасликни маслаҳат беришмоқда. Агар сиз ҳақ бўлсангиз ҳам баҳслашишдан, ҳақиқатни айтишдан тийилинг. Шунда ишларингиз бароридан келади, соф, ҳалол пешона тери эвазига даромад қиласиз, бу уйингизга барака бўлиб киради. Тижорат билан шуғулланувчилар хориждан шерик топишлари мумкин. Кечқурун фақат оилангиз даврасида бўлинг. Бугун ғийбатчи ва киссавурлар таъқибидан сақланинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
3 июль куни ҳали оила қуришга улгурмаганлар ҳаётида жиддий ўзгаришлар содир бўлиши кутилмоқда. Лекин молиявий жиҳатдан бугун омадингиз чопмаслиги мумкин. Бугун ҳар қандай масалада ҳам бировлар маслаҳатига қулоқ тутманг, қалбингиз амрига бўйсунинг. Ҳис-туйғуларни жиловлай олиш сизга кўпгина ёқимли лаҳзаларни ҳадя этади. Соғлиғингизга жиддий эътибор қаратинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Юлдузлар иш жойингизда кичик бўлса-да, кўнгилсизликлар юзага келиши мумкинлигини башорат қилмоқда. Агар бу кўнгилсизликларга ўз вақтида барҳам бермасангиз, улар катта жанжалга айланиб кетади. Жуда дўппи тор келганда, юқори лавозимда ишлайдиган танишлардан маслаҳат сўранг. Куннинг иккинчи ярмида олисдан ёқимли хабар эшитасиз. Бу хабар янги меҳмон дунёга келиши ҳақида бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
3 июл шахсий ҳаётингизда сезиларли ўзгартиришлар киритиладиган кун ҳисобланади. Аммо ҳушёр бўлинг, ўзгартиш киритиш баҳонасида янги муаммоларга ўралашиб қолманг. Молиявий аҳволингиз қачонки қўшимча даромад келтирадиган иш топсангиз, ўшанда ҳавас қилса арзийдиган ҳолатга келиши мумкин. Ҳозирги ҳолатда эса тежамкорликка эътибор қаратишдан бўлак иложингиз йўқ.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун сизнинг кунингиз. Ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам сизни фақат хурсандчиликлар қуршаб олиши кутилмоқда. Кўплаб қизиқарли учрашувларни, танишувлар ва саргузаштларни бошдан ўтказасиз. Асосийси, чегарадан чиқмай, ўз қолипингизда яшай билсангиз бас. Молиявий муаммолар сизнинг тажрибангиз қанчалар кўп-камлигига боғлиқ бўлиб қоляпти. Агар тадбиркор бўлсангиз-у, катта ишга пул тикишга аҳд қилсангиз, яхшилаб мулоҳаза қилгандан кейингина қарор қабул қилинг. Баъзиларни бош оғриғи безовта қилиб ўтиши мумкин.


Манба: www.hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 3 июль Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..