Хитой авиакомпанияси эътиборни тортишнинг ўзига хос йўлини топди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хитой авиакомпанияси эътиборни тортишнинг ўзига хос йўлини топди

Ҳаёт тарзи 16-07-2017, 12:03 468
Хитой авиакомпанияси эътиборни тортишнинг ўзига хос йўлини топди
Хитойликлар нефть, газ каби қазилма бойликлари билан мақтана олишмаса ҳам, дунёнинг энг бой давлатларидан бири ҳисобланишади. Улар ўзларининг ишбилармонликлари билан шундай натижага эришишган. Жануби-Шарқий Осиё давлатларининг аксари ҳақида шундай дейиш мумкин. Жанубий Кореянинг собиқ президенти Ли Мён Бак ўзининг машҳур китобида ёзганидек: «Бизнинг ақлимиздан бошқа ҳеч қандай бойлигимиз йўқ».

Хитойнинг Hainan Airlines авиакомпанияси одамларнинг эътиборини тортишнинг ўзига хос йўлини топди. Компания самолёт бортларида йўловчиларга хизмат кўрсатадиган ходималар ва учувчилар учун махсус кийимлар дизайни эълон қилинди. Лауренс Ху томонидан ишланган либослар дизайни ғарб ва шарқ уйғунлигида намоён бўлган. Авиакомпания модалар тақдимотида қатнашишга ҳам улгурган. Дизайнер Хитой миллий либосларини Европаникига уйғунлаштириб, кўпчиликнинг диққатини тортди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

Талабчан авиакомпания раҳбарлари дизайнер Худан 1000дан зиёд эскизларни қабул қилишган ва шундан кейин шартнома имзоланган. Hainan Airlines шу йўл билан доимий битта авиакомпания хизматидан фойдаланмайдиган «ўзгарувчан» мижозлар эътиборини тортишни ният қилган.





loading...


Zamin.uz нинг Vkontakti’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.