22:08 / 21.07.2017
8 491

Мунажжимлар башорати: 22 июль куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

Мунажжимлар башорати: 22 июль куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун иш жойингизда ҳамкасбларингизга қайсидир соҳада ҳақлигингизни исботлаш учун жуда кўп тер тўкишингизга тўғри келади. Умуман, нега кимгадир ҳақлигингизни исботлашингиз керак? Худо билса бўлди-да! Ундан кўра наф келтирадиган ишлар билан банд бўлинг. Оилада ҳам сизнинг соғлом фикрлашингиз турли жанжалларнинг олдини олиши мумкин. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Кечқурун уйингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Юлдузлар кунингиз жуда хайрли ва осуда ўтишини башорат қилишган. Иш ҳам бароридан келади, арзирли ҳордиқ чиқариш ҳам насиб этади. Ҳар бир воқеа-ҳодиса сизнинг режангиз бўйича кечади. Соғлиқдан ҳам шикоятингиз бўлмайди. Фақат бемор қавмлардан хабар олишингиз шарт. Кечқурун йўлларни кесиб ўтишда сергак бўлинг. Хуфтонга яқин олисдаги дўстларданми, қариндош ё танишларданми кимдир сизга қўнғироқ қилиб ёқимли хабар етказади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
22 июл куни уйдан чиққач, эркин қушга айланиб кетмаслигингиз тавсия этилади. Бу жуфтингиз билан орангиздаги муносабатга путур етказади. Молиявий масалада таваккалчилик бугун сира тўғри келмайди. Катта пул йўқотишингиз хавфи бор. Ҳар бир ишга ижодий ёндошинг. Шунда мақсадингиз амалга ошади. Жисмоний зўриқишлардан қочинг. Акс ҳолда саломатлигингизга путур етиши мумкин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Иш ўта мураккаб, оғир бўлишига қарамай, ташаббусни ўз қўлингизда ушлай олсангиз, марра сизники. Шунинг ўзи сизга моддий ва маънавий манфаат келтиради. Кун давомида келгуси ҳаётингизда муҳим ўрин тутиши мумкин бўлган одам билан учрашиб танишасиз. Агар шу кунларда мазангиз қочган бўлса, оммавий тадбирлар ва зиёфатлардан ўзингизни нарироқ тутинг. Кечқурун вақтингизни оила аъзоларингизга бағишланг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
22 июл куни ҳар қандай муаммони ҳам фақат ўзингиз ёлғизликда бартараф этишингиз зарур бўлади. Молиявий масаладаги ҳаракатларингиз ҳам унумли бўлади. Кечқурун мўмай даромаддан сира иккиланмасдан умид қилаверсангиз бўлади. Кун бўйи атрофдагилар билан сўзлашганда, тилингизга эҳтиёт бўлинг. Серқатнов йўлларда эҳтиёткорликни қўлдан берманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугунги кун сизнинг кунингиз дейишса, ишонаверинг. Ишлар тез ва осонликча бароридан келади, кун мобайнида табиат қўйнида дам олиб қайтишга ҳам улгуришингизга шубҳа йўқ. Ўзингиз яхши деб билган баъзи инсонларни идеал даражасига чиқариб қўйманг. Панд еб қолишингиз ҳеч гап эмас. Оиласизлар бугун севги изҳорлари қуршовида қолишади. Кечқурун уларни романтик учрашув интиқ кутади. Асабларни асранг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
22 июлда мақсадга етиш учун чираниш, асабийлашиш шарт эмас. Оқим билан бирга сузиб кетаверинг, ниятлар ўз-ўзидан вожиб бўлади. Моддий масалада камроқ даромад қилсангиз, аччиқланманг, борига шукр қилинг. Уй олди-сотдиси, бошқа уйга кўчиш кабилар бугун муваффақиятли кечади. Қариндошлар билан мулоқотда эҳтиёт бўлинг, жанжал келиб чиқишига сабаб бўлувчи ҳаракатларни содир этманг. Кечқурун соғлиғингиз панд бера бошлаганини сезсангиз, кечиктирмасдан врачга мурожаат этинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Муҳаббатда оила қурмаганларнинг куни туғади. Муҳаббат изҳори дейсизми, ЗАГС дан ўтиш дейсизми, барчаси сизга мунтазир. Аммо бу масалада синовлар, текширишлар каби амалларни содир этманг. Иш жойингизда эса ҳамкасблар билан илиқ муносабатда бўлиш учун бардошдан фойдаланинг. У асабни ҳам мустаҳкам ҳолатда тутиб тура олади. Сизни фақат эзгулик сари етаклайди. Кун давомида тўсиқларга дуч келсангиз, тез-тез яқин ўтмишдаги хатоларни ёдга олинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
22 июл куннинг биринчи ярмида сизга янги, сердаромад ва қизиқарли иш таклиф этишлари мумкин. Нафақат иш, балки сиз юқори лавозим ва шундай маошга эга бўлишингиз эҳтимоли бор. Дарров рози бўлинг. Молиявий аҳволингиз кечки пайт албатта яхшиланади. Оиладаги баҳсли вазиятлар аста-секин ортга чекинади. Сиз жуфтингиз билан муносабатларни тобора мустаҳкамлаб борасиз. Билинг, бундай қизиқарли ҳаёт ҳар кимга ҳам насиб этавермайди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Мавқеингиз ортишини истасангиз, кузатувчанроқ бўлинг. Юлдузлар сиздан худди шу нарсани талаб қилишади. Саёҳат ва хизмат сафари муваффақиятли якун топади. Бунинг учун эрта тонгда уйғониб Яратгандан астойдил сўранг. Бугун жарроҳлик амалиётлари, хасталикларга қарши халқона усул ёрдамида курашиш ва тиш дўхтирига бориш муваффақиятсизлик келтиради. Бугун профессионал касбингиз билан кўпроқ шуғулланишингиз фақат наф келтиради.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
22 июл куни ижодкорларга омад кулиб боқади. Бошқалар эса илгари амалга ошира олмаган ишни айнан бугун уддалашлари кутилади. Бунинг учун барча имкониятлар эшиклари сиз учун очиқ. Кун давомида молиявий жиҳатдан йўқотишларга юз тутишингиз мумкин. Аммо саломатлигингиз бугун аъло даражада бўлади. Шунинг учун бемалол жисмоний ишлар билан ҳам шуғулланаверсангиз бўлади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Юлдузлар бугун ақлли, бироқ ҳасадгўй одамлар билан мулоқотга киришмасликни маслаҳат беришмоқда. Ишда эса илгари сизга катта фойда келтирган усулни қўлланг, афсусланмайсиз. Куннинг иккинчи ярмида руҳий ҳолатингизни тартибга келтиринг, севимли хоббингиз билан банд бўлинг. Кечқурун олис сафарга отланишингиз кутилади. Оиласизлар эса романтик лаҳзалардан завқ олишади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 22 июль куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..