16:38 / 25.07.2017
6 133

Қизиқ тажриба: 50 кишга бир ой давомида ҳар ҳафта 26 доллардан пул бериб туриш ваъда қилинди. Натижа эса…

Қизиқ тажриба: 50 кишга бир ой давомида ҳар ҳафта 26 доллардан пул бериб туриш ваъда қилинди. Натижа эса…
Швейцарияда ўтказилган янги тадқиқот қўли очиқлик инсонни бахтиёр қилиши мумкинлигини тасдиқлади. Тажрибада қатнашган 50 кишга бир ой давомида ҳар ҳафта 26 доллардан пул бериб туриш ваъда қилинди, деб ёзади The Hindustan Times нашри.

Олимлар ярим иштирокчидан пулни бошқа инсонлар учун сарфлашни, қолган ярмидан эса ўз билганича сарфлашни сўрашди. Шундан сўнг, уларнинг мияси текширувдан ўтказилди. Текширув давомида қатнашчилар тегишли саволларга жавоб беришди.

Тадқиқотчилар миянинг қарор қабул қилиш жараёнида иштирок этувчи ва сахийлик билан боғлиқ ҳудудларини назорат қилиб борди. Натижада, пулларни бошқалар учун сарфлаганлар кейинги гуруҳдагилардан кўра ўзларини бахтиёрроқ ҳис қилганлиги аниқланди. Бахт даражаси пул миқдорига боғлиқ эмас.

Манба: soglom.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қизиқ тажриба: 50 кишга бир ой давомида ҳар ҳафта 26 доллардан пул бериб туриш ваъда қилинди. Натижа эса…