Ҳатто ошхонангизда ҳаво тортувчи қурилма бўлмаса ҳам, хушбўй ва мазали овқатлар тайёрлашдан воз кечманг. Кучли ҳидларни йўқотишга ёрдам берувчи бир неча усуллар мавжуд.
Хоналарни шамоллатинг
Биринчидан, ошхонага кириладиган эшикларни ёпинг. Бу ҳидларнинг бошқа хоналарга тарқалиб кетишига йўл қўймайди. Деразаларни очинг. Агар сизда кўчма вентилятор бўлса, уни деразалар томонга йўналтиринг. Шундай қилсангиз, ҳид тезроқ кетади.
Йиғиштиришни орқага сурманг
Товада пиширишдан кейин қолган ёғни қолдирманг. Тайёрлаб бўлганингиздан кейин дарров ёғли ва кирланган юзаларни артиб олинг. Чиқинди солинадиган идиш тўлишини кутмасдан чиқиндини чиқариб ташланг. Овқат қолдиқларини стол устида қолдирмасдан совитгичга қўйинг.
Атрофингизни ёқимли ҳидларга тўлдиринг
Лимон пўчоқлари ва долчин чўплари солинган сувли идишни паст оловга қўйинг. Ярим соат ёки бир соатдан кейин оловни ўчиринг.
Қаҳва пиширинг
Эрталаб тайёрланган бир пиёла хушбўй ҳидли қаҳва ёқимсиз ҳидларни сездирмайди.
Ҳидларни йўқотинг
Бунга одатдаги сирка ёрдам беради. Идишга бироз сирка солинг, оловга қўйинг ва қайнагунча кутинг. Албатта, бошида бутун ошхона бўйлаб цирка ҳиди таралади, лекин кейин у буғланиб кетади. Ошхонангиздаги ёқимсиз ҳидлардан эса асар ҳам қолмайди.
Манба: «Дарё» “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг