21:38 / 28.07.2017
9 973

Мунажжимлар башорати: 29 июл куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

Мунажжимлар башорати: 29 июл куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
29 июлда ҳамкасбларингизга қайсидир масалада ҳақ эканингизни исботлаш учун кўп тер тўкишингизга тўғри келади. Шунинг дастидан жиддий баҳс-мунозаралар келиб чиқиши тайин. Иш бажаришда профессионал даражадаги усулларингиздан унумли фойдаланинг. Кечқурун нимадир сабаб билан депрессия ҳолатига тушиб қолишингиз эҳтимоли бор. Шунинг учун олдини олиб врач кўригидан ўтиб қўйинг, зиён қилмайсиз. Кечқурун асосий вақтингизни уйдагиларингизга бағишланг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун зерикмайсиз, омад сизга кўп бора кулиб боқади. Ҳатто молиявий муаммоларни ҳам юзингизда табассум билан бартараф этасиз. Аммо пул ҳар қандай муаммони ҳам ечиб бера олмайди. Муҳаббатда фириб ва алдовларга рўбарў бўлишингиз кутилади. Оиласизлар буни кўтара олмасликлари мумкин. На илож, бошқа бир инсонни қидира бошлашингиз керак шекилли. Саломатлигингиздан хавотир олманг. Бугун панд бермайди.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
29 июл куни чап ёнбошингиз билан турасизми, уйқудан уйғонгач, кун давомида дуч келганни танқид қилиш, танбеҳ беришдан бўшамайсиз. Афсуски, бундай феъллиликни замон кўтармайди. Эҳтиёт бўлинг, тағин ўз бошингизга бало орттириб олманг. Кун давомида тилингизни тийинг, ўзингизга яхши бўлади. Бугун никоҳдан ўтиш муваффақиятли кечади. Соғлиғингиз салбий тарафга ўзгара бошлаганини сезсангиз, дарҳол мутахассис кўригига чопинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун сизга ўта фаоллик наф келтирмайди. Оғир карвон каби оқим билан бирга оқи-иб кетаверасиз. Шунда ишларингиз бароридан келади, жанжалли вазиятларга тушиб қолмайсиз. Жисмоний зўриқишлардан нарироқ бўлишингиз талаб этилади. Янги танишувларга иложи борича йўл қўйманг. Киссангиз тўла пул, демак, молия масаласида бугун қайғу чекмасангиз ҳам бўлади. Борига шукр қилинг-у, яшашда давом этинг. Кечқурун ёқимли хабар эшитишингиз эҳтимоли бор. Баъзиларнинг хонадонида янги меҳмон дунёга келиши мумкин.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
29 июл куни йўл қанчалар ўнқир-чўнқир бўлмасин, ғалаба манзилигача олға боринг. Ҳузурини кейин кўрасиз. Атрофдагилар билан муносабатларда димоғдорликка йўл берманг. Билинг, бугун сизга ёқмаган инсон бир кун келиб ишончли кўмакчи ва дардкашга айланиши мумкин. Кечқурун сизни кимдир зиёфатга таклиф этишни ният қилган. Спиртли ичимликларни истеъмол қилманг. Саломатлигингизга путур етади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Оилалиларга жуфти ва бошқа қондошлар билан муносабатларни янада мустаҳкамлаш тавсия этилади. Пулингиз бор, куннинг иккинчи ярмида тоғда дам олиб қайтишни режалаштирсангиз ҳам бўлади. Кечқурун худо сизни мўмай даромад билан сийлаши кутилади. Бу пул ўзингиз яқиндан таниган бадавлат инсоннинг ҳиммати ҳам бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Бугун фирибгарларга яқин борманг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, иссиқ ҳавода кўп юрманг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
29 июл куни кўпчилик тарози буржи вакиллари меҳнат таътилига чиқиши кутилади. Шубҳасиз, таътилни қай даражада мазмунли ўтказиш сизнинг қўлингизда. Қимматбаҳо қоғозлар ва муҳим ҳужжатларни тайёрлашда сергак туринг. Куннинг иккинчи ярмида дўкон айланиб зарур харидларни амалга оширишингиз мумкин. Бунинг учун пулингиз етарли. Аммо қимматбаҳо буюмлар харидини бошқа кунга қолдириб туришингиз лозим. Кечқурун оила қурмаганларни қайноқ учрашувлар кутади. Соғлиқни ва асабни асранг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Оиласизларга турмуш қуриш учун шошилмаслик тавсия этилади. Гарчи аллақачон ким билан турмуш қуришингиз маълум бўлса-да, шошилманг. Бўлғуси жуфтингизни яхшилаб ўрганинг. Бугун дам олиш, кабобхўрлик қилиш жуда ёқимли кечади. Фирибгар, ёлғончи, иккиюзламачилар тузоғига тушишдан ўзингизни эҳтиёт қилинг. Баъзиларнинг саломатлиги кун охирига бориб айниши мумкин. Бу ҳолатни халқона усул ёрдамида ҳам ижобий ҳал этса бўлади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
29 июлда ақлий меҳнат кишиларига омад кулиб боқади. Сиз нафақат раҳбарият ва ҳамкасблар олқишига сазовор бўласиз, балки чўнтагингизга яхшигина пул ҳам тушади. Бемор ётган қариндошлардан кун давомида хабар олиб қўйишни унутманг, савоби тегади. Оиласизлар бугун ҳис-туйғу эмас, тафаккурга қулоқ тутган ҳолда иш тутмоқликлари зарур. Чунки танлаганингиз охир оқибат кўнглингизга ўтиришмаслиги, сиз ўйлагандек идеал бўлиб чиқмаслиги мумкин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Юлдузлар бугун асосий вақтингизни спортнинг фаол турлари билан шуғулланиш ва чўмилишга бағишлашингиз лозимлигини уқтиришмоқда. Ёз ҳам жуда оз қоляпти. Бу имкониятдан унумли фойдаланиб қолинг. Меҳнат ҳам қараб турмайди. Меҳнат ёрдамида пул топасиз. Пул эса ҳаётингизни гулзорга айлантиради. Демак, бу масалада ҳам дангасаликка ўрин йўқ. Шахсий автомобилингизда қаергадир бориш муваффақиятсизлик келтиради. Кечқурун яқин дўстлар билан кафеда бир пиёла чой устида суҳбат қурсангиз ҳам фойдадан холи бўлмайди.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
29 июл куни негадир уйингизда етакчилик қилгингиз келиб қолади. Аммо меъёрни унутманг, акс ҳолда жанжалга сабабчи бўласиз. Бугунги кунни тинчлик ва аҳиллик кунига айлантирсангиз, фойда кўпроқ бўлади. Аҳиллик баракани ҳам, бахтни ҳам қўшқўллаб тутқазади. Соғлиғингизни тиклаш учун профилактика олиб боринг, керак бўлса, парҳез қилинг. Серқатнов йўлларда жуда эҳтиёт бўлинг. Жароҳат олишингиз эҳтимоли бор.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Юлдузлар бугун нафақат йўл, балки турмуш қоидаларига ҳам қатъий амал қилишингиз кераклигини башорат қилишган. Атрофдагилар билан мулоқотда ҳар бир гапни ўйлаб гапиринг. Бугунги кун энергетика нуқтаи назаридан жуда оғир. Шунинг учун асосий вақтингизни дам олишга сарф этаверинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг, шаҳарда яшасангиз, кино ёки театрга тушинг. Калорияли таомларни кўпроқ истеъмол қилинг.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 29 июл куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..