23:45 / 28.07.2017
8 528

Миллионерлар кайф-сафо оғушидами: уларнинг ҳаёти ҳақидаги 5 та афсона

Миллионерлар кайф-сафо оғушидами: уларнинг ҳаёти ҳақидаги 5 та афсона
Улар дунёга келганидан егани олдида, емагани кетида, қийинчилик кўрмай, ҳаётнинг аччиқ-чучугини татимай катта бўлишган, деган хато тасаввур бор. Ҳаттоки, улар болалигида қамбағал бўлишган бўлса ҳам, бойликка фирибгарлик йўли билан ёки турли алоқалари воситасида осонгина эришган, деган фикрлар ҳам устун. Ҳа, кўпчилик бой-бадавлат кишилар ҳақида шундай ўйда экани сир эмас. Бугунги кунда миллиардерлардан бири дунёнинг энг қудратли давлатининг президенти бўлиб турган, бойлар ва камбағаллар орасидаги фарқ сезиларли равишда ўзгариб бораётган бир вақтда бу афсонани рост деб ўйлаш ҳам мумкин. Аммо, аслида бу тамоман бошқача. Демак, қуйида бойлар ҳақидаги айрим тасаввурларни ҳақиқий ҳаётдаги аҳвол билан солиштирамиз.

1. Улар ҳашам ва дабдаба оғушида

Агар кимдир бой кўринса, билингки, унинг ишлари ҳар доим ҳам силлиқ кетавермайди. «Миллионер қўшни» китоби муаллифлари Стэнли Томас ва Данко Уильямнинг аниқлашича, 1 млн доллардан ортиқ маблағи бор аксарият миллионерлар ўртаҳол тоифа яшайдиган туманларни маъқул кўришади ва ўзларининг бойлигини билдирувчи харидларни амалга оширишдан йироқ бўлишади.

2. Ҳаммаси пулга боғлиқ, бахтиёрлик ҳам

Даромадларнинг кўплиги инсонни маълум бир лаҳзагача бахтиёр қилади. Шундан сўнг, ёқтирган ишингизни бажариш учун етарли маблағни тўплагач, молиявий томонини ўйламай қўясиз. Пулингиз кўпайиши сизни хурсанд қилмай қўяди. Ҳа, бойлар ҳақиқатдан ҳам бахтли кўринишади, аммо бу пули кўплигидан эмас, балки севимли иши билан шуғулланаётганидан ёки шунчаки бўш вақти кўпроқлигидандир.

3. Улар тайёрга айёр, бойликни мерос олишган

Албатта, пулнинг манбаи диққатга сазовор нарса. Аммо, ҳамма нарсани ҳал этмайди. Дунёдаги 2170 миллиардер бойлигини қайтарзда тўплаганини ўрганган Wealth-X тадқиқот компаниясига кўра, уларнинг 60 фоизи пулларини мустақил равишда ишлаб топган ва фақат 20 фоизи бойликни мерос олган.

4. Миллиардерлар оғир ишда ишламайди

Томас Корелли бойларнинг одатларини ўрганишга 5 йил умрини сарфлади. Унинг аниқлашича, тўлиқ иш куни ишлайдиган, ҳафтасига 50 ёки ундан кўп соат ишлайдиганлар орасида бойларнинг 86 фоизи, қашшоқларнинг 57 фоизи бор. Бунда, бойларнинг 67 фоизи бир кунда бир соатдан камроқ телевизор кўрган. Қашшоқ кишиларнинг 77 фоизи кунига бир соатдан кўп телевизор кўргани маълум бўлган. Бу борада Tesla раҳбарининг ҳаётига оид айрим маълумотлар асқатади. SpaceX асосчиси Илон Маск фаолияти бошида ҳафтасига 100 соатдан ишлаган, кейинчалик у бу миқдорни ҳафтасига «80−90 соат»га туширган.

5. Улар касодга учрамайди[right][/right]

Бойлар ҳақидаги нотўғри тасаввурлардан яна бири уларнинг ҳеч қачонга касодга учрамаслиги тўғрисидаги ўйдир. Агар сиз даромаддан харажатни кўпайтириб юборсангиз, ноаниқ сармоялар киритсангиз касодга учрайсиз. Бу бойлар ва камбағалларга ҳам бирдек тегишли бўлган қоида. Шунинг учун ҳам Хосе Кансеко, Майк Тайсон, Марк Твен ва бошқа муваффақиятли тадбиркорлар ҳисобланган Уолт Дисней, Ҳенри Форд ва бир вақтлар ўз казиносини касодга учратган Дональд Трамп ҳам касодга учраганликларини эълон қилишган.

Манба: Kun.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Миллионерлар кайф-сафо оғушидами: уларнинг ҳаёти ҳақидаги 5 та афсона