22:06 / 31.07.2017
6 646

Дунёдаги энг кекса оила узоқ умр кўриш сирлари билан ўртоқлашди

Дунёдаги энг кекса оила узоқ умр кўриш сирлари билан ўртоқлашди
Шимолий ирландиялик 13 нафар ака-ука ва опа-сингиллар ўз соғлиғи ва узоқ умр кўриш сирлари билан ўртоқлашди. Уларнинг умумий ёши 1073 йилга тенг, деб ёзмоқда Kun.uz нашри.

Донелли оиласи Гиннесснинг рекордлар китобига жорий йилда киритилди. Ака-укаларнинг энг каттаси 93 ёшда бўлса, энг кичиги – 72 га кирди.

Уларнинг сўзларига кўра, оталаридан уйқудан олдин “иссиқ ниманидир” истеъмол қилиш одати ўтган.

"Кечки соат 22:00лар атрофида сули ёрмаси, эрталабки соат 7 да бўладиган нонуштага ҳам шу маҳсулот. Сули, сут ва бироз олма шинниси", - дейди ака-укаларнинг кичиги Жо.

Нашрнинг таъкидлашича, сули бўтқаси қон босими, холестерин даражасини пасайтиради, юракни ҳимоя қилади ҳамда қандли диабетдан яхши профилактикадир.

Донелли оиласи аъзоларининг сўзларига кўра, улар бутун ҳаёти давомида фақатгина табиий маҳсулотларни истеъмол қилганлар: ўз боғларида етиштирилган мева ва сабзавотлар, уй тухумлари. Оилада нонни ҳам ўзлари ёпишган, спиртли ичимликни эса четлаб ўтишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Дунёдаги энг кекса оила узоқ умр кўриш сирлари билан ўртоқлашди