10:09 / 09.08.2017
9 576

Миллионер бўлишга тайёр эканлигингизнинг 5 та белгиси

Миллионер бўлишга тайёр эканлигингизнинг 5 та белгиси
Қачонлардир миллионер бўлишни истаган бўлсангиз (ким ҳам истамайди?) ҳозир айни вақти. Spectrem Group ўтказган сўровномага кўра, ҳозирги пайтда АҚШда миллионерлар ҳар қачонгидан кўра кўпро.

Миллионни ҳеч ким рад этмаслигига қарамасдан, уни ишлаб топишга ҳамма ҳам қодир эмас. Дунёнинг энг бой одамларига хос бўлган маълум бир хусусиятлар мавжуд. Ушбу белгилар сизга ҳам хос бўлса, эҳтимол сизга ҳам миллионер бўлиш насиб қилар.

1. Сизда доим тадбиркорлик руҳи бўлган

Economist нашри маълум қилишича, дунё миллионерларининг ярмига яқини ўз даромадини шахсий бизнесини очиш орқали ишлаб топган. Энг бадавлат кишиларнинг кўпчилиги ўз ишини эрта ёшлигидан бошлаган.

Марк Кьюбан 12 ёшлигида қўшниларга чиқинди пакетларини сотган ва ишга жойлаша олмаган. Уоррен Баффет ҳам шунга ўхшаш йўл тутган: 6 ёшлигида дўстларига сақич сотган. Ричард Брэнсон 11 ёшида тўтиқушларни кўпайтириб, уларни сотган.

Тадбиркорлик руҳи ва меҳнат ахлоқи кўплаб болалар ва ўсмирларнинг катта ёшда миллиардлаб даромад келтирувчи компаниялар очишига сабаб бўлади.

2. Бир нечта даромад манбасига эгасиз

Миллионлаб даромад келтирувчи компания яратишни ҳар бир киши истаса керак, бироқ ҳамма ҳам бундай имкониятга эга эмас. Шунинг учун биргаликда миллион келтирувчи бир нечта кичикроқ даромад манбасини топган яхшироқ. Томас К.Корли биринчи миллионини мустақил ишлаб топган кишиларни беш йил давомида ўрганди ва уларнинг аксарияти бир нечта даромад манбасига эга бўлганлигини аниқлади. Улардан 65 фоизга яқини учта, 45 фоизи — тўртта, 29 фоизи эса беш ва ундан ортиқ даромад манбаси соҳиби бўлган.

Қанчалик кўп даромад манбасини ярата олсангиз, молиявий аҳволингиз шунчалик мустаҳкам бўлади.

3. Мунтазам китоб мутолаа қиласиз

«Ўрта синф романлар, таблоидлар ва кўнгилочар журналлар ўқийди. Бадавлат одамнинг хонадонига кирсангиз, биринчи кўзингизга ташланадиган нарсалардан бири уни муваффақиятга олиб келган улкан кутубхона бўлади», — дейди ёзувчи.

Машҳур миллиардерларнинг кўпчилиги ушбу нуқтаи назарни тасдиқлайди. Масалан, Билл Гейтс йилига 50 га яқин китоб ўқийди, Уоррен Баффетт иш кунининг 80 фоизини мутолаа учун сарфлайди. Илон Маскдан у ракета қуришни қандай ўрганганлиги ҳақида сўрашганда, у «Мен китоб ўқийман» деб жавоб берган.

Ёзувчи ва миллионер Стив Сиболд дунёнинг энг бой одамларидан баъзилари билан 30 йилдан ортиқ суҳбатлашди ва уларнинг кўпчилигини мутолаага бўлган муҳаббат бирлаштириб туришини аниқлади.

4. Биринчи навбатда ўзингизга тўлайсиз

Пул йиғишни бошлаш ҳақида ўзимизга тез-тез ваъда берамиз, бироқ бу ишни кейинроқ қилиш билан ўзимизни оқлаймиз. Бироқ «кейинроқ» ҳеч қачон келмайди — шунинг учун кўпчилик миллионерлар жамғарма ва инвестицияларга тўлов тўлаш мажбурий бўлган ҳисоблардек қарайди.

«Кишиларнинг аксарияти маблағларни сарфлай туриб, дастлаб ҳисоблар бўйича тўловларни амалга оширади, қолган қисмини эса жамғариб боради. Аслида бунинг акси бўлиши керак: дастлаб жамғармоқчи бўлган қисмини олиб қўйиб, кейин ҳисоблар бўйича тўлов қилиш, ана ундан кейин қолган қисмини сарфлаш ҳақида ўйлаш зарур», — дейди молиявий режалаштириш бўйича малакали мутахассис Нэнси Батлер.

Кўпчилик молиявий экспертлар 50/30/20 қоидасидан фойдаланишни тавсия қилади: даромадингизнинг 50 фоизи заруратлар учун (кредитлар, ҳисоблар, озиқ-овқат ва бошқалар), 30 фоизи эҳтиёжлар (масалан, янги кийим) учун сарфланиб, қолган 20 фоизини четга олиб қўйишингиз керак.

5. Камтар ҳаёт тарзи тарафдорисиз

Маълумки, Уоррен Баффетт 1958 йилдан буён Небраска штати Омаха шаҳридаги уйида истиқомат қилади. Бойлиги тахминан 70 миллиард долларга баҳоланган Марк Цукерберг Volkswagen ҳайдайди.

Ҳузур-ҳаловатни кейинга қолдириш қобилияти кўпчилик миллионерларнинг асосий хусусиятидир. Улар ҳозиргина ишлаб топган пулини сарфлаш истагини назорат қилади.

Кўпчилик кишилар учун эса бу ҳақиқий муаммо.

Блогер Ланс Котерннинг сўзларига қараганда, назорат қилишнинг бир нечта стратегиялари мавжуд: ўз мақсадларингизни ёзиб қўйиб, бир сутка сабр қилиб, харид қилиш ҳақида қарор қабул қилишдан аввал ўзингиздан катталар билан маслаҳатлашиб олишингиз мумкин. Бу улар қилган хатоларни такрорламаслик имконини беради.

Миллионер бўлиш кўпчилик учун эришиб бўлмайдиган мақсаддек кўринади. Бироқ тўғри фикр юритиш орқали бунга эришишнинг имкони бор. Дунёнинг энг бадавлат кишиларга хос иқтисодий одатлар сизда ҳам бўлса — эҳтимол, сиз бойлик йўлидасиз.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Миллионер бўлишга тайёр эканлигингизнинг 5 та белгиси