14:22 / 11.08.2017
9 425

Ким кўпроқ тушкунликка берилади: аёллар ёки эркаклар?

Ким кўпроқ тушкунликка берилади: аёллар ёки эркаклар?
Ҳеч кимга сир эмаски, эркаклар барча муаммоларини мустақил ўзлари ҳал этишга ҳаракат қилишади. Ҳатто, бирор нима уларни безовта қилса ҳам, атрофдагиларга жар солмай, лом-лим демай, ичга ютишади. Шу сабабли, эркаклар руҳий муаммоларга аёлларга нисбатан кўпроқ дуч келишади.

“Mind” ташкилоти мутахассислари 30 та йирик компания (Deloitte, HMRC, Jaguar Land Rover ва PepsiCo) 15 000 нафар эркак ходимлари ўртасида сўров ўтказиб, уларнинг 1763 нафарида руҳий муаммолар борлигини аниқладилар.

Сўровда иштирок этган ҳар учтадан бир эркак руҳий муаммолари иш билан боғлиқ эканлигини айтган. Эркакларнинг 14 фоизи эса руҳий муаммолари иш билан боғлиқ эмаслигини таъкидлаган.

Маълум бўлишича, эркаклар телевизор кўриш, жисмоний машқлар бажариш ёки спиртли ичимлик ичиш орқали ўзларини чалғитар экан. Мутахассислар эркакларга ҳам, аёлларга ҳам, ходим ва раҳбарларга ҳам ўз муаммоларини сир сақламасликларини маслаҳат беради.


Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ким кўпроқ тушкунликка берилади: аёллар ёки эркаклар?