21:26 / 14.08.2017
9 234

Мунажжимлар башорати: 15 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

Мунажжимлар башорати: 15 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Эрта тонгдаёқ йўлингизга нияти бузуқлардан бири тўсиқ қўйишга ҳаракат қилиб кўради. Сиз ҳар қандай йўл билан унинг ниятини йўққа чиқаришингиз керак. Кун сиз учун яхши ёки ёмон ўтиши худди ўша кимса билан боғлиқ. Хаёлпарастликка берилмай, амалий ишга ўтсангиз, муҳаббатда албатта омадингиз чопади. Кун давомида саломатлигингизни қатъий равишда назоратга олинг ва тез-тез қон босимингизни ўлчатиб туришни унутманг. Кечқурун вақтингизни фарзандлар ва яқин инсонингизга бағишланг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
15 август куни кайфиятингиз яхшилигига қарамай, негадир дам олишни ихтиёр этаверасиз. Бу лоҳаслик ўткинчи, балки меҳнат таътилидан чиққан бўлсангиз, ўрганиб қолган бўлишингиз мумкин. Фаол бўлишингиз шарт. Қарзларингиз кўпайиб қолган бўлса ажаб эмас. Уларни эгаларига қайтариш учун меҳнат қилишингизга, анча-мунча тер тўкишингизга тўғри келади. Қариндошлар кун бўйи сиздан ёрдам сўрашлари кутилади. Асабларни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Сизни ким бўлишидан қатъи назар алдовли, шубҳали кўчаларга бошласа, дарҳол ортга чекининг. Харидларни амалга оширишга бел боғлаган бўлсангиз, маҳсулотларни синчиклаб текширинг, яроқлилик муддатига албатта назар солинг. Куннинг иккинчи ярмида молиявий муаммоларингиз ижобий ҳал бўлиши кутилади. Кечқурун сизни яқин дўст ёки қариндошлардан бири меҳмонга таклиф этиши мумкин. Бу меҳмондорчилик кайфиятингизга кайфият қўшади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
15 август куни профессионал ишингиз билан боғлиқ қарорингиз нақадар тўғри қабул қилинганини англаб етасиз. Фаолликни камайтиринг, акс ҳолда организмингиз жисмоний зўриқишга учраши, бунинг оқибатида касаллик орттириб олишингиз ҳеч гап эмас. Оиласиз бўлсангиз, муҳаббатда ўта меҳрибон ва очиқ кўнгил билан танлаган инсонингизга нисбатан муносабат юритинг. Сизга майдакашлик умуман тўғри келмайди. Қолаверса, бўлғуси бахтингизга ҳам бу одат сира маъқул бўлмайди.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Юлдузлар бирор масалада қарор чиқариш палласида қатъийликка амал қилишингизни маслаҳат беришмоқда. Йўқса, вазият сизнинг зарарингизга ишлаши мумкин. Тижоратчи бўлсангиз, бугун рақобатчилар билан орангизда муаммо бўлмайди. Аммо шахсий ҳаётингизда ҳам рақобатчи пайдо бўлиши кутилмоқда. Бу муаммони босиқлик билан ҳал этишингиз зарур. Кураш сизнинг ғалабангиз билан тугайди, ишонинг. Кечқурун тоза ҳаводан баҳра олинг. Ётар маҳалингиз сут маҳсулотларини истеъмол қилинг, тушингиз ширин кечади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Болохонадор қарорлар ва гапларни четлаб ўтинг. Ҳақлигингизни, истеъдодингизни буларсиз ҳам ими-жимида исботлаб, намойиш этиб қўйсангиз бўлади. Қўшимча билимлар олиш ва малака ошириш бугун муваффақиятли кечади. Агар оилали, фарзандли бўлсангиз, фарзандлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратишингиз талаб этилади. Саломатлигингизни ҳам унутманг. Кечқурун ёлғиз қолиб эртанги кун учун режалар тузиб қўйсангиз ҳам зиён қилмайди.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Ўтган кунлари ҳаддан зиёд кўп ишлаган бўлсангиз, бугун фаолликни сусайтиринг ва дам олинг. Акс ҳолда хасталаниб қолишингиз хавфи бор. Шахсий ҳаётда ўта талабчанлик муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Агар танлаганингиз ёки жуфтингиз сизни ҳақиқатан севса, қадрласа, талаб қилиб ўтириш шарт эмас.
Куннинг иккинчи ярмида олис сафарга отланишни режалаштирган бўлсангиз, бу ишни бошқа кунга қолдиринг. Бугунги сафар сизга яхшилик келтирмайди.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
15 август куни эрталабданоқ олис сафарга отланганларга омад кулиб боқади. Бу сафар давомида эзгуликка тўла таассуротлардан ташқари иш жойингиздаги мавқеингизни ҳам яхшилаб оласиз. Муҳаббатда иллюзиядан қочинг. У сизга бахтсизликдан бўлакни ҳадя этмайди. Яқин дўстлардан бири сиздан қарздор бўлса, бугун қарзини қайтариши лозимлигини эслатиб қўйинг. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Кўча овқатини иложи борича айланиб ўтинг. Бугун тунда кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши кутилади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Кўчада, жамоат транспорти ва бозорларда нотаниш одамлар билан мулоқотга киришманг. Банкдан кредит олишни мўлжаллаб юрган бўлсангиз, бу фикрингиз ҳам нотўғри. Кейинчалик қарзни қайтариш масаласида қийналиб қоласиз. Яхшиси, қариндошлардан ёрдам сўранг, улар албатта ёрдам беришади. Куннинг иккинчи ярмида дўстларингиздан бири катта бир ишни ҳамкорликда амалга ошириш таклифи билан мурожаат этиши мумкин. Дарров рози бўлманг, обдон текшириб олинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
15 август куни жанжал ва келишмовчиликларни иложи борича четлаб ўтишга ҳаракат қилинг. Айниқса бу жанжаллар аралашишга арзимаса, бекорга вақт ва асабни йўқотганингиз қолади. Бугун ўз истакларингизни ўзгалар истакларидан юқори қўйманг. Йўқса яқин келажакда ўзингиз ҳам ўзгалар каби оғир вазиятда қолишингиз мумкин. Тижоратчи ва тадбиркорлар кечки пайт катта бир ишга пул тикишлари кутилади. Бу ҳаракат ўзини оқлайди иншооллоҳ. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Тадбиркор бўлсангиз, 15 август куни эрталаб янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишни бошлайверинг. Омад албатта сиз тарафда бўлади. Тадбиркорлик билан шуғулланмайдиганлар эса иш сифатини янада оширишлари зарур. Шунда раҳбарият сизни мўмайгина мукофот билан сийлайди. Жуфтингиз сизни танқид қилса, худодан бардош тиланг-у, сукут сақланг. Сукут бало-қазоларни нари ҳайдовчи куч эканини унутманг. Табиий маҳсулотлардан тайёрланган таомлар истеъмол қилинг. Зарарли одатлардан воз кечиш бугун ишончли ва унумли кечади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
15 август куни оила қурмаганлар муҳаббатда алданганини англаб етади. Аслида танлаганингиз сиз билан бир умр бирга яшашга лойиқлигига шубҳа назари билан қарагандингиз. Ўшандаёқ муносабатларни чуқурлаштирмаслик керак эди. Молиявий аҳволингиз бугун ижобий ҳал бўлади. Асаблар қақшаши кузатилиши мумкин. Мутахассис кўригидан ўтишни унутманг. Асосийси, ўзингизни кун давомида кўнгилсизликларга эмас, эзгуликлар учун тайёрланг, мослаштиринг, фақат шу тўғрида ўйланг.


Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 15 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..