22:28 / 22.08.2017
8 327

Мунажжимлар башорати: 23 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

Мунажжимлар башорати: 23 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун зерикишга умуман вақтингиз бўлмайди. Янги танишувлар, қизиқарли ва ёрқин ҳодисалар, ёқимли хабарлар зерикишга қўйишмайди. Тадбиркор бўлсангиз, тушдан кейин бошқа шаҳарга йўл олишингиз ва фойдали шартнома имзолашингиз кутилади. Муҳаббатда ҳали турмуш қурмаганларни кичик синовлар қарши олади. Фақат танлаганингизга қаттиқ ишонишингиз ҳамда дадил турган ҳолда ҳаракатлар содир этишингиз талаб этилади холос.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

23 август куни иш танламанг. Майдами, йирикми, фарқ қилмасин, ҳаракатни давом эттиринг. Ана шунда кечқурун албатта мукофотини оласиз. Куннинг иккинчи ярмида сиздан қарз олганларни қисталанг қилмасангиз, қарзингизни қайтариб олишингиз қийин бўлади. Бундан ташқари, сизни мўмай даромад ҳам кутиб турибди. Дунёдаги энг яқин инсонингиз сизни жуда соғинган кўринади. Кечқурун бор вақтингизни унга бағишланг. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

23 августда иш жойингизда бажариладиган юмушларни талаб даражасида якунлашга ҳаракат қилинг. Ўзингизча бошқача усуллар ўйлаб топишингиз сизга фақат зиён келтиради. Олис сафарга чиқиш, дўкондан рўзғор учун буюмлар харид қилиш ва жанжаллашган одамингиз билан ярашишингиз омадли кечади. Агар шаҳарда яшасангиз, кечқурун оилавий тарзда театр ё кинога бориб келсангиз ҳам фойдадан холи бўлмайди.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Эрталабдаёқ руҳий ҳолатингизни обдон текшириб олинг. Агар яхши бўлмаса, яхшилаш йўлларини қидиринг. Шундан кейин керакли одамлар билан қўнғироқлашинг. Албатта, бу маслаҳатлар асосан тадбиркорлик ва тижорат билан шуғулланувчиларга тегишли. Агар улар юқоридаги маслаҳатларга амал қилишмаса, ҳамкорлар билан ишлаши мушкуллашади, янги ҳамкорлар топиш кафолати йўққа чиқади. Депрессия хавф солаётган бўлса, асло спиртли ичимлик билан даволанишга уринманг. Ё спорт билан шуғулланинг, ё ёлғиз қолиб истироҳат қилинг. Буларнинг барчаси асаб тизимингизни даволайди.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

23 август куни уй жиҳозларини сотиш масаласида ҳаракатлар содир этишингиз кутилади. Олис сафарга чиқишни бошқа кунга қолдиринг. Бугун олис сафарга отланиш сизга фақат муваффақиятсизлик келтиради. Бугун яратувчиларнинг куни туғади. Улар умрбод одамларнинг ёдида қоладиган ажойиб ихтирони якунига етказишлари мумкин. Худди шу ютуқ сизга моддий аҳволингиз яхшиланишини ҳам таъминлаб беради. Тадбиркорларнинг янги лойиҳага бугун тикадиган пуллари асосий даромад манбаига айланиш эҳтимоли бор.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Сергакликни қўлдан бермасангиз, талабчанлик одатингизга қатъий амал қилсангиз, мўмай даромад эгаси бўлишингиз кутилади. Ўзингиз ишонмайдиган одамлар билан бирга иш бошламанг. Қарама-қарши жинс вакил ва вакилалари билан орангизда ростакам қарама-қаршилик юзага келиш эҳтимоли бор. Бу фикрлар хилма-хиллиги интиҳоси бўлиши мумкин. Сурункали хасталикка йўлиққанлар кун давомида жисмоний зўриқишга йўл бермаган ҳолда вақт ўтказишлари талаб этилади.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

23 август куни асосий муаммоларингиз ё телефон, ё интернет орқали ҳал бўлиши мумкин. Агар шу усул сизга қулай бўлса, ҳамиша ундан фойдаланишга ҳаракат қилинг. Кечқурун қўлингиз пул кўради. Энг зарур харажатларга қўл ураверсангиз бўлади. Лекин янги танишувлар содир бўлишининг олдини олинг. Бугунги танишувлар сизга келажакда жиддий зарар етказиши ҳеч гап эмас. Овқат истеъмол қилишда унинг яроқлилик муддатига алоҳида эътибор қаратинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Нафақат ўзингиз, балки яқин инсонларингиз манфаатларини ҳам ҳисобга олган ҳолда иш тутинг. Башарти қачондир уларга табиат қўйнида бирга дам олишни ваъда қилган бўлсангиз, 23 август айни пайти. Муҳим ҳужжатларга имзо қўйишда эҳтиёткор бўлинг. Куннинг иккинчи ярмида алданиб қолишингиз хавфи бор, ҳушёр туринг. Кечқурун ўзингизга ёққан фильмни томоша қилинг, чалғийсиз, асаблар дам олади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

23 август куни ўзгаларнинг ҳаётига аралашишдан тийилинг. Ундан кўра, ўз муаммоларингизни ижобий ҳал қилинг-да, ундан кейин бошқаларга ҳаёт сабоқларини беринг. Бугун олис сафарга шахсий автомобилингизда жўнашингиз хавфсизликдан узоқ бўлиб турибди. Машина таъмирлаш, уй сотиш ва сотиб олиш амаллари омадли якун топади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Серқатнов йўлларда сергак бўлинг. Кун бўйи саломатлигингизни қайта-қайта назоратдан ўтказишни унутманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бугун ҳар бир кўрганингиз ва эшитганингиздан албатта завқ оласиз. Янгиликлар шу қадар кўп, шу қадар ёқимли ва ҳаяжонлики, бардошингиз етса бас. Баъзилар яқинда танишган қарама-қарши жинс вакили ё вакиласи билан ораларида дўстликдан-да кучлироқ туйғулар пайдо бўла бошлаганини ҳис этишади. Майли, агар оилангиз бўлмаса, шу инсон сизга ёқса, дадил туриб изҳорингизни билдиришингиз мумкин. Кечқурун сизга феъли, юриш-туриши умуман ёқмайдиганлар билан бардош қилиб суҳбатлашишингизга тўғри келади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

23 август куни оила қурмаганлар романтик учрашувдан умид қилсалар ярашади. Бу учрашув кейинчалик муносабатлар мустаҳкам бўлиши учун хизмат қилади. Оилалиларда эса аксинча бир-бирини тушунмаслик ҳолатлари пайдо бўлади. Бугун бизнесменлар, журналистлар ва сиёсатчиларнинг куни туғади. Тадбиркорларга хориж давлатларидан бирининг вакиллари ҳамкорлик таклиф этиши мумкин.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Балиқ буржида таваллуд топганлар учун 23 август енгил кечмайди. Ҳар бир ишни бажаришда энг қалтис йўллардан ўтишингизга тўғри келади. Башарти яқинда хасталанган бўлсангиз, барча ишларни ташлаб врач кўригидан ўтинг. Сурункали хасталикларни халқона йўл билан даволашга уринманг. Оила қурмаганлар ҳаётида ёрқин ҳодисалар юзага келиши кутилади. Қарама-қарши жинс вакили суюклисига муҳаббат изҳор қилади. Бундан ҳам ёқимли лаҳза бормиди дунёда.


Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 23 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..