02:20 / 28.08.2017
6 957

Жек Ма унга муваффақият келтирган омилни маълум қилди

Жек Ма унга муваффақият келтирган омилни маълум қилди
Forbes журналига кўра, Осиёнинг энг бой кишиларидан бўлган Жек Манинг бугунги бойлиги $37,4 млрд. долларни ташкил қилади. Аммо, миллиардер ҳаётида шундай синовли кунлар бўлганки, уни ҳатто тузукроқ жойга ишга ҳам олишмаган. Мисол учун, таниқли Kentucky Fried Chicken, KFC ресторанлар тармоғи уни ишга олишдан бош тортган.

Жек Ма Американинг таниқли CNBC каналида бўлиб ўтган суҳбатда муваффақият қозонишининг муҳим омилларидан бирини айтиб берди.

Рад этилишлар Жек Ма учун кейинги ҳаётда муҳим бўладиган сабоқни берди. "Кун келиб яхши яшаш учун аввалига муваффақиятсизликка учрашга мажбурсан", дейди Жек Ма Найроби университетида ўтган учрашувда.

Коллеждан сўнг Ма ишга кириш учун ўзининг она шаҳри Ҳангжоудаги 30 та идорага ҳужжат топширади. Уларнинг барчаси уни рад этади.

KFC ресторанлар тармоғига ишга кириш учун мурожаат қилган 24 киши орасида Жек ҳам бор эди. 23 киши ишга олинади, бироқ биргина жаноб Мани рад қилишади.

Полициячи бўлишган қарор қилганида ҳам бошқа 5 нафар номзод суҳбатдан ўтиб кетади. Жек Мага эса ундан полициячи чиқмаслигини айтиб, уни рад қилишади.

Жек Манинг иш излаши билан қизиқ яна бир ҳолат юқоридаги воқеалардан ҳам аянчлироқ эди.

"Амакиваччам билан шаҳардаги 4 юлдузли меҳмонхонага ишга топширдик. Жазирама кунда узундан-узоқ навбатда суҳбат қуриш учун кўчада 2 соат турдик. Менинг коллеж баҳоларим қариндошимникидан анча юқори эди. Уни ишга қабул қилишди, бироқ мени яна рад этишди!"

Жек Ма Американинг таниқли телебошловчиси ва журналисти Чарли Роуз билан суҳбатда Гарвардга ўқишга кириш учун 10 марта ҳаракат қилганини ҳам маълум қилган.

"Ўқишга топширавердим ва йиқилавердим. Охири мақсадни ўзгартирдим. Мен энди кун келиб Гарвардга дарс бориш учун бораман деб ният қилдим", дейди у кулиб.

52 ёшли Жекнинг айтишича, у ҳеч қачон тушкунликка ғарқ бўлмаган. Тўғри, рад қилиниш -- шахсиятинга нисбатан уюштирилган энг оғир жазо бўлса ҳам, бу ҳолат сени келажакка тайёрлаб, ўз устингда ишлашинг кераклигига ишора қилади.

"Бокс устаси каби, мағлуб бўлмас экансан, башарангга кучли муштлардан емас экансан, ҳаётда ғолиб бўлиш мумкин эмас".

Инглиз тилидан коллеж ўқувчиларига сабоқ бериб юрган кезлари Жекнинг хаёлига масофадан туриб одамларга маҳсулт сотиш ва уларни етказиб бериш фикри туғилади. 1999 йилда у Alibaba электрон тижорат дўконини очади. Аввалига унинг таклифлари "йўқ" деган муносабат билан баҳоланади.

"2001 йил аниқ эсимда. Биз ҳамкорлар билан америкаликлардан катта миқдорда сармоя олиш лойиҳасини илгари сурдик. Аммо, бизнинг таклифни қабул қилишмади", дейди Ма. Шундай бўлса ҳам, у тўхтаб қолгани йўқ. "Мен биз кун келиб АҚШга катта маблағ билан ўзимиз кириб келишимизни айтдим". Чиндан ҳам 2017 йилда шахсан АҚШ президенти таклифи билан Жек Ма АҚШда электрон тижоратни ривожлантириш бўйича лойиҳаларга катта маблағ тикди.

Бугун Alibaba қиймати $400 млрд доллар бўлган жаҳоннинг энг йирик электрон савдо компанияси.

Жек Ма ишда ҳам ходимларни муваффақият қозонишга мажбурлаш ўрнига асосий эътиборини мавжуд муваффақиятсизликларни ўрганишга қаратади.

"Ҳадеб муваффақият қозониш ҳақидаги китобларни ўқийвериш одамни енгилтабиат ва хаёлпараст қилиб қўйди. Натижада, улар мени омадим албатта келади, деган хаёлда мақсадлари сари ўйламай қадам босадиган бўлиб қолишади".

"Ҳақиқат шундаки, бошингдан ўтган қийинчиликларни яхшилаб ўрганиб, хулосани тўғри чиқарибгина бу ҳаётда бойиш ва муваффақият қозониш мумкин".

Манба: Terabayt.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Жек Ма унга муваффақият келтирган омилни маълум қилди