13:16 / 06.09.2017
8 310

6/30 қоидаси тўйиб ухлашингизга ёрдам беради

6/30 қоидаси тўйиб ухлашингизга ёрдам беради
Бу қоидани бажариш кўп куч талаб қилмайди, лекин яхши самаралар беради.

У қуйидагилардан иборат:

Уйқугача бўлган 6 соат ичида кофеин истеъмол қилманг ва уйқугача бўлган ярим соат давомида эса гаджетлардан фойдаланманг.

Кофеин

Олимлар ухлаш олдидан, ухлашдан олдинги уч ва олти соатгача бўлган вақтларда истеъмол қилинган кофеиннинг самарасини ўрганиб чиқди. Тадқиқотлар натижаларига кўра, олти соат — бу энг қисқа муддат экан. Лекин, ҳатто тажриба қилинганларнинг баъзиларида бардамликларининг охирги олти соати давомида кофеин истеъмол қилмаган бўлсалар ҳам уйқунинг бузилиши кузатилган.

Кофеиннинг энг кўп миқдори албатта қаҳва таркибида бўлади. Айнан шу ичимлик бардамлаштирувчи деган ном олган. Шунинг учун уни яхшиси эрталабдан ёки кундузи ичган маъқул.

Шунингдек, чой таркибида ҳам унчалик кўп бўлмаган миқдорда кофеин бор. Шунинг учун кўк ва қора чойларни уйқу олдидан ичиш тавсия қилинмайди. Ўтли қайнатмалар эса сизнинг осойишталигингизни бузмайди.

Гаджетлар

Смартфон, ноутбук ёки бошқа гаджетлар экранларининг мовий ранги уйқу гормони — мелатониннинг ишлаб чиқарилишига қаршилик кўрсатади. Ёрқин нур организмга ухлашга ҳали эрталиги ҳақида хабар юборади.

Бунинг устига уйқу олдидан дам олиш керак. Ижтимоий тармоқларни кузатиш, хатларга жавоб бериш ёки телевизор томоша қилиш билан сиз ўз миянгизни ортиқча маълумотлар билан тўлдирасиз. Сизни қандайдир хабар уйғотиб юбормаслиги учун, телефонингизни парвоз режимига ўтказиб қўйинг.

Энг яхшиси ухлашдан бир соат олдин ҳамма электрон мосламалардан воз кечиш керак. Лекин организм уйқуга кетишга тайёрланиши учун ярим соат вақт ҳам бемалол етарли бўлади.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 6/30 қоидаси тўйиб ухлашингизга ёрдам беради