21:00 / 08.09.2017
8 850

Мунажжимлар башорати: 9 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 9 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ишда ҳам, уйда ҳам обрўйингиз бир поғона юқорига кўтарилиши кутилади. Ўзгаларнинг муаммоларини бартараф этишдан воз кечинг. Ўзингизни қуршаб турган муаммолар ҳам етарли бўлади. Тижоратчилар бугун рақобатчилар билан кескин кураш олиб бориши мумкин. Аммо бу курашда сиз ғалаба қилишингиз тайин. Куннинг иккинчи ярмида қўшимча даромадли иш таклиф этувчиларнинг сон-саноғи бўлмаслиги тахмин қилинмоқда. Демак, танлаш имкониятларингиз кенг. Улар орасидан энг маъқулини танлаб олаверинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

9 сентябрда иш жойингизда раҳбарларга яна бир бор истеъдодингизни намойиш этиб қўймасангиз бўлмайдиган кўринади. Шунда яқин келажакда улар сизга энг муҳим ва долзарб муаммоларни бартараф этиш вазифасини ишониб топширишади. Муҳаббатда оила қурмаганларни жуда жиддий синовлар кутиб турибди. Афсуски, бу синовлар кайфиятингизни тушириб, ўзингизни боши берк кўчага олиб кириб қўйиши ҳеч гап эмас. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

9 сентябр куни жиддий сабаб бўлмаса, таваккалчиликка йўл берманг. Сизга фақат зиён етказади. Оилали дўстларимиз бугун болалар тарбияси ва жуфтига алоҳида эътибор қаратишлари зарур. Шу баҳонада рўзғор кемтикларини ҳам тўлдириб кетиш ёдингиздан кўтарилмасин. Кечқурун у қадар олис бўлмаган манзилга сафар қилишингиз эҳтимоли бор. Шу сафар молиявий муаммоларингиз ижобий ҳал бўлишини таъминлайди. Саломатлигингиз ёмонлаша бошлаганини сезсангиз, дарҳол мутахассисга мурожаат этинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун хизмат сафарлари ва саёҳатга чиқиш сизга фақат зарар етказади. Бу жиддий жароҳат олиш ва шу кабилар бўлиши мумкин. Автоҳалокатларга учрашингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Шунинг учун жимгина иш билан банд бўлиб қўя қолганингиз дуруст. Саломатликдан бугун шикоятингиз бўлмайди. Кечқурун уйингизга ўзингиз кутмаган одамлар меҳмон бўлиб келиши мумкин.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

9 сентябрда вужудингиз куч-қудрат, қалбингиз жўшқинликка тўла бўлиши кутилмоқда. Демак, азалий орзуларингизни ҳақиқатга айлантириш бобида бемалол ҳаракатлар содир этаверсангиз бўлади. Шахсий ҳаётда принципларга содиқ қолинг. Шунда жуфтингиз сиздан безмайди, совимайди, узоқлашмайди. Кечқурун олисда яшайдиган қондошларга қўнғироқ қилинг, сиз учун ёқимли хабар бор. Ухлашдан олдин сут маҳсулотлари истеъмоли билан чекланинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Мавқеингиз ва маошингиз боғлиқ бўлган одамларни бугун зинҳор танқид остига ола кўрманг. Акс ҳолда ишдан айрилишингиз ҳеч гап эмас. Умуман, бугун эмоцияни бир четга суриб қўйсангиз ҳам ёмон бўлмайди. Куни кеча Қуёшда содир бўлган портлаш асоратлари сурункали хасталикка йўлиққанларга салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Жуда эҳтиёткор бўлинг ва дориларни ўз вақтида ичишни унутманг. Башарти яқинда меҳнат таътилига чиққан бўлсангиз, оилангизни олиб тоғ ён бағирларига дам олиш учун жўнасангиз бўлади.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун сизга янги иш таклиф этишлари кутилади. Аммо дарров рози бўлиб қўйманг. Яхшиси, бу ишни обдон ўрганиб чиқинг. Ана шундан кейингина бир хулосага келсангиз ярашади. Куннинг иккинчи ярмида шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ ажойиб бир воқеа содир бўлади. Бу сизни нафақат хурсанд қилади, балки бир олам қўшимча қувват бағишлайди. Тоғни урсангиз толқон қилиб ташлашга тайёр турасиз.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

9 сентябр куни фириб ва алдовлар исканжасида қолишингиз хавфи бор. Булар сизга жиддий кўнгилсизликларни кўндаланг қўйиши мумкин. Оила қурмаган бўлсангиз, айнан бугун бир инсон билан танишасиз. У келгусида тақдирдошингиз бўлишга арзийди. Кечқурун оила даврасида кичик байрам уюштирсангиз ҳам фойдадан холи бўлмайди. Саломатлигингизни жуда эҳтиёт қилинг. Яқинда қуёшда портлаш содир бўлгандан кейин унинг асоратлари саломатликка салбий таъсир кўрсатиши турган гап. Табиат қўйнида дам олиб қайтиш бугун кўнгилсизликларга сабаб бўлади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Эрталабданоқ қўшимча даромадли ишлар йўлингизда кўндаланг туради. Демак, молиявий муаммоларни ўйлаб қайғурмасангиз ҳам бўлади. Ҳамкасблар билан муносабатларингиз аъло даражада кечади. Кечқурун ажойиб бир кутилмаган совға кутади. Яъни, сиз жуда кўп йиллардан бери кўрмаган, ўтмишда жуда қадрдон бўлган инсон билан учрашасиз. Газланган ичимликлар, кўча овқатларидан нарироқ бўлинг. Ёки сифатини эринмасдан текшириб ана ундан кейин истеъмол қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бугун зинҳор янги танишувларга йўл берманг. Айниқса, иш юзасидан ким биландир танишсангиз, бу фақат омадсизлик ҳадя этади холос. Кун давомида кимлардир сизни қонунга қарши бориш ва жиноятларга қўл уришга даъват этиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг. Атрофдагилар билан муносабатларингизда муаммо кўзга ташланмайди. Соғлиғингиздан ҳам шикоятингиз бўлмайди. Фақат саломатликка путур етказадиган амалларга қўл урмасангиз кифоя.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

9 сентябрда омад қуши фақат сизнинг елкангизда бўлади. Ишларингизда унум сезиларли тарзда ортади. Лекин саломатлик масаласида эҳтиёт бўлишингиз керак. Агар анчадан бери тиббий кўрикдан ўтмаган бўлсангиз, бугун шу ишни амалга оширинг. Оилада яқинларингизнинг фикрлари билан ҳам ҳисоблашинг. Етакчи бўлишга интилманг. Тунда ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши тайиндек бўлиб турибди.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Ишда анча жиддий мушкулотларга рўбарў бўлишингиз кутилади. Уларни яқин дўстлар ёрдамидагина бартараф эта оласиз. Кимлар учундир бугун олисга сафар уюштириш, денгиз бўйларида дам олиб қайтиш масаласида имкониятлар кўзга ташланмоқда. Вазиятдан фойдаланиб қолсангиз, зиён бўлмасди. Кечқурун дўстлар билан учрашиб, мулоқот қилишингиз кутилади. Аммо спиртли ичимликларга эрк берманг, соғлиғингизга жиддий путур етиши мумкин.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 9 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?