22:41 / 09.09.2017
8 682

Мунажжимлар башорати: 10 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 10 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам меъёрни билинг, фақат қалбингизга қулоқ тутинг. Бу сиз учун муваффақиятлар гаровидир. Атрофдагилар билан мулоқотларда сира иккиланмасдан, ўзингизни қизиқтирадиган мавзуларда савол беришингиз мумкин. Чунки сиз одамга бир қарашдаёқ унинг аслида қандай одамлигини дарров илғай биласиз. Кечқурун фақат уйда ўтиринг, оилангиздагилар билан бирга вақт ўтказинг. Одатдагидек, саломатлигингизга жиддий муносабатда бўлинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

10 сентябр куни ҳадеганда эркинлик сари талпинаверишингиз сизга фақат зиён етказиши мумкин. Шундоғам оилада, ишда, кўчада ўзингизни етакчи ҳис этасиз. Шунинг ўзи эркинлик эмасми? Оила қурмаганлар бугун янги танишувларни бошдан кечиришади. Бу инсон сизнинг бир умрлик тақдирдошингизга айланиши сизга боғлиқ. Тадбиркорлар бугун фақат муваффақиятлар лаззатини тотишади. Кечқурун ёлғиз қолиб яқин ўтмишда йўл қўйилган хатоларни хомчўт қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

10 сентябрда тадбиркор, ишбилармон, меҳнатсеварларнинг ошиғи олчи бўлади. Ҳамкасблар, оиладагилар билан жанжаллашиш бугун жуда хавфли кечиши мумкин. Агар шахсий ҳаётда муаммолар йиғилиб қолган бўлса, кечга қадар тинчлик, аҳилликда бартараф этишингиз мумкин. Бунинг учун албатта жанжал кўтариш шарт эмас. Кечқурун олисда яшайдиган қариндонларингиз меҳмон бўлиб келишлари мумкин. Уйда меҳмонлар учун янада қулай шароитлар яратиш талаб этилади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Агар яқин орада уйдагиларнинг қайсидир бири билан жанжаллашиб қолган бўлсангиз, бугун ярашиш учун имкониятлар эшиги очилади. Шубҳасиз, жанжал пул туфайли келиб чиққан бўлса керак. Шундай бўлса, қўшимча даромадли иш топишингиз зарур бўлади. Ижодкорлар ҳам бугун нафақат янги асарлар билан янада машҳурлашади, балки мўмайгина даромад ҳам олишлари эҳтимолдан холи эмас. Молиявий масалада яқин дўстларингиздан бири албатта кўмаклашиб юборади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

10 сентябр куни орзуингиздаги даромадга, мавқега, ҳурмат-эътиборга эга бўлиш учун фаолликка амал қилишингиз лозим. Шунда кутилган натижаларни албатта қўлга киритасиз. Хусусий мулк, уй-жой масаласидаги юзага келган муаммоларни дўстлар ёки қондошлар билан биргаликда ҳал этинг. Бу муаммолар ёлғизликда ижобий ҳал бўлмайди. Муҳаббатда туйғуларга эмас, ақл-тафаккурга суянган ҳолда иш тутинг. Кечқурун ишдан ёки ўқишдан қайтаётганда, серқатнов йўлларни жуда сергаклик билан кесиб ўтинг. Жароҳат олишингиз хавфи бор.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Тадбиркорларга бугун худо қўшқўллаб беради. Хорижми, маҳаллийми, фарқи йўқ, ҳамкорлар топишда муваффақиятлар сизники. Яқинда тижорат ё тадбиркорликни бошлаган бўлсангиз, бундай муваффақиятлар билан фахрланишингиз керак. Иш учун офис, яшаш учун уй-жой сотиб олишда 10 сентябр омадли кечади. Кечқурун сизга олис қишлоқларнинг биридан ёқимли хабар етказишлари кутилади. Дарвоқе, айни кунда атмосферада ўта кучли магнит бўронлари ҳукм сурмоқда. Сурункали хасталикка йўлиққанлар эҳтиёт бўлишлари тавсия этилади.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

10 сентябрда бемалол, сира иккиланмасдан дам олишингиз, кўнгил ёзишингиз ва дўстлар билан узоқ суҳбатлар қуришингиз мумкин. Негаки, бугун дам олиш куни. Бошқаларга билмаймиз-у, бироқ сиз учун шундай. Молиявий жиҳатдан бугун муаммо йўқ. Оилада ҳам сукунат ҳукмрон. Оила қурмаган бўлсангиз, романтик лаҳзалар шундоқ қаршингиздан чиқади. Жуда бўлмаса, тоғ ён бағирларида дам олиб қайтиш ҳам ортиқчалик қилмайди. Баъзилар кенг миқёсдаги оммавий тадбирлардан бирида қатнашишни таклиф қилади. Рози бўлинг. Ишонинг, тадбир кайфиятингизни аъло даражада бўлиши учун асосий манбага айланади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Дўстларингиз сизни табиат қўйнида дам олиб қайтиш учун таклиф этишлари мумкин. Ўйланманг, иккиланманг, бу саломатлик учун ҳам жуда фойдали. Кимлардир севган инсони билан муносабатларга йўл қўйган-у, айни кунда депрессия ҳолатига яқин турган бўлиши мумкин. Бошни баланд кўтаринг, дунёда барчамиз меҳмонмиз. Меҳмондорчиликни шодликда, хотиржамликда кечиришга ҳақлисиз. Қайси машғулот сизни чалғишга ундаса, ўша билан банд бўлинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

10 сентябр куни ишларингизда сезиларли даражада унум бўлади. Аммо молиявий масалада муаммолар кўндаланг чиқиши тайин. Ҳойнаҳой, яқин ўтмишда билиб-билмай йўл қўйган хатоларингиз сабаб бўлса керак. Бугун ҳуқуқшунослар билан амалга ошириладиган ишлар хайрли кечади. Куннинг иккинчи ярмида шахсий ишлар билан қўшни шаҳарга бориб келишингиз кутилади. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг. Шубҳали туюлган таомларни истеъмол қилманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Куннинг биринчи ярмида ёрқин танишувларни бошдан ўтказасиз. Бу келгусида мустаҳкам дўстликка айланиши аниқ. Мабодо қарама-қарши жинс вакили ё вакиласи билан танишсангиз, дўстлик муҳаббатга айланиши ҳам ҳеч гап эмас. Кечқурун ёлғиз қолишингиз, ёлғизликда дам олишингиз керак. Серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг. Иложи бўлса, шахсий автомобилингизда кўчага чиқманг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Дам олиш куни бўлгани сабаблими, 10 сентябрда уйдаги йиғилиб қолган ишларни амалга оширишингиз керак бўлади. Ўсал ётган, ёши улуғ қариндошлар ҳолидан хабар олиш ҳам бугун ёқимли кечади. Оила қурмаган бўлсангиз, кечқурун сизни романтик учрашув ва тотли суҳбатлар кутади. Ғийбатчилар ортингиздан мағзава ағдараётганидан хабар топишингиз мумкин. Эътиборсиз бўлинг. Аслида ғийбатчи халқи қайғуришга, асабийлашишга арзимайди. Уларни сукут ёрдамида енгиш лозим.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Юлдузлар биринчи навбатда иллюзиядан воз кечишингизни маслаҳат беришмоқда. Реалистга айланинг, шунда омад сиз томонда бўлади. Қўшними, танишларми, фарқи йўқ, сизни танқид остига ола бошлашса, майин жилмайиш билангина жавоб қайтаринг. Тижоратчилар бугун дам олиш куни кутилганидан ҳам ортиқроқ даромад олишга ҳақлидирлар.

Манба: hordiq.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 10 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?