21:51 / 11.09.2017
8 022

Мунажжимлар башорати: 12 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 12 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

12 сентябр сиз учун нафақат омадли, балки энг сердаромадли кунлардан бирига айланади. Агар ҳар бир ишни жамоавий тарзда амалга оширсангиз, албатта омаднинг барчасини ўзлаштиришга эришасиз. Ишхонангиздаги ҳамкасблар билан жанжаллашиб қолмаслик учун тилингизга эрк бермаслигингиз тавсия этилади. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Овқатланишдан тортиб кўчада юришгача меъёрларга амал қилинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Атрофдагилар билан мулоқотда эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Айниқса, суҳбатдошингизнинг ёши сиздан улуғ бўлса, ҳурмат бажо айлашни унутманг. Шахсий ҳаётингизда хотиржамлик ва аҳиллик ҳукм суради. Бугуннинг энг кўнгилсиз лаҳзаси бу пул масаласидаги мушкулотлар ва камоматлар ҳисобланади. Лекин худонинг куни кўп. Бугун бўлмаса эртага албатта пул бўлади. Асабийлашмасдан, тақдир ҳукмига бўйсунган ҳолда ҳаракатлар содир этсангиз бас.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

12 сентябр куни йирикми, майдами, харажатларнинг юзига қарамасдан пул сарфлайверинг. Бунинг учун сизда заҳира пуллар етиб ортади. Қолаверса, бугун кун давомида молиявий ютуққа эришишингиз кутилади. Куннинг иккинчи ярмида сизни хизмат сафари кутади. Тадбиркорлар муҳим ҳужжатларни имзолашлари ҳам эҳтимолдан узоқ эмас. Кечқурун ташқи кўринишингизга эътибор қаратиб қўйсангиз, нур устига аъло нур бўларди.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун нафақат ўзингиз, атрофдагиларнинг ҳам асабларини асраган ҳолда иш кўринг. Эрталабдан кайфиятингизда салбий ўзгаришлар пайдо бўлиши сизни агрессив ҳолатга тушириб қўйган бўлиши мумкин. Аммо бунда бошқаларнинг айби йўқ. Жуда бўлмаса, уйдан кўчага чиқмай, то ўзингизни босиб олгунча дам олинг. Оила қурмаган бўлсангиз, кечқурун сизни романтик учрашувга таклиф этишлари кутилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Иш билан боғлиқ ҳар бир деталга алоҳида эътибор қаратинг. Хатога йўл қўймасликка ҳаракат қилинг. Бугунги молиявий аҳволингиз ҳам ишхонангиздаги фаоллигингиз, эҳтиёткорлигингиз билан боғлиқ бўлиб турибди. Шахсий ҳаётда оиласизларга кутилмаганда янги рақиб маънавий зарбалар бера бошлайди. Ирода кучини ишга солсангиз, рақибни бир ҳамла билан енга оласиз. Бироқ муштларни зинҳор ишга сола кўрманг. Бўлғуси жуфтингизнинг кўнгли чўкади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

12 сентябрда паризод буржида таваллуд топганлар ҳар гапга ишониб кетавермасликлари керак. Олдин бу гапни мантиқан таҳлил қилинг, назоратдан ўтказинг. Ана ундан кейин қарор чиқаринг. Ишда тадбиркор бўлинг. Шунда омад сиз тарафга ўтади. Раҳбарлар профессионаллигингизга, билимингизга тан беради ва натижада мўмай пул мукофотига эга чиқишингиз турган гап. Кечқурун сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатлигини бир бор яна назоратдан ўтказиб олсинлар.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

12 сентябр куни оила қурмаганлардан кимдир бировни шу қадар қаттиқ севиб қоладики, бунга ўзи ҳам ҳайрон қолади. Сиз бундай туйғуни азалдан орзулардингиз. Мана, етдингиз ва энди уни қадрлашингиз, ишни тўйгача олиб боришингиз шарт. Ишда ҳам сиз зиммангизга юкланган вазифаларни аъло даражада уддалайсиз. Башарти сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, тўлиқ тиббий кўрикдан ўтиб қўйишни унутманг. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин ёғли таомлар истеъмол қилманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун қандай тўсиққа дуч келманг, топқир ва абжирлик талаб этилади. Иш бажаришда, муаммоларни ижобий ҳал этишга уринишда фақат ўз кучингизга таянинг. Кун давомида ўзингизга ёқмайдиган, анчадан бери ғийбатингизни қилишдан тийила қолмаётган одам билан яна рўбарў бўлишингиз мумкин. Уни сукут билан енгинг. Жаҳлга зеб берманг. Кечқурунга бориб молиявий муаммоларингиз ижобий ҳал бўлиши тайин бўлиб турибди.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

12 сентябрда ишда ўта тезкорлик талаб этилади. Дангасалик, лоқайдлик ашаддий душманингиз эканини доимо эсда тутинг. Бунинг учун олдиндан пухта режа тузиб олсангиз, яна яхши. Муҳаббатда сизни ғийбатлар, ҳасад ва кичик кўнгилсизликлар таъқиб этиши мумкин. Севгилингизни ёки яқин инсонингизни ҳақиқатан қадрласангиз, уни ҳам бу балолардан асранг. Ҳаётга, дунёга реал кўз билан боқишга ҳаракат қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бугун ўзингиздан анча ёши кичиклар маслаҳат бериб асабингизни бузиши кутилади. Аммо уларга қулоқ тутиш ярамайди. Билганингиздан қолманг. Шундай қилингки, ҳеч ким бемаъни маслаҳатлар бериб вақтингизни олмасин. Спортнинг экстремал турлари, азартли ўйинлардан йироқ бўлинг, улар сизга фақат кўнгилсизлик ва жисмоний зўриқиш ҳадя этади холос. Саломатлигингизга ҳам путур етказиши ҳеч гап эмас. Кун бўйи қийналган одамлар сиздан ёрдам сўраб мурожаат этса, албатта ёрдам беринг. Савоб ҳам керак-ку!

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

12 сентябр куни ҳар бир қадамингизни ўйлаб босинг. Хатоларга йўл қўйишдан сақланинг. Романтик учрашувлар, никоҳдан ўтиш, совғалар ҳадя этиш ва қабул қилиб олиш учун 12 сентябр хайрли кечади. Куннинг иккинчи ярмида уй таъмирига киришишингиз кутилади. Молиявий жиҳатдан аҳволингиз ёмон эмас. Энг зарур буюмларга пул сарфласангиз бўлади. Кечқурун оила аъзоларингиз билан вақт ўтказинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Организмингизда бугун куч ва қувват етарлича. Ҳар қандай турдаги юмушни сира тап тортмасдан адо этишингиз мумкин. Шубҳали туюлган ишларга яқин борманг. Бундай ишларнинг охири вой бўлади. Иш жойингизда, шахсий ҳаётингизда жиддий тўсиқлар, муаммолар кўзга ташланмайди. Оилада жуфтингизга нисбатан янада меҳрибонроқ бўлсангиз, фақат фойда қиласиз. Молиявий муаммоларингиз бугунча жуда қийинчилик билан бартараф этилиши мумкин.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 12 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?