22:04 / 12.09.2017
8 196

Мунажжимлар башорати: 13 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 13 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

13 сентябрда бажарилмай қолиб кетган юмушлардан воз кечиб, янги вазифаларни зиммангизга олишингиз керак бўлади. Ишхонангизда қисқартиришлар ёки ходимларни саралаш ҳаракатлари содир этилиши мумкин. Сергак туринг. Шахсий ҳаётда зинҳор «светофор»нинг қизил чироғидан ўтманг, азалий қоидаларга амал қилинг. Кечқурун овқатланиш қоидаларига риоя қилинг. Спортзалда спортнинг енгил турлари билан шуғулланиш ҳам зиён қилмайди.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Тадбиркорлар бугун қалбига қулоқ тутган ҳолдагина муҳим ҳужжатларни имзолашга киришишлари мумкин. Бир жойда узоқ муддат ўтириб қолишдан сақланинг. Оилавий ҳаётингизда жуфтингизни бўлар-бўлмасга рашк қилаверишни бас қилмасангиз, катта жанжал келиб чиқиши мумкин. Кечқурун ёши улуғ қавмлар ҳолидан хабар олинг. Ухлашга ётишдан олдин сут маҳсулотлари истеъмол қилинг. Башарти дўстларингиз зиёфатга таклиф этишса, борманг, саломатлигингизга зиён етиши мумкин.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

13 сентябр куни астойдил бўлсангиз, ақл билан иш тутсангиз, ҳар қандай вазиятни ҳам ҳукмингизга бўйсундира оласиз. Фақат шошма-шошарликка йўл қўйманг, ўзингизга қаттиқ ишонган ҳолда ғалаба сари интилинг. Бугун молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишга уринишлар, қўшимча даромад келтирувчи иш қидириш амаллари хайрли кечади. Кечқурун уйингизга олисдан меҳмонлар ташриф буюриши кутилади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун катта ишларга қўл уриб овора бўлманг, майда-чуйда юмушларни адо этиш билан чекланинг. Уйдаги муаммолар ҳам сизни ҳолдан тойдириши мумкин. Оила қурмаганларнинг аксарияти бугун романтик учрашувга чиқишлари кутилади. Куннинг иккинчи ярмида серқатнов йўлларда эҳтиёткорликни оширинг. Кечқурун ўтган яқинларингиз ҳақига дуо қилиш ёдингиздан кўтарилмасин. Ғийбат усталари билан рўбарў бўлишдан эҳтиёт бўлинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

13 сентябр куни атрофдагиларнинг диққат марказида бўлишингиз кутилмоқда. Мақтовлар, олқишлардан маст бўласиз. Қанчалар ёқимли-а бундай лаҳзалар?!. Шахсий ҳаётингиз ҳам бугун хотиржамликда ўтади. Фақат рўзғорда майда-чуйда кемтиклар, ишлар қалашиб ётганидан хабар топасиз-у, кечга қадар уларни бартараф этиш билан банд бўласиз. Молиявий аҳволингиз куннинг иккинчи ярмида яхшиланиши тайин. Фақат харажатларга ҳаддан ташқари эрк берманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун асосан рўзғордаги камчилик ва муаммоларни бартараф этиш билан шуғулланишингизга тўғри келади. Аммо бу юмушларни ёлғиз ўзингиз уддалай олмайсиз. Яқинларингиздан кимнидир ёрдамга чақиришингизга тўғри келади. Бугун қарзларни узиш жуда хайрли кечади. Эски муаммо ва ташвишлар ҳам қайтиш эҳтимоли бор. Бироқ сиз уларни ҳам жойида ҳал этиб ташлай оласиз. Сурункали хасталикка йўлиққанлар кун давомида саломатлигини назоратда ушласинлар.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

13 сентябр куни кайфиятингизда тушкунлик аломатлари сезила бошлайди. Ҳойнаҳой, бу тунда кўрган алақ-жалақ тушларингиз туфайли бўлса керак. Аксига олгандек молиявий муаммолар ҳам ҳадеганда ҳал бўлиб қўлингизга пул туша қолмайди. Жуда бўлмаса, севимли хоббингиз билан машғул бўлинг, чалғийсиз. Куннинг иккинчи ярмида яхшироқ ишга ўтиш учун қулай имконият туғилади, қўлдан чиқарманг. Саломатликни асранг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Юлдузлар бугунги кунингиз жуда ёрқин, омадга тўла ва ёқимли кечишини башорат қилишган. Ишларни шу қадар тез ва сифатли уддалайсизки, куннинг иккинчи ярмида мукофотини олишга муяссар бўласиз. Оила қурганлар муҳаббатда омадсизликка юз тутишлари, танлаганининг рад жавобини олиши мумкин. Балки бу яхшиликкадир-а?.. Кун бўйи киссавурлардан эҳтиёт бўлинг. Соғлиғингизни кўз қорачиғидек асранг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

13 сентябр куни ўзингизни керагидан ортиқ қийнаб ўтирманг, тақдирнинг инъоми билан чекланинг ва шукр қилинг. Куннинг иккинчи қисмида ёқимсиз хабар эшитишингиз эҳтимоли бор. Асабни асранг, у ҳали сизга кўп керак бўлади. Кечқурун олис сафарга отланишингиз кутилади. Муҳим ҳужжатларни қайта-қайта кўздан ўтказиб олишга эринманг. Кечқурунга бориб соғлиғингиз ёмонлашиши мумкин. Аммо бу қўрқинчли эмас. Серқатнов йўлларда ҳаракатланишда сергакликни қўлдан берманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Қандай вазиятга тушманг, кайфиятингиз қай ҳолатда бўлмасин, оптимист бўлиб қолинг. Кун анча оғир кечса-да, серунум бўлади. Кун мобайнида соғлиғингиз бир неча маротаба ёмонлашиши мумкин. Буни халқона усуллар билан яхшиласа бўлади. Ишда раҳбарлар билан асло баҳслашманг. Кечки пайт ҳамкасблардан бири билан кафелардан бирига боришингиз ва кечки овқатни ўша ерда тановул қилишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг, спиртли ичимликлар истеъмол қилманг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

13 сентябр куни иш масаласида кўпгина таклифлар келиб тушади. Сиз улар орасидан энг яхшисини танлаб олишингиз мумкин. Умуман, кунингиз уй юмушларини бажариш билан ўтиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Лекин организмни жисмоний зўриқишга дучор этмаслигингиз тавсия этилади. Сизга бугун фақат ақлий меҳнат даромад беради. Ундан руҳий лаззат ҳам оласиз. Кечқурун саломатлигингиз панд бериши мумкин. Дарров врач чақиртиринг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугун атрофдагиларнинг ҳурмат-иззатига сазовор бўласиз. Пул ҳам, обрў ҳам фақат сиз тарафда бўлади иншооллоҳ. Раҳбарлар бажарган ишларингиздан тўлиқ қониқиш ҳосил қилиб сизни мукофотга тавсия этади. Шубҳасиз, мукофот мўмайгина бўлади. Ижодкор бўлсангиз, бугун кун давомида сизни оммавий тадбирга таклиф этишлари кутилади. Ана шу ерда янада кўпроқ мухлислар орттирасиз.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 13 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?