01:27 / 13.09.2017
11 932

Семиришга олиб келувчи кундалик одатлар

Семиришга олиб келувчи кундалик одатлар
Биз кундалик майда-чуйда одатларимизга унчалик эътибор бермаймиз. Лекин аслида улар семириб кетишимизга сабаб бўлади.

Ёғсизлантирилган озиқ-овқатлар

Бу ғалати эшитилади, лекин ёғсизлантирилган озиқ-овқатларни сотиб олмай қўйиш — ёғ йўқотишга олиб борадиган яна бир йўл. Бундай озиқ-овқатлар калорияси билан одатдаги озиқ-овқатлардан унчалик фарқ қилмайди. Шунингдек уларнинг таркибида ёғларни кўрсатишга ёрдам берадиган кам самарали углеводлар сақланиб қолади.

Дегидратация

Сув етишмаслиги метаболизмга салбий таъсир кўрсатади ва токсинларнинг танада тўпланиб қолишига сабаб бўлади. Етарли миқдордаги тоза сув соғлом парҳезнинг асосий қоидаси ҳисобланади.

Кам ухлаш

Уйқуга тўймайдиган кишилар етарлича ухлайдиганларга қараганда углеводларни кўпроқ истеъмол қилишга мойил бўлишади. Бу ўзаро боғлиқлик анча олдин аниқланган ва бир неча марта клиник таҳлиллар ёрдамида тасдиқланган.

Газли сув

Газли сув таркибидаги меъёридан ортиқ шакар миқдори, зарарли кислоталар ва инсулинли ташландиқлар организмга жуда катта зарар келтиради.

Тушликдан воз кечиш

Кўпчилик навбатдаги овқатланишни қолдириш озишга ёрдам беради деб ўйлайдилар, лекин аслида бундай одат фақат метаболизм бузилишига ва янада кўпроқ семиришга олиб келади.

Ҳаддан ташқари тез ейиш

Ҳаддан ташқари тез ва кўп ейиш семиришга ёрдам беради.

Парҳезлар

Баъзи озиқ-овқатларни сунъий равишда камайтириш ва емаслик овқатланиш мувозанатини издан чиқариб юборади. Парҳез тамом бўлиши билан аввалги одатларингиз яна қайтиб келади.

Ҳаракатнинг етишмаслиги

Стресс гормони — кортизолнинг юқори бўлиши — қон таркибининг ўзгаришига олиб келади. Гормон миқдорини фақат етарлича ҳаракатланиш нормал ҳолатга келтиради: булар йога, фитнес ёки сайр қилиш бўлиши мумкин.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Семиришга олиб келувчи кундалик одатлар