19:06 / 15.09.2017
7 392

Ишда ўзингизни бахтлироқ ҳис қилиш учун, ишингизга камроқ аҳамият беринг

Ишда ўзингизни бахтлироқ ҳис қилиш учун, ишингизга камроқ аҳамият беринг
Ҳозирги пайтда кўпчилик одамларнинг ҳаёти иш атрофида қурилган. Лекин бундай ёндашув бахт ва қониқиш келтирмайди.

Фақат унумлироқ ишлашимиз учунгина биз спорт билан шуғулланамиз, дам оламиз ва соғлиғимизга эътибор берамиз. Ўтган кунимизни бажарган ишларимиз сонига қараб баҳолаймиз. Лекин бундай боғланиш фақат чарчатади ва азоб келтиради. Ўзимизни бахтлироқ ҳис қилиш ва мукаммал ҳаёт кечиришимиз учун, ишдан ҳам муҳимроқ нарсалар борлигини унутмаслигимиз керак.

Қандай қилиб ишга камроқ аҳамият бериш керак?

Биринчи навбатда ишга ва муваффақиятга бўлган муносабатни ўзгартириш керак. Бунинг учун юқори лавозимни эгаллаб турганларни кузатинг. Улар ҳар доим кескинлик ҳолатида бўлишларини, чексиз муҳим ишлар ва ҳаддан ташқари жиззакилик орасида қийналишларини сезасиз.

Улар камдан-кам ҳолларда тинч ҳаёт кечирадилар. Доимий равишда муваффақият орқасидан қувишнинг баҳоси — ёлғизлик ва ҳаёт учун муҳим бўлган бошқа нарсаларни йўқотиш. Бу орзу қилишга арзийдими?

Сиз қачонки бахтни муваффақиятга боғлашдан тўхтасангизгина, қандай қилиб мақсад ва ютуқларсиз ҳаётдан лаззатланиб яшаш мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўрсангиз бўлади.

Ҳаётингизга қандай фойдасиз, лекин қизиқарли ижодий тажрибалар қўша олишингизни тасаввур қилинг.

Масалан, ҳеч қандай аниқ мақсадсиз, фақат хурсандчилик ва илҳом олиш учун сайр қилиш. Булар ҳаётга шўнғиб кетишга, ҳамма туйғуларингизни ҳаракатлантиришга, вақтинча кундалик муаммоларни унутишга ёрдам беради.

Ҳаётда баъзи нарсалар мақсадлар, натижалар ва муваффақиятларга боғлиқ бўлмагани учун ҳам ажойиб ва қизиқарли эканлиги тўғрисидаги ҳақиқатни қабул қилинг.

Бу сизни натижаларга тобеликдан узоқлашишга мажбур қилади, каттароқ нарсалар тўғрисида ўйлашга ёрдам беради. Ишга камроқ эътибор бериш натижасида, ўзингиз учун аслида нима муҳимлиги ҳақида ўйлаб кўришга вақт топа оласиз.

Манба: «Дарё»

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ишда ўзингизни бахтлироқ ҳис қилиш учун, ишингизга камроқ аҳамият беринг