09:02 / 19.09.2017
5 722

Цитрусли дарахтни қандай қилиб данагидан ўстириш мумкин?

Цитрусли дарахтни қандай қилиб данагидан ўстириш мумкин?
Ёрқин мевали апельсин ёки лимон дарахтини сотиб олиш жуда осон — лекин, бу қиммат ва қизиғи йўқ. Агар сизда ўсимликшуносликда ўз кучларингизни синаб кўриш истаги ва бир-икки йил вақтингиз бўлса, унда бу хушманзара ўсимликни мустақил равишда ўстириб кўринг!

Бунинг учун нима қилиш керак?

Агротехникаси жуда оддий.
  1. Апельсинни енг ва данакларини олиб қўйинг.
  2. Энг катта ва думалоқларини танлаб олинг.
  3. Унчалик катта бўлмаган пластик идиш олинг, ичига сувга ҳўлланган докани қўйинг, унинг устига эса— данакларни. Ичига бироз ҳаво кириб туриши ва иссиқхона самарасини бериши учун идишнинг қопқоғини унчалик маҳкам қилмасдан ёпинг.
  4. Идишни илиқ ва ёруғ бўлган дераза токчасига қўйинг. Бир-икки ой кутинг ва данаклар ҳар доим нам бўлиб туришини назорат қилиб туринг.
  5. Биринчи куртаклар ўсиб чиқиши билан экишга тайёргарлик кўриш керак. Кичикроқ тувак олинг— ёки данаклар экилган ўша идишдан фойдаланинг, у ерга дренаж, тупроқ солинг. Унинг устидан сув қўйинг, чуқурлиги 1–1,5 см бўлган чуқурчалар қилинг. У ерга эҳтиётлик билан кўчатларни қўйинг, тупроқ сепинг, қопқоғини ёпинг.
  6. Кузатиш ва парвариш қилишни давом эттиринг. Кўчатларнинг шохлари бир текисда шаклланиши учун ҳар бирини иложи борича алоҳида ва диаметри каттароқ бўлган тувакларга кўчириб ўтқазинг.
  7. 5–6 та баргчалар пайдо бўлгандан кейин учларини сал қисқартиринг — цитрус юқорига қараб ўсишдан тўхтайди ва ёнидан ҳам шохлар чиқара бошлайди. Ўсимлик устига ҳар доим илиқ сув сепиб туринг.
  8. 2–3 йиллардан кейин сиз чиройли дарахтга эга бўласиз. Гуллашини кучайтириш учун ҳалқалаш усулидан фойдаланишингиз ҳам мумкин.

Манба: «Daryo.uz»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Цитрусли дарахтни қандай қилиб данагидан ўстириш мумкин?