13:10 / 19.09.2017
8 678

Олма сиркасидан рўзғорда фойдаланишнинг сиз билмайдиган 13 та усули

Олма сиркасидан рўзғорда фойдаланишнинг сиз билмайдиган 13 та усули
Олма сиркаси уйингизнинг янада тозароқ, боғингизнинг эса — серҳосилроқ бўлишига ёрдам беради.

Ошхонада
  • Сирка ва сувни тенг миқдорда аралаштиринг. Микробга қарши жуда ажойиб ювиш воситасига эга бўласиз. Уни столлар, микротўлқинли печ, плита ва бошқа юзаларни тозалашда ишлатишингиз мумкин.
  • Идиш ювувчи машина учун ишлатиладиган ювиш воситасига ¹⁄₄ пиёла сирка қўшинг. Сирка қаҳва ва винонинг қорамтир доғларини тозалайди.
  • Олма сиркаси шунингдек идиш ювадиган машинани қасмоқлардан ҳам тозалайди. Бунинг учун унинг ичидан ҳамма идишларни чиқаринг ва машинани ишлатинг. 2–3 дақиқа ўтиб машинанинг таги сувга тўлгандан кейин унинг ичига 1-2 пиёла сирка қўшинг.

Ваннахонада
  • Олма сиркаси ваннадаги моғордан қутулишга ёрдам беради. Бунинг учун сув қўшилмаган ёки бироз сув қўшилган сиркадан фойдаланиш мумкин.
  • Агар ошхона ёки ваннахонада сув қувури ифлосланиб қолган бўлса, у ерга ярим пиёла сода сепинг. Кейин бир пиёладан сирка ва иссиқ сув қуйинг. 15 дақиқадан сўнг кўпроқ сув билан ювиб юборинг.
  • Кир ювиш машинасини тозалаш учун, кир ювиш кукунига икки пиёла сирка қўшинг. Кейин бўш машинани ишга туширинг.
  • Чойшаблар тоза бўлиши ва бактерияларни йўқотиш учун кир ювишда бир пиёла сирка қўшинг.

Хонада
  • Агар стол устида шам изи қотиб қолган бўлса, аввал уни қиртишлаб олинг. Кейин стол юзасини сув ва олма сиркаси аралашмасига ҳўлланган латта билан артиб олинг.
  • Бундай аралашма ёрдамида дераза ва деворларни доғлардан тозалаш мумкин.
  • Сув қўшилмаган олма сиркаси стол устидаги қорамтир доғларни кетказишга ёрдам беради.
  • Сиркани икки ош қошиқ туз билан аралаштиринг. Ҳосил бўлган аралашма билан гиламдаги доғларни артинг, кейин эса чангютгич ёрдамида тозаланг.

Боғда
  • Гулзорни ёввойи ўтлардан тозалаш учун, уларнинг устига олма сиркасини пурканг.
  • Сирка — ажойиб ўғит. 30 л сувга 300 г олма циркасини аралаштиринг. Ўғит бермоқчи бўлган ўсимликларни шу аралашма билан суғоринг.

Манба: «Daryo.uz»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Олма сиркасидан рўзғорда фойдаланишнинг сиз билмайдиган 13 та усули