Мунажжимлар башорати: 22 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?.. » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Мунажжимлар башорати: 22 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

  • Ҳаёт тарзи
  • 21-09-2017, 22:10
  • 604
  • Мунажжимлар башорати: 22 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
    ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

    Бугун дам олишга умуман вақтингиз бўлмайди. Қолиб кетган ишларни охирига етказиб қўймасангиз, тирикчилигингизнинг мазаси қочиши мумкин. Оила қурмаганлар ёки ёлғизлар муҳаббатда хилма-хилликни қўмсаб қолишлари мумкин. Бу яхшиликка олиб бормайди. Агар сиз муҳаббат деб аталмиш муқаддас туйғунинг устидан кулсангиз, бу орадан кўп ўтмай ўзингизга дастак бўлиб қайтиши ҳеч гап эмас. Бугун сиз молиявий йўқотишлардан тортиб жароҳат олишгача етадиган кўнгилсизликларга тайёр туринг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

    БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

    Қандай режа тузганлигингиздан қатъи назар атрофдагилардан сир тутинг. Айниқса, ишингиз билан боғлиқ сирларни ўзингиздан бўлак ҳеч ким билмаслиги керак. Йўқса, эришаётган муваффақиятларингиз, пешона тер эвазига топаётган пулингиздан барака қочади. Серқатнов йўлларда ҳам эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Олис сафарга чиқишни мўлжаллаб юрган бўлсангиз, бошқа кунга қолдиринг. Кечқурун рўзғордаги жиддий муаммоларни бартараф этишингизга тўғри келади.

    ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

    22 сентябр куни тўлақонли дам олишга ҳақлисиз. Чунки ишхонадаги ишларни қойиллатгансиз, меҳнат таътилига раҳбарлар расман изн берган. Демак, энг яқин инсонларни ёнингизга олиб табиат қўйнига йўл олсангиз бўлади. Никоҳдан ўтиш ва турмуш қуриш, дабдабали тўйлар бугун муваффақиятли ва хайрли кечади. Агар оила қуришга улгурмаган бўлсангиз, ҳаракатингизни қилаверинг. Бугун умр ришталарини бир-бирига боғлаганлар келгусида албатта бахтли, саодатли бўларкан.

    ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

    Тақдирга тан бериш ҳар бир худо бандасининг фарзи. Биз ҳамиша худойим берган ризққа ва у ато этган тақдирга шукроналик билан муносабат билдиришимиз лозим. Сиз ҳам бундан мосуво эмассиз. 22 сентябр куни турли хасталиклардан даволаниш, баданни совуқ душ ёрдамида чиниқтириш ва спортнинг энг фаол турлари билан шуғулланиш омадли кечади. Куннинг иккинчи ярмида молиявий аҳволингиз яхшиланиши кутилмоқда. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

    АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

    22 сентябрда арслон буржида таваллуд топганларнинг худди спортчилардаги каби иккинчи нафас йўли очилгандек бўлади. Сиз чарчаш, толиқиш нелигини билмай то кечга қадар тер тўкасиз. Тантанали тадбирларни бошқа кунга қолдиринг, бугун улар сизга кўнгилсизлик ҳадя этиши мумкин. Тижорат соҳасида ишлайдиганларнинг куни туғади. Даромадингиз бугун икки ҳиссадан ошадиган бўлиб турибди.

    ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

    Севимли инсонингиз билан сизнинг орангизда ўта ёқимли суҳбатлар айни 22 сентябр куннинг биринчи ярмида содир бўлади. Икковлон киноми, театрми, ёки тоғгами бориб биргаликда истироҳат қилсангиз ярашади. Молиявий аҳволингиз ҳам буни кўтаради. Бугун шахсий транспорти борлар таъмир билан банд бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Сурункали хасталикка йўлиққанлар соғлиқни тез-тез назоратдан ўтказиб туришлари талаб этилади.

    ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

    22 сентябр куни атрофдагилар билан мулоқотда жуда эҳтиёт бўлинг. Ўзингизга ёқмайдиганлар билан мулоқот қилмаганингиз маъқул. Сиздан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишни ихтиёр этишлари ҳеч гапмас. Агар дўстлар, ҳамкасблар ва таниш-билишлар қаршисида дафъатан ораторга айлансангиз, барчани ҳайратга солган бўлардингиз ва шунинг баҳонасида обрўйингизга обрў қўшиларди.

    ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

    Харажатлар масаласида жуда сергак бўлишингиз тавсия қилинади. Иложи борича даромадга нисбатан харажатлар кам бўлишини таъминланг. Акс ҳолда кечқурунга етмай кимлардандир қарз сўрашингизга тўғри келади. Овқатланиш меъёрларига амал қилинг. Бу меъёрларга амал қилмаслик саломатлигингизга путур етказиши мумкин. Спортнинг енгил турлари билан шуғулланиш ҳам зиён қилмайди. Кечқурун жуфтингиз ёки бўлғуси ёрингиз сизга кутилмаган совға тайёрлаб қўйиши кутилади.

    ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

    22 сентябрда оиласизлар муҳаббат масаласида орзулаб кун ўтказишлари мумкин. Аммо ҳозирги замонда хаёлпарастлик билан ҳеч нарсага эришиб бўлмаслигини унутманг. Ҳаётга реал назар билан боққан ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Куннинг иккинчи ярмида ўз ҳаракатларингизни, бажарган ишларингизни таҳлил қилинг, келаси ой учун оила бюджетини хомаки тарзда бўлса-да тузиб қўйсангиз ҳам зарар кўрмайсиз. Саломатлигингиз ҳақида кўпроқ қайғуринг.

    ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

    Атрофдагиларни сўзсиз кузатинг, кимнинг қанақалигини янада чуқурроқ таҳлил этишга ҳаракат қилинг. Шунда ҳақиқий дўст ва душманни янада яққолроқ кўра бошлайсиз. Кун давомида неки иш қилманг, фақат қалб амрига бўйсунинг. Молиявий аҳволингиз кечқурунга бориб яхшиланмаса, қарз кўтаришингизга тўғри келади. Кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас.

    ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

    22 сентябр куни турли ўлчам ва характердаги мушкул вазиятларга тушиб қолишингиз мумкин. Аммо бу вазиятлардан чиқишда фақат ўзингиз ўзингизга ёрдам бера оласиз. Дўстлар кўмагига ишонманг. Ҳар бир гапингизни ўйлаб гапиринг. Саломатлигингиз панд бера бошласа, сира иккиланмай врач қабулига чопинг. Молиявий аҳволингиз бугун сизга панд бермаслиги кутилади. Серқатнов йўлларда эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Киссавурлар, фирибгарлар чангалига тушишдан сақланинг.

    БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

    Бугун балиқ буржи вакилларига иккиланиш деган одатга яқин бориш тақиқланади. Иккиландингизми, тамом, ишларингиз орқага кетаверади. Ҳар бир ишга қатъийлик билан ёндашинг, фойдасини кўрасиз. Бугун ота-она, фарзандлар ва яқин қариндошлар билан кечадиган ҳар бир суҳбат албатта хайрли кечади. Кечқурун сизга кимдир тижоратда шерикчиликни таклиф этиши мумкин. Агар у одамга ишонсангиз, таклиф ёмон эмас.

    Манба: hordiq.uz