00:01 / 22.09.2017
6 623

Омадсизликнинг 14 сабаби

Омадсизликнинг 14 сабаби
Кун давомидаги аъло кайфиятингизни таъминлолмаслигингизнинг сабаби, бу — ўзингизга омадсизман, деган тамғани босганингиздадир. Сизнинг омадсизлигингизга тақдир ё бирон инсон сабабчи бўлмайди. Бунга фақат ва фақат ўзингиз айбдорсиз! Нега дейсизми? Чунки «Омадсизман» деб қўл қовуштириб ўтирибсиз-да! Қуйидаги камчиликларингизни бартараф қилсангиз, албатта, омад қуши сизни четлаб ўтмайди.
1. Ҳаётда аниқ мақсадингиз йўқ. Агар ҳеч нарсага хоҳиш бўлмаса, қандай натижага эришиш мумкин?
2. Феъл-атвордаги нуқсонлар. Бошқаларга ёқимли бўлиш учун ўзингиздаги қайсидир одатдан воз кечишни истамайсиз.
3. Ички тартиб ва хоҳиш кучининг йўқлиги. Ахир "ўзингни енга олмасанг — ўзингга енгиласан".
4. Ойнинг ёруғ бўлган ўн бешини келишини кутиб ўтиравериш кишини боши берк кўчага киритиб қўяди.
5. Касбни нотўғри танлаш.
6. Сабрсизлик. Бошқаларнинг фикри билан ҳисоблаша олмаслик.
7. Омадсизлик ва танқиддан жуда қўрқиш ёки ўта эҳтиёткорлик.
8. Фикрлашда эркинлик йўқлиги.
9. Ўз омадсизликларида бошқаларни ва тақдирни айблаш одати.
10. Исрофгарлик. Пул ишлатишни билмаслик.
11. Ички қувватни тиклашни ва сарфлашни билмаслик.
12. Яхшилаб ўйлаб олиш, зарур фактларга бефарқлик. Таҳлил ўрнига башорат қилиб ўтириш.
13. Ҳаммасига бирдан эришиш истаги.
14. Носоғлом муҳит ва унинг ёмон таъсири.

Манба: darakchi.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Омадсизликнинг 14 сабаби