Америкалик психологларнинг аниқлашича, уйқунинг йўқолиши тушкунлик билан курашда ёрдам беради. Мақола The Journal of Clinical Psychiatry нашрида эълон қилинди, деб ёзади Кун нашри.
Олимлар 66 та мустақил тадқиқотни статистик таҳлилдан ўтказишиб, унинг давомида уйқусизликнинг тушкунликка таъсири ўрганилди. Тегишли илмий изланишлар PubMed ва PsycINFO маълумотлар базасида “уйқунинг йўқолиши” ва “тушкунлик” муҳим сўзлари ёрдамида қидирилди. Тадқиқот, агарда муаллифлар уйқунинг йўқолишини тушкунлик ҳолатининг эҳтимолий терапияси сифатида амалиётда қўллашган бўлса, таҳлил тўпламига киритилди.
Маълум бўлишича, уйқунинг бутунлай ёки қисман бузилиши тушкунлик ҳолати асоратларини енгиллаштирган, бу, психологларнинг фикрича, шундай “терапия” самарали эканини тасдиқлайди.
Аввалроқ америкалик тиббиётчилар тизимли равишда уйқуга тўймаслик қандли диабет ва юрак-қон томир тизими касалликларидан азият чекувчи инсонларда инсульт туфайли ҳаётдан кўз юмиш эҳтимолини оширишини аниқлашганди. Мутахассислар бундай беморларга бир суткада камида олти соат ухлашни тавсия қилишган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга?
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди