Мунажжимлар башорати: 24 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?.. » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Мунажжимлар башорати: 24 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

  • Ҳаёт тарзи
  • 23-09-2017, 22:42
  • 588
  • Мунажжимлар башорати: 24 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
    ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

    Бугун сизга етиб келадиган ҳар қандай турдаги ахборотларни таҳлил қилишни унутманг. Айниқса, ишингиз билан боғлиқ бўлса, таҳлилсиз кўр-кўрона ишониб кетишдан тийилинг. Башарти миянгизда ишингиз билан боғлиқ янги ғоялар туғилса, душанбага қадар яхшилаб пишитишингиз ва раҳбарлар билан бамаслаҳат йўл тутишингиз тавсия этилади. Аёллар, қиз-жувонлар бугун дам олиш кунидан фойдаланиб ташқи кўринишларига эътибор бериб қўйишса, фойдадан холи бўлмасди. Кечқурун яқинларингиз билан жанжаллашиб қолишдан сақланинг.

    БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

    24 сентябрда яхши ниятларингиз кетма-кет ҳақиқатга айлана бошлаши кузатилади. Атрофдагилар билан бўлар-бўлмасга жанжаллашиб қолишдан ўзингизни эҳтиёт қилинг. Тадбиркор бўлсангиз, бугун дам олиш куни эканига қарамай, хорижга сафар қилишингиз ва ҳамкорлар билан маълум келишувларга эришишингиз кутилади. Саломатлигингизни жуда эҳтиёт қилинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

    ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

    Агар бугун ташкилотчилик қобилиятингизни тўлалигича намойиш эта билсангиз, юлдузлар омад фақат сиз томонда бўлишини башорат қилишган. Оиладаги мажбуриятларингизни ҳам қайтадан кўриб чиқсангиз, ёмон бўлмайди. Оила қурмаганларнинг баъзилари куннинг иккинчи ярмида бўлғуси тақдирдошини учратишлари кутилмоқда. Саломатлигингизни назоратда ушланг. Кечқурун сут маҳсулотлари истеъмоли билан чекланинг.

    ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

    24 сентябр куни муаммолар ошиб-тошиши кутилади. Аммо астойдил хоҳласангиз, уларнинг барчасини ижобий ҳал эта оласиз. Бунинг учун яна ҳаётга реал назар билан боқиш лозим. Қандай ишни бажаришингиздан қатъи назар шерикчиликка асосланган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Молиявий масалада бугун у қадар омадингиз чопмайди. Шунинг учун тежамкорроқ бўлишингизга тўғри келади. Саломатлигингиз панд бермайди, хавотир олишга асос йўқ.

    АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

    Бугунги кунингиз ташвиш ва муаммоларга мўл бўлиши кутилмоқда. Кун давомида кўча кезиб ишингиз билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш ҳаракатида бўласиз. Овқатланиш, ҳаракатланиш меъёрларига амал қилинг. Кечқурунга бориб сурункали хасталикка йўлиққанлар ўзларини лоҳас ҳис эта бошлашлари мумкин. Шунинг учун олдиндан ҳаракатингизни қилиб, зарур дориларни ҳозирлаб қўйинг.

    ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

    24 сентябр куни тақдирнинг сизга инъом этажак барча имкониятларидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилинг. Оила қурмаганлар куннинг биринчи ярмида бўлғуси тақдирдошини учратиши кутилади. Бугун спорт билан шуғулланиш, фойдали шартномаларга имзо қўйиш, олисга самолётда парвоз қилиш сизга муваффақиятсизлик келтиради. Сурункали хасталикка дучор бўлганлар кун бўйи саломатликларини назорат қилишлари тавсия этилади. Кечқурун хонадонингизга кутилган меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.

    ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

    Бугун ўзингизни ўзингиз назоратда ушлаб, ҳар бир ҳаракатингизни қолипга солишингиз талаб этилади. Акс ҳолда бирор жиддий хатоликка йўл қўйишингиз ҳеч гап эмас. Ҳали янги ишлар бошлашнинг фурсати етмади. Шунинг учун эскилари билан овуниб туришингизга тўғри келади. Оиласиз бўлсангиз, бугун кечқурун сизни романтик учрашув кутади. Эркакларимиз гулдаста харид қилишни унутмасалар бўлди.

    ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

    24 сентябр куннинг биринчи ярмида ҳуқуқ билан боғлиқ ҳамда нотариал ишларни ҳал этишингизга тўғри келади. Солиқлардан қарзингиз бўлса, бугун тўлаб қўйишингиз зарур. Кун давомида ёлғиз қолмасликка, одамлар қаторида бўлишингиз мақсадга мувофиқ. Эмоциянгиз меъёрда эмас. Бу сизни депрессия ҳолатларига киритиши мумкин. Ухлашга ҳар кунгидан эртароқ ётинг. Бугун тунда кўрадиган тушингиз тотли кечиши кутилади.

    ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

    Юлдузлар бугун асосий эътиборни харажатларни камайтиришга қаратишингизни маслаҳат беришади. Йўқса, кейин ўзингиз афсус чекасиз. Мураккаб техник ишларнинг яқинига ҳам борманг, кўп овқат истеъмол қилиб организмни зўриқтирманг, спортзалга борманг. Буларнинг барчаси сизнинг зиёнингизга ишлайди. Шу уч машғулот туфайли жиддий жароҳат олишингиз ҳам ҳеч гап эмас. Кечқурун очиқ ҳавода сайр қилиб вақт ўтказинг.

    ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

    24 сентябрда сизга сердаромад иш таклиф этишлари кутилади. Агар бу таклиф дўстларингиздан бири тарафидан келиб тушса, албатта рози бўлинг. Куннинг иккинчи ярмида молиявий аҳволингиз яхшиланиши кутилади. Жуфтингиз билан суҳбатда босиқроқ бўлинг. Жаҳлдорликдан узоқроқ бўлинг. Овқатланиш меъёрларига риоя қилинг. Кечқурун сизга олисдаги танишингиз ажойиб бир хабар етказиши мумкин.

    ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

    Кунингиз ажойиб кечиши кутилмоқда. Дам олиш куни бўлишига қарамай, сиз учун машғулотлар топилади. Аммо уларнинг барчаси ҳам руҳий, ҳам моддий ҳузур бахш этмоқчи. Кайфиятингиз, саломатлигингиз ажойиб тарзда бўлиши учун куч ва имкониятларингизни аяманг. Айниқса, шахсий ҳаётингизга қўшимча мазмун киритишда куч ва имкониятлар жуда асқотади. Жуфтингизга қайта-қайта муҳаббатингизни изҳор қилинг. Барчаси яхшилик учун хизмат қилади, ишонинг.

    БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

    24 сентябр куни оилада ёлғиз ўзингиз ҳам пул, ҳам рўзғор муаммоларини бартараф этасиз. Дўстлар, оила аъзоларингиз ёрдамидан воз кечасиз. Бу фақат яхшиликка. Чунки кимдандир ёрдам сўрасангиз-у, рад жавобини берса кўнглингиз оғрийди. Кечқурун илож топсангиз, яқинларингизни олиб кўча сайрига отланинг. Тоза ҳаво кучингизга куч, шодлигингизга шодлик қўшади. Соғлиғингиз бугун панд бермайди.

    Манба: Hordiq.uz