Ўзингизга ишонинг! » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзингизга ишонинг!

  • Ҳаёт тарзи
  • 23-09-2017, 23:00
  • 349
  • Ўзингизга ишонинг!
    Бирор ишни бошлашдан аввал «Қандай бўларкан?» деб ўйланамиз, иккиланамиз. Тўғри, охирини кўра билиш муҳим, лекин бундай саволлар ўзимизга бўлган ишончни сўндириб қўймаслигига эътиборли бўлинг. Баъзида бу иккиланишлар ҳаётимизнинг аксарият қисмини ташкил этади.

    Натижада асаббузарлик, тушкун кайфият ҳамроҳимизга айланади-ю, яхшилаб ўрнашиб олади. Хўш, бунда ким айбдор? Албатта ўзимиз! Бироқ ҳаммасини тўғриласа бўлади. Бунинг учун бир неча сабабларни кўриб чиқиб, қаерда хато қилаётганингизни топсангиз, ҳар бир ишингизда омад сизга ёр бўлади. Ишонинг!

    1. Нега бошқалар билан таққослайсиз? Ахир сиздаги камчиликлар уларда ҳам бор! Шунчаки бошқалар буни билдиришмайди. Сиз эса аксинча...
    2. Ким нима дейишининг нима аҳамияти бор? Биласизми, сизнинг энг катта камчилигингиз нимада? Доим бошқалар фикри билан иш тутишингизда! Бу сафар шундай қилингки, улар сиз билан маслаҳатлашсин.

    3. Бошқалар танқидидан қочиш... Билсангиз, эътиборда бўлган кишиларнигина гапиришади. Сизни танқид қилишса, бундан фақат яхши хулоса чиқаринг.
    4. Фаоллик кам, ўз оламингизда яшайсиз. Бу ишингиз сизнингча тўғридир, лекин ҳақиқий ҳаёт тасаввурингиздан анча фарқ қилади.

    5. Қилсаммикан эмас, қила оламан денг. Иккиланиш сизни руҳан синдиради. Ўзингизни қўлга олинг.
    6. Ўта самимийсиз. Баъзида бу хислатингиздан бошқалар ўз манфаатлари йўлида фойдаланишади.

    7. Мулоқотдан қочасиз... Ким биландир очиқ суҳбатлашиш сиз учун жуда катта воқеа. Ана ундан кейин «Нега мени тушунишмайди?» деб хафа бўлишингиз нечук?
    8. Таваккал қилишни ҳам билинг. Бир марта қоқиларсиз, икки марта... Аммо бундай йиқилишлар сабаб туриб кета олишни ҳам ўрганасиз. Мана шуни таваккал дейдилар.

    Манба: Darakchi.uz.