17:37 / 25.09.2017
6 850

Дадилроқ бўлиб кўриниш учун нутқни қандай ўзгартириш керак?

Дадилроқ бўлиб кўриниш учун нутқни қандай ўзгартириш керак?
Қандай таассурот қолдиришингиз кўпроқ сизнинг овозингиз ва гапириш тарзингизга боғлиқ. Агар раҳбарингиз билан бўладиган кейинги суҳбатда ёки ҳамкасбларингиз олдида чиқиш қилишда дадилроқ кўринишни хоҳласангиз, мана бу маслаҳатлардан фойдаланинг.

Нимани ўзгартиришингиз кераклигини тушунинг

Нутқингизни турли жиҳатдан баҳоланг ва сиз айнан ниманинг устида ишлашингиз кераклигига қарор қилинг. Агар муаммо нимада эканлигини ўзингиз тушунишингиз қийин бўлса, дўстингиз ёки ҳамкасбингиздан ёрдам сўранг ёки диктофонга ёзиб олинг.

Оҳанг

Бизнинг гапларимизни эшитувчиларнинг қандай қабул қилиши, кўпинча уни қандай оҳангда айтишимизга боғлиқ. Масалан, ҳар бир гапнинг охиридаги савол оҳанги сизнинг гапларингизга ишонч туғдиради.

Суръат

Тўхтовсиз ҳаддан ташқари тез гапириш сиз асабийлашаётгандек таассурот қолдиради.

Баландлик

Ҳаддан ташқари паст ёки ҳаддан ташқари баланд овоз ҳам сизга дадиллик қўшмайди. Аниқ эшитилиши, лекин сиз қўпол бўлиб кўринмаслигингиз учун одатдагидан бироз баландроқ гапиришга ҳаракат қилинг.

Тўхтамларни тўлдирувчилар

«А-а», «э-э», «имм» ва бошқа шунга ўхшаш овозлар гапларни ўзлаштиришни қийинлаштиради.

Дадилликни яна қандай ошириш мумкин?

1. Ҳолат

Оёқларни елка кенглигида қўйиб ва қаддингизни тўғрилаб туринг, гапираётганда ҳаракатларингиз одатдагидек — ўзингизни бемалол суҳбатлашаётгандагидек тутинг.

2. Кўз билан алоқа

Агар одамлар гуруҳи олдида гапираётган бўлсангиз, навбат билан 3-5 сония давомида ҳар хил одамларнинг кўзларига қаранг. Бир киши билан суҳбатлашишда нигоҳингизни бошқа томонга олишингиз, кейин эса яна суҳбатдошингизнинг кўзига қарашингиз мумкин.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Дадилроқ бўлиб кўриниш учун нутқни қандай ўзгартириш керак?