20:00 / 25.09.2017
6 834

Дақиқасигача аниқлик билан: Гейтс ва Маск кунни қандай режалаштиради?

Дақиқасигача аниқлик билан: Гейтс ва Маск кунни қандай режалаштиради?
Microsoft асосчиси, айни пайтда эса асосан хайрия билан шуғулланаётган Билл Гейтс ҳамда PayPal асосчиси, Tesla ва SpaceX компаниялари раҳбари Илон Маск ўзларининг тиғиз графикларини бошқаришда ёрдам берувчи битта одатга риоя қилади, деб ёзади «Дарё». Яъни улар ўз кунининг ҳар бир лаҳзасини режалаштиради.

Гейтс ва Маск айтишича, улар беш дақиқали бўлакларга ажратилган графикларни тузади. Fast Company муаллифи Стефани Возза таъкидлашича, кунни кичик сегментларга бўлиш маҳсулдорликни ошириши мумкин.

Бундан ташқари, бундай интенсив режалаштириш сизга масъулиятли бўлиш имконини беради. Вақтингиз дақиқа бўйича режалаштирилган бўлса, дам олиш учун алоҳида вақт ажратишингизга тўғри келади. Сиз бир соатгина мизғиб ола олмайсиз — бу графикдаги бир йўла 12 та бўлакни қолдириб кетишингизга сабабчи бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Дақиқасигача аниқлик билан: Гейтс ва Маск кунни қандай режалаштиради?