20:28 / 26.09.2017
6 151

Донишмандлик ҳақиқатан ҳам ёшга боғлиқми?

Донишмандлик ҳақиқатан ҳам ёшга боғлиқми?
Баъзан ёш йигит ёш бўлишига қарамасдан донишманд, қари киши эса — аҳмоқ ва ўйламасдан иш қиладиган бўлиши ҳам мумкин. Лекин жамиятда донишмандлик ёш ўтиши билан келади деган тушунча маҳкам ўрнашиб қолган.

Нима учун биз донишмандликни кексайиш билан боғлаймиз? Бунинг сабаблари биологик омилларга бориб тақалади. Одам қанча узоқ яшаса, унинг ҳаёт тажрибаси шунчалик бойиб боради. Шунинг учун ёш ўтган сайин бизнинг ақлимиз ҳам ўсиб бораверади.

Кексайган кишилар ўз тажрибалари таъсирида баъзи жиҳатлардан ёшларга қараганда анча билимдонроқдир. Масалан, муаммоларни ҳал қилишда, режалаштиришда, келажакка боғлиқ мақсадларни белгилашда, ўзаро муносабатларда. Чунки улар вақтида буларнинг ҳаммасини бошларидан кечирганлар. Шунинг учун кекса авлод кўп ҳолларда уларга ҳурмат ва ишонч билан қарайдиган ёшларга панд-насиҳат беришларига ажабланмаса ҳам бўлади.

Кекса одамларда қарорларни қабул қилишда бош миянинг тўғри фикрлаш ва сезишга жавоб берувчи префронтал қобиғи иштирок этади.

Мутахассислар томонидан, муаммоларни ҳал қилишда ёшлар бош миянинг фақат битта ярим шарини, ёши катталар эса — бир вақтнинг ўзида иккаласини ҳам ишлатишлари аниқланди. Бу жараён «билатерализация» дейилади. Шу туфайли одам муаммоларни кўриб чиқишга жиддийроқ муносабатда бўлади. Мия келгусида шунга ўхшаш вазиятлар юзага келганда керакли тарзда ҳаракат қилишга имкон берадиган тасаввурни шакллантиради.

Бу физиологик хусусиятлардан келиб чиқиб, ҳақиқатан ҳам қари кишилар ёшларга қараганда донишмандроқ деб айтишимиз мумкин. Лекин, кўпчиликнинг фикрича, донишманд одам сабрли, раҳмдил, бошқалар фикрини қабул қила оладиган ва улар тўғрисида қайғурадиган одам бўлиши керак. Бу сифатлар эса кўпроқ одамнинг ёшига эмас, балки характерига боғлиқ.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Донишмандлик ҳақиқатан ҳам ёшга боғлиқми?