23:41 / 28.09.2017
10 770

Мунажжимлар башорати: 29 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

Мунажжимлар башорати: 29 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ишхонада ҳамкасблардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Иложи борича бу жанжалнинг олдини олишга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда бу сиз учун янги кўнгилсизликлар ҳадя этиши мумкин. Тушдан кейин алдов, фириб ва саломатлигингиз учун жиддий хавфга дуч келишингиз кутилади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Бўш вақтингизни профессионал касбингизга оид янги ғоялар ўйлаб топиш учун сарфланг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Кунингиз булутсиз ва ёрқин кечиши кутилади. Суйганингиз ёнингизда, эмоциялар безовта қилмайди. Молиявий муаммоларни осонлик билан ўзингизга бўйсундирасиз. Ишда ҳам омадингиз кулади. Фақат раҳбарият билан мулоқотларда жуда эҳтиёт бўлинг. Оиласизлар бугун романтик учрашувларни бошдан кечиришлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

29 сентябр куни эгизаклар буржининг айрим вакиллари қайсидир спорт мусобақаси ёки фанлар бўйича олимпиадада иштирок этиши мумкин. Кейин эса ғалабангиздан руҳланиб гўё самоларда парвоз қила бошлайсиз. Дунё кўзингизга янада ёрқин, жозибали кўринади. Мавқени ошириш учун ҳаракатлар содир этиш, тижорат бошлаш бугун муваффақият келтирмайди. Кечқурун ўтганлар ҳақига дуо ўқишни унутманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун ўзингизга ёққан, ўзингиз руҳан завқ оладиган ишларни амалга оширинг. Бўш қолганингизда севимли хоббингиз билан ҳам шуғулланинг. Кечки пайт дўстлар билан бирор ерга бориб кўнгилхушлик қилинг. Кечқурун оила аъзоларингиздан бири билан орангизда жиддий суҳбат юзага келиши мумкин. Сабрли бўлинг. Сабр барча муаммоларни, тўсиқларни енгиб ўтишда ёрдам беради.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

29 сентябр куни келаси ой учун режа тузишни унутманг. Шахсий ҳаётингизда ҳам муваффақиятларга эришишнинг янги усулларини ўйлаб топинг. Ҳар бир муаммога оригинал тарзда ёндашинг. Муҳаббатда оила қурмаганлар тўсиқларсиз эзгуликка эриша олишмайди. Эҳтиросларга асло эрк берманг, улар сизни боши берк кўчага олиб кириб қўяди. Кечқурун саломатлигингиз панд бера бошлаши кутилади. Бу муаммони врачсиз ҳам ҳал этсангиз бўлади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Юлдузлар бугун ҳам рўзғор, ҳам ишдаги муаммоларингиз хамирдан қил суғургандек осон ҳал бўлишини башорат қилишган. Бу ютуқларни тушдан кейин ресторан ё кафеда нишонласангиз ҳам ярашади. Кечқурун қачонлардир сизга хиёнат қилган одамни учратиб қоласиз. Лекин кайфиятингизни бузманг, у арзимайди. Таомларнинг енгил ҳазм бўладиганини истеъмол қилинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

29 сентябр куни эрта тонгданоқ кайфиятингизда тушкунлик ҳолати кўзга ташланади. Нуқул ёлғиз қолгингиз келаверади. Аммо иш жойингизда юмушлар, ютуқлар кутиб туришини унутманг. Муаммоларингизни фақат ўз куч ва тажрибангизга суянган ҳолда бартараф этинг, бировлар кўмагига ишониб қолманг. Кечқурунга яқин молиявий масалада ҳам муваффақиятга эришасиз. Кечқурун сизни танишлардан бири меҳмонга таклиф этмоқчи. Борманг, акс ҳолда зарарли одатларга яна асир бўлишингиз мумкин.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Нафақат уй, балки ташқаридагилар билан ўзаро муносабатларни ҳам қайта кўриб чиқишингизга тўғри келади. Шунда ортингиздан бўҳтон тарқатувчилар пайдо бўлганига гувоҳ бўласиз. Айниқса, бу тижорат билан шуғулланувчиларга жуда асқотади. Рўзғорда ҳам муаммолар етарли. Уларни бартараф этиш ҳаракатида кунни кеч қиласиз. Бугун даромадингиздан харажатларингиз ошиб тушиши кутилмоқда. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

29 сентябр куни ҳар бир бажарадиган ишга ижодий ёндашмасангиз бўлмайди. Шундагина кўзланган даромадга эга бўласиз. Куннинг иккинчи ярмида фирибгар ва ҳасадгўйлар шахсий ҳаётингизни издан чиқаришга уриниб кўришади. Уларга қарши курашишдан чўчиманг. Курашганда ҳам аёвсиз курашинг. Кечқурун жуфтингиз ёки танлаганингиз сизга кутилмаган совға тайёрлашни ният қилган.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Юлдузлар бугун хизмат сафарига чиқишингизни башорат қилишган. Сафар давомида оила қурмаган бўлсангиз, романтик танишувларни ҳам бошдан кечиришингиз эҳтимолдан узоқ эмас. Бугун уй таъмири, янги уйга кўчиб ўтиш ва уй олди-сотдиси муваффақиятли кечади. Кечқурун овқатланишда жуда сергак туринг. Дуч келган таомни истеъмол қилишингиз тавсия этилмайди. Бугун атмосферада кучли магнит бўронлари давом этиши сабабли сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатликни доимий тарзда назорат этишлари талаб қилинади. Кечқурун уйингизга олисда яшайдиган қариндошлар меҳмон бўлиб келишлари кутилади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

29 сентябр куни ишсиз зерикиб вақт ўтказишингиз кутилади. Эҳтиёт бўлинг, бекорчиликда мияга турли бўлар-бўлмас ўйлар ёғилиши мумкин. Оилада жуфтингиз билан ўзаро муносабатларга яна бир бор ойдинлик киритиб олишингизга тўғри келади. Кўча таомини истеъмол қилманг. Заҳарланишингиз эҳтимоли бор.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Иш жойингизда омадингиз кулиши кутилмоқда. Сизга нисбатан анча тажрибаси кўп ҳамкасбингиз мушкул вазиятлардан чиқишингизда кўмак беради. Бугун ҳар қандай турдаги сафар ва муҳим ҳужжатларга имзо чекиш омадсиз кечади. Саломатлигингиздан шикоятингиз бўлмайди. Спортзалга бориб спортнинг ўзингизга ёққан тури билан шуғулланаверишингиз мумкин. Аммо барибир эҳтиёткорликни қўлдан берманг.

Манба: hordiq.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 29 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..