10:17 / 29.09.2017
4 415

Раҳбарлар учун 5 та фойдали маслаҳат

Қандай қилиб ўзининг ва бошқаларнинг вақтни ҳурмат қилишни бошлаш, йиғилишлардан максимал даражада фойдаланиш ва безовта қилувчи омиллардан қутулиш мумкин.

1. Тадбирдан 2 дақиқа олдин келинг
Раҳбарлар учун 5 та фойдали маслаҳат
Apple’да ҳар бир йиғилиш режаланган вақтдан беш дақиқа ўтиб бошланади. Ходимлар буни «Apple’нинг стандарт вақти» (инглиз. Apple Standard Time) деб номлашади. Бу янги ишчилар таниш бўлмаган норасмий қоидадир. Шунинг учун кўпинча улар беш дақиқа ўтириб, бир-бирларига ҳайрон боқишади ва бошқаларнинг қаердалигини билмай бошлари қотади.

Бу қаердан пайдо бўлгани - номаълум. Эҳтимол, бир пайтлар юқори лавозимда бўлган киши шунчаки кеч қолиб келгандир. Бу бошқаларнинг кеч келиши учун жуда яхши баҳонага айланди ва охир-оқибатда корпоратив маданиятнинг бир қисми бўлган анъана кўринишини олди.

Бу тўғри эмас. Ўзингиз ва ходимларингизнинг вақтини олманг.

Энг яхшиси – иш кунининг бошида жадвални кўриб чиқиш ва белгиланган учрашув вақтидан бир неча дақиқа олдин келиш лозим.

2. Аниқ вақтни билиб юринг

Тасаввур қилинг, сиз умумий йиғилишдасиз. Ишчилардан бирининг нутқи энг «қайноқ» нуқтасига чиққан. Лекин сиз ўзингизнинг жадвалингизга қараб турибсиз, чунки беш дақиқадан сўнг бошқа учрашувда бўлишингиз керак. Шу сабабдан сиз асабийлашасиз ва ҳисоботга бор эътиборни қарата олмайсиз. Бошқалар учун бу хатти-ҳаракат чиқиш қилаётган одамнинг нутқи сиз учун муҳим ва қизиқарли нарса эмаслигини англатади.

Йиғилиш бошланишидан олдин, сизга кўриниб турадиган соат бор жойни топинг. Шундай қилиб, сиз исталган паллада аниқ вақтни билиб туришингиз мумкин. Ҳисоботда қисқа танаффус қилингунга қадар кутинг. Кейин бошқа жойга бориш учун бир неча дақиқангиз борлигини айтинг. Бироқ, ушбу муҳокамага қайтишга ваъда беринг.

3. Ҳар икки ҳафтада манфаатдор ходимлар учун йиғилишлар ўтказинг

Катта компанияларда керакли натижаларни берадиган йиғилишларни ўтказиш қийин кечади. Аксарият ходимлар учрашувга қизиқиш билдирмаслиги мумкин.

Ҳар икки ҳафтада бир марта йиғилиш учун икки соат ажратинг. Бирор нарсани ҳақиқатдан муҳокама қилишни истаган ходимларни гуруҳларга ажратинг. Ҳар бир гуруҳга ярим соат вақт беринг. Натижада йиғилишда фақатгина қандайдир ғоялари бор ва компанияни ривожлантиришга куч сарфлашга тайёр бўлганларгина иштирок этадилар. Бундай муҳокамалар жуда самарали бўлади.

4. Йиғилиш давомида жавоб олишни хоҳлайдиган учта саволни ёзиб олинг

Йиғилишга нима сабабдан бораётганингизни аниқланг. Шундан сўнг, у ерда жавобини олишни хоҳлайдиган учта саволни ёзинг. Сиз тинглаётган ёки чиқиш қилаётган кишимисиз – бунинг аҳамияти йўқ. Бу фақат бир неча дақиқани олади. Шундай қилиб, сиз учрашувнинг мақсадини белгилайсиз, бу ҳам фойдали бўлади.

Агар сиз учта саволни ўйлаб топишга қийналсангиз, унда учрашувни бекор қилиш ёки кечиктириш лозим.

5. Иш столингиздаги кераксиз нарсаларни вақти-вақти билан йўқотинг

Иш жойингизда тезда тузатилиши мумкин бўлган синган нарсалар бўлса, буни ортга сурманг. Офисингизнинг кўриниши ва ишчи кайфиятни бузадиган кичик нарсаларни ҳам эътиборсиз қолдирманг. Масалан, ёзувлар учун мўлжалланган ифлос доскани артинг ва чиқинди яшигига ташланг. Иш столинингизни тартибга келтиринг. Агар сизда офис материаллари йиғилиб қолган бўлса, уларни қолган ходимлар билан бўлишинг.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Раҳбарлар учун 5 та фойдали маслаҳат