23:58 / 29.09.2017
7 093

Мунажжимлар башорати: 30 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

Мунажжимлар башорати: 30 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун биринчи қиладиган ишингиз ишхонадаги раҳбарлар билан муносабатларни янада мустаҳкамлашдан иборат бўлиши лозим. Анчадан бери оммавий тадбирга тайёрланган бўлсангиз, куннинг иккинчи ярмида худди ўша тадбир аъло даражада бўлиб ўтади. Сиз олқишларга муяссар бўласиз. Кечқурун жуда фойдали бир танишувни бошдан кечирасиз. Баъзилар қисқа масофага хизмат сафари уюштириши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

30 сентябрда хурсандчиликлар билан бирга кўнгилсизликларни ҳам бошдан кечиришингиз кутилади. Тақдир не ҳадя этса, барчасига тайёр туринг. Агар жуда кайфиятингиз бўлмаса, севимли хоббингиз билан чалғишга ҳаракат қилинг. Кечқурун саломатлигингизни назоратдан ўтказиб қўйиш ҳам эсингиздан чиқмасайди. Серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг ва об-ҳавога қараб кийинишга ҳаракат қилинг. Ғийбат усталаридан нарироқ бўлинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

30 сентябр куни эрталабданоқ гўё сўзамол бир инсонга айланасиз-у, дуч келган билан юракдан суҳбатлар қуришга ошиқасиз. Фақат ички сирларингизни асло бировга айта кўрманг. Сабаби, сиз суҳбат қурадиганларнинг аксарияти иккиюзламачи, сотқин ва ёлғон усталари бўлиб чиқиши мумкин. Бугундан мўмай даромад кутмасангиз бўлади, аммо пулсиз ҳам қолмайсиз. Жуда дўппи тор келса, қўшимча даромадли иш топсангиз ҳам зиён қилмайди.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Кўзланган мақсадларга етиш учун хаёлларни бир жойга жамлаб, сергаклик билан ҳаракатлар содир этишингиз лозим. Журналистика ва реклама билан боғлиқ ишлар бугун бароридан келади. Йўл-йўлакай янги-янги хабарлар топиб дарҳол халққа тарқатиш ҳаракатида бўлинг. Кечқурун хизмат сафарига отланишингиз кутилади. Бу сафар сизга молиявий манфаат ҳам келтиришини унутманг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

30 сентябрда қизиқарли инсонлар билан танишиш бахтига сазовор бўласиз. Эсда тутинг, айнан улар келгусида юқори лавозимни эгаллашингизда муҳим рол ўйнаши мумкин. Билимларингизни, малакани ошириш учун бугунги кун жуда хайрли кечади. Оиласизлар кечки пайт янги танишувларни бошдан кечиришади. Лекин танлаганингиз билан суҳбатлашганда, муаммоларингизни тўкиб солманг. Бу сизга зиён келтириши мумкин. Соғлиғингизни сақланг, овқатланиш меъёрларига риоя қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Юлдузлар кунингиз омадли кечишини башорат қилишган. Тижорат билан шуғулланувчилар ниҳоят рақобатчиларни қувиб ўтиб, олинган даромаддан ҳузур қила бошлашади. Гарчи киссангиз қуруқ бўлмаса-да, харажатлар масаласини кейинроққа суриб туринг. Бугунги кун аёллар косметологга бориб қайтишлари учун жуда қулай кечади. Куз ҳавосини ҳисобга олган ҳолда кийинишингиз тавсия этилади.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

30 сентябр куни билим савиянгизни янада ошириш ҳаракатида бўлинг. Замон жуда тезкор, шундай экан, қўшимча билимларга эга бўлиш зиён қилмайди. Шахсий ҳаётингизда яхшилик-у ёмонлик ёнма-ён юриши кузатилади. Рўзғорнинг икир-чикирларини жуфтингиз билан бамаслаҳат бартараф қилсангиз, нур устига аъло нур бўларди. Кечқурун ўзингиз анчадан бери кутаётган одам сизга қўнғироқ қилиши мумкин.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Афсуски, бугунингиз ташвиш ва хавотирлар, муаммоли лаҳзаларга бой бўлади. Иш билан уй ўртасида бўзчининг мокисидек югуриб-елишга мажбур бўласиз. Кун мобайнида сизни ажойиб бир тантанага таклиф этишлари мумкин. Куннинг иккинчи ярмида молиявий аҳволингизни яхшилаб олишга муваффақ бўласиз. Жуда бўлмаганда, таваккалчиликка амал қилган ҳолда иш тутсангиз ҳам бўлади. Соғлиғингиз кечқурунга бориб сал ёмонлаша бошлаганини ҳис этасиз.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

30 сентябр куннинг биринчи қисмида иш жойингизда, ҳамкасбларга асл истеъдодингизни намойиш этиш бахтига эришасиз. Оилавий ҳаётингизда сукунат ҳукм суриши кутилади. Пулингизни кўпайтириш учун қўшимча ишларни бажаринг. Газли ва муздек ичимликлар ичишдан тийилинг. Саломатлигингизга путур етиши мумкин. Жуфтингиз билан муносабатларда ҳазил-мутойибадан унумли фойдаланишга ҳаракат қилинг. Шунда муносабатлар янада мустаҳкамлана боради.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Ҳар қандай вазиятда ҳам хотиржамликни сақлаб қолинг. Баъзилар сизни жанжалга тортиш учун атайин асабингизга тегиши мумкин. Уларга эътиборсиз бўлинг. Жуда қўйиб юборишмаса, ёлғондан ўзингизни ёмон ҳис этаётган қилиб кўрсатинг-у, жўнаб қолинг. Рўзғор юмушлари билан банд бўлинг. Шу юмушлар сизни чалғитади. Кечқурун чўмилиш амалини бажаринг. Бу амал саломатликка жуда фойдали ҳисобланади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

30 сентябр куннинг илк қисмидаёқ молиявий аҳволингиз яхшиланиши кутилмоқда. Азалдан орзу қилган буюмингизни харид қилаверишингиз мумкин. Бугун мажлислар, музокаралар ва олисга сафар муваффақиятли кечади. Иммунитетингиз пастлаб кетган. Тез чорасини кўрмасангиз, грипп юқтириб олишингиз ҳеч гап эмас.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Ҳаётга реал кўз билан боқинг. Киссангизда пул етарли бўлмаса, суюкли инсонингиз сизга хиёнат қилаётган, сизни алдаётган бўлса-да, ҳаёт давом этаверади. Демак, сиз ҳам ҳаёт билан ҳамнафас қадам ташлашингиз керак. Жиддий муаммоларга дуч келиб бошингизни қай деворга уришни билмай қолсангиз, оила аъзоларингизга мурожаат этинг. Саломатлигингиз ҳақида қайғуринг, спорт билан шуғулланинг, калорияга бой таомлар истеъмол қилинг.

Манба: hordiq.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 30 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..