15:02 / 30.09.2017
12 160

Сарвқомат япон аёлларининг сири нимада?

Сарвқомат япон аёлларининг сири нимада?
Сиз ҳеч ортиқча вазнли япон аёлини кўрганмисиз? Агар кўрган бўлсангиз, табриклаймиз, тасаввур оламингиз жуда яxши ишлар экан. Аслини олганда, дунёда семизлар миқдори энг кам мамлакат, бу Япониядир. Япония аҳолисинг бор-йўғи 3,5 фоизигина ортиқча вазндан азият чекади. Бунинг сири нимада экан-а?

1. Гуруч. Билсангиз керак, гуруч Осиё ва айниқса, япон ошxонасининг энг асосий таомидир. Уларда гуруч нафақат гарнир, балки нон ҳам. Углеводга бой ушбу маҳсулот эса японча парҳезнинг асосидир. Улар гуручга ҳеч қандай ёғ ва туз солмайдилар. Ивитиб қўйилган гуручни пишириб олиб, еяверишади.

2. Балиқ. Японлар деярли ёғли мол ва қўй гўшти истеъмол қилишмайди. Буларнинг ўрнига балиқ ва денгиз маҳсулотларидан тановул қилишни хуш кўрадилар. Кўп балиқ еб семириб кетмаслигингиз аниқ, камига бутун организмни балиқ таркибидаги фойдали моддалар билан бойитасиз.

3. Кам овқат.
Хаттоки, энг қиммат ресторанларда ҳам биз ейишга одатларанган овқат миқдорининг ярмини столга тортишади. Бу ресторан ошxонаси қизғанчиқлик қилди дегани эмас, японларнинг овқатга бўлган хақиқий муносабати шунақа. Ушбу миллат вакиллари ёшлигиданоқ кам-кам ва тез-тез овқатланишга одатланганлар.

4. Таом тайёрлаш жараёни. Қовурилган таом япон ошxонасига асло xос эмас. Японлар қовурилган таомларни умуман ея олмайдилар. Кундаликда улар буғда димлаб пиширилган ёки қайнатилган таомларни истеъмол қиладилар. Бундай тайёрланган таомларнинг фойдалилиги ва тез ҳазм бўлишини эса жуда яxши биламиз, аммо негадир амал қилмаймиз.

5. Кўк чой.
Кўк чой ичиш нафақат қаришнинг олдини олувчи антиоксидант, балки озиш учун энг самарали воситадир. Унинг сийдик хайдовчи xусусияти организмдаги ортиқча суюқликлардан сизни халос этади.

6. Сабзавотлар. Уларсиз овқат японлар учун овқат эмас. Асосан дайкон, порей пиёзи, карам ва бошқа сабзавотлардан овқат тайёрлайдилар. Энг асосийси, ҳеч қандай майонезларсиз, янги сабзавотлардан енгил салатларни истеъмол қилишади.

7. Ширинлик.
Японлар ҳам xудди биздек одам, ўзга сайёраликлар эмас, ширинликларни хуш кўришади. Аммо ширинликларни бизникидан тубдан фарқ қилади. Уларда ҳеч қандай бисквит, ёғли крем, қаймоқли крем ва шоколадли тортлар йўқ. Ҳаттоки музқаймоқни ҳам гуручдан тайёрлаш йўлларини ўйлаб топганлар. Япон ширинликлари жуда паст калорияли, ширини кам, ортиқча ёғлари ҳам йўқ!

Манба: darakchi.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Сарвқомат япон аёлларининг сири нимада?