17:33 / 30.09.2017
14 557

Гуруч пиширишнинг 10 сири

Гуруч пиширишнинг 10 сири
Кўпинча гарнир учун тайёрланган гуруч бўтқага ўxшаб, ёпишқоқ бўлиб қолади. Гўштли, сабзавотли таомларингизнинг ажралмас шеригини тайёрлаш учун қуйидаги тавсияларимизга амал қилсангиз, яқинларингиў олқишларга сазовор бўлишингиз шубҳасиз.

1. Биринчи навбатда гуручни 20 дақиқа давомида совуқ сувда ивитиб қўйинг. Ивитилган гуручнинг сувини тўкиб, чаясиз.

2. Сув ва гуруч миқдорига қатъий риоя қилинг. Яъни гуруч учун сув 1:1,5 нисбатда бўлсин.

3. Гуручни пиширишга чоғланар экансиз, унга, албатта, қайноқ сув солинг.

4. Қопқоғи мустаҳкам ёпиладиган қозонча гуруч пишириш учун жуда мос.

5. Гарнир учун 12 дақиқа кифоя, ундан кўп ҳам, кам ҳам эмас. Биринчи 3 дақиқада қайноқ сув солиб, қопқоғи ёпиқ ҳолда, баланд оловда қайнатинг. Кейин 7 дақиқа давомида ўртача оловда ушлаб туринг. Қолган икки дақиқада эса жуда паст оловда пиширинг. Тайёр бўлгунича қопқоқини асло оча кўрманг.

6. Тайёр гуручга яна 12 дақиқа давомида қопқоғини очмай, дам беринг. Вақт ўтганидан сўнг, қўрқмасдан қопқоқни даст кўтаринг. Бироқ қопқоқдаги сув гуручга тушмасин. Мана дона-дона гуруч ҳам тайёр!

7. Гуруч ёпишиб кетмаслиги учун тузни иложи борича камроқ солинг. Тайёр бўлгандан сўнг майда туздан солсангиз, мақсадга мувофиқ бўлади.

8. Тайёр гуручни эҳтиёткорлик билан аралаштиринг, эзилиб кетмасин. Гарнирга сариёғ ёки исталган ўсимлик ёғидан солиб, дастурxонга тортишингиз мумкин.

9. Яна бир кичик сир, агар гуручга ўзгача таъм бағишламоқчи бўлсангиз, унга сув ўрнига гўшт қайнатилган шўрва солинг.

10. Агар гарнирни кўпроқ қилган бўлсангиз, сира ташвишга тушманг. Уни юмалоқлаб, ёғда таъб бериб, гуручли котлетлар пиширишингиз мумкин.

Манба: Darakchi.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Гуруч пиширишнинг 10 сири