22:04 / 30.09.2017
8 694

Мунажжимлар башорати: 1 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

Мунажжимлар башорати: 1 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Ҳар бир айтадиган гапингизни ўйлаб тилга кўчиринг. Акс ҳолда яқинларингизни қаттиқ ранжитиб қўйишингиз мумкин. Жаҳлдорлик ва нафратга қоришиқ кайфият ҳар қандай ишни бажарганингизда ҳам фақат салбий натижа беради. Шунинг учун аъло кайфиятни ўзингизда сақлаб қолишга ҳаракат қилинг. Бугун тўй ва никоҳдан ўтиш, унаштириш амаллари хайрли кечади. Фақат эҳтиёткорликни қўлдан бермасангиз, бас, ҳаммаси яхши бўлади. Саломатлигингиздан бугун шикоятингиз бўлмайди.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

1 октябр куни рўзғор билан боғлиқ муаммолар ва юмушларга тўлиб-тошасиз. Уларни зудлик билан бартараф этиш талаб қилинади. Агар дангасалик қилсангиз, юмушлар ўлда-жўлда қолиб кетиши муқаррар. Бугун куннинг иккинчи ярмида муҳим ҳужжатлар билан ҳам ишлашингизга тўғри келади. Кечқурун бир одам билан танишасизки, у келгусида сизга ҳар жабҳада фойдали инсонга айланиши кутилади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугунингиз ҳам яхшилик, ҳам ёмонлик, ҳам асабийлик ва ҳам қувончлардан иборат бўлади. Муаммоларни бартараф этиш масаласига келганда, нафақат ўзингиз, балки ўзгаларга тегишли муаммоларни ҳам ижобий ҳал этишга мажбур бўласиз. Оилада жуфтингиз билан сизни жиддий суҳбат кутади. Бу суҳбат сабаб бўлиб иккалангиз ҳам муносабатларга жиддий назар билан боқа бошлайсиз. Кечқурун сизни оммавий тадбирга таклиф этишлари мумкин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

1 октябр куни пул топиш, рўзғор тебратиш учун таваккал қилишингиз керак. Иккиланишлар, узоқ вақт ўй суришлар сизга моддий манфаат олиб келмайди. Таваккалчилик билан бир қаторда ақлни ишлатган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Куннинг иккинчи ярмида саломатлигингиз безовта қилиши мумкин. Кечқурун тоза ҳаво сайридан кейин спортнинг енгил турлари билан қисқа вақт шуғулланинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун куннинг биринчи ярмида хизмат сафарига чиқишингиз кутилмоқда. Имкон топсангиз, шерикликка кимнидир ола кетинг. Пул масаласида аниқ ҳисоб-китоб керак. Шунда харажатлар ва даромадлар бир-бирига мос келади. Йирик харидлардан қочинг. Аниқроғи, уй ва машина сотиб олишни ортга суринг. Соғлиғингиз бугун панд бермайди. Шунга қарамасдан, шамоллаш ва гриппдан эҳтиёт бўлинг. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

1 октябр куни атрофдагилар билан мулоқотда ўзингиз ҳақингизда гапирманг. Шунда кутилганидан ҳам кўпроқ фойдали ахборотлар олишга муваффақ бўласиз. Кимлардандир қарзингиз бўлса, дарҳол қайтаринг. Кечки пайт ғийбатлар ва ҳасаддан қочишга ҳаракат қилинг. Шахсий машинангиз бўлса, асло кўчага чиқманг, жароҳат олишингиз хавфи бор. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, саломатлигингизни назоратда ушланг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Афсуски, бугунингиз майда бўлса-да, кўнгилсизликларга бой бўлиши мумкин. Бу ишда ҳам, муҳаббатда ҳам учраши табиий. Атрофдагилар билан ҳам камроқ мулоқотга киришинг. Уларнинг қайсидир бири билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг. Ухлашга ётар паллангизда ҳамкасблардан бири қўнғироқ қилиб, ўзингиз ҳақингизда ажойиб бир янгиликни етказиши кутилади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

1 октябр куни рўзғордаги энг жиддий муаммоларни бартараф этиш ҳақида бош қотирасиз. Агар бу муаммоларни ҳал этиш учун пул зарур бўлса, қариндошлардан қарз кўтариб турсангиз ҳам бўлади. Куннинг иккинчи ярмида уй таъмири билан шуғулланишингиз кутилади. Кечқурун ўзингиз танийдиган одам сизни алдашга, чув туширишга ҳаракат қилиб кўради, сергак туринг. Соғлиғингизни ўзингиздан бўлак ҳеч кимга ишониб қўйманг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун фақат қалбингиз кўрсатган йўлдан боринг. Асло ўзгалар маслаҳатига қулоқ тутманг. Вужудингизда куч ва имкониятлар тўлиб-тошмоқда. Демак, ҳар қандай оғир юмушни ҳам ўз кучингизга таянган ҳолда уддалай оласиз. Оиласизлар муҳаббат бобида фақат қалб амрига бўйсуниб иш тутсинлар. Овқатланиш меъёрларини бузманг, спиртли ичимликлардан нарироқ бўлинг. Саломатлигингиз айний бошлаганини сезсангиз, врачга мурожаат этишни унутманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

1 октябрда оилангизда юзага келган ўзаро тушунмовчиликларга ойдинлик киритишингиз керак бўлади. Муаммоларингизни фақат ўз куч ва имкониятларингизга таяниб ҳал этинг. Атрофдагилар билан мулойим муносабат юритмас экансиз, орангизда жанжал келиб чиқаверади. Шамоллашингиз хавфи бор, саломатликка алоҳида эътибор қаратинг. Кечқурун енгил ҳазм бўлувчи овқатлар истеъмол қилинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Янги лойиҳалар ўйлаб топиш ниятингиз бўлса, ихтирочироқ бўлишингизга тўғри келади. Гарчи дам олгингиз келса, хориганингизни ҳис этиб турсангиз ҳам масъулиятдан ўзингизни олиб қочманг. Молиявий муаммоларингиз қачонки ҳуқуқшуносдан керакли маслаҳатлар олсангизгина ижобий ҳал бўлади. Кечқурун олисга сафар қилишингизга тўғри келиши мумкин. Борманг, бу сафарни бошқа кунга қолдиринг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

1 октябрда зиммангизга керагидан ортиқ мажбуриятни юкламанг. Ким бўлишидан қатъи назар сизга жавобгарлик талаб этувчи юмушларни юкласа, очиқчасига бош тортинг. Кимлардандир қарзингиз бўлиши мумкин. Имкон топсангиз, бу қарзларни бугун узиб енгил тортинг. Кечқурунги тоза ҳавода амалга ошириладиган сайр саломатлигингизга ижобий таъсир кўрсатади.

Манба: Hordiq.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 1 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..