20:56 / 01.10.2017
7 000

Вазн ташлашнинг уддасидан чиққанлардан озиш учун 7 тавсия

Сертификатли мураббий ва машҳур Chicago Tribune'нинг бош фитнес-шарҳловчиси Жеймс С.Фелл бундай муваффақиятга осонликча эришмади. Жеймс 30 ёшга келиб нафас сиқиши, фаст-фудга бўлган меҳри ва носоғлом вазни билан "мақтана оларди". Кўзгу билан навбатдаги учрашув йигитнинг кайфиятини шу қадар туширдики, у ўзини қўлга олишга қарор қилди ва атиги икки йилда орзусидаги қоматни "қуриш"га муваффақ бўлди. Феллнинг таъкидлашича, ҳаттоки дунёнинг энг семиз кишисини ҳам озишга мажбур қилувчи бир неча амалий тавсия бор. Trendymen уларнинг энг асосийлари билан бўлишди.

Машғулотларга меҳр қўйинг
Вазн ташлашнинг уддасидан чиққанлардан озиш учун 7 тавсия
Биринчи навбатда, машғулотлардан завқ олишни ўрганинг. Онгингиз рад этаётган нарсани бажаришга ўзингизни мажбурлай олмайсиз. Озиш учун узоқ шуғулланишга тўғри келади. Жисмоний машғулотларни мажбурият эмас, ишчи кунлардан дам олиш сифатида қабул қилишга ҳаракат қилинг. Ёрдам бериши керак.

Тезкор мақсадлар

"Мен озишни хоҳлайман" - мақсад ҳаддан зиёд узоқ ва ноаниқ. Визуал натижани кўрмасангиз, гўёки мақсадсиз ҳаракатланаётгандек бўласиз. Шунинг учун аниқ, қисқа муддатли мақсадлар қўйиб, уларга етишишни ўрганинг. Масалан, машғулотлар жадвалини музлатгичга осиб қўйиб, бажарилган ҳар бир кунни маркер билан ўчиринг. Шунда натижани кўра бошлайсиз ва ўзига яраша рағбат пайдо бўлади.

Мукаммал қомат

Кўзгуга боқинг ва тан олинг: кўраётганингиз - мукаммал қомат эмас. Ҳатто вақти-вақти билан жисмоний машқларга вақт ажратсангиз ҳам, доим ундан-да кўпроқ шуғулланиш имкони мавжудлигини унутманг. Шунчаки яхши кўринишга эмас, ортингиздан бошқалар қайрилиб қарайдиган даражада кўркам бўлишга интилинг. Бу яхши мотвация бўлиши мумкин.

Мажбурий нонушта

Эрталабки нонушта нафақат метаболизмни тезлаштиради, балки бутун бир кун учун яхши пойдевор вазифасини ўтайди: яхши нонушта қилган одам кун давомида ортиқча калория истеъмол қилмайди. Бундан ташқари, очлик ҳисси кечроқ келади, тушликнинг кечикиши эса кечки овқатни умуман бекор қилиш имконини беради.

Уйқуга ётишдан аввал тамадди қилиш

Уйқуга меъёрий очлик ҳисси билан ётинг. Бу — нормал ҳиссиёт, организмингиз кечки тамаддидан олинган қувватни қаерга қўйишни билмайди. Бундан бир неча усул билан қочиш мумкин: бир пиёла қайноқ гиёҳли чой ошқозонни тўлдиради, тишларни тозалаш эса ўзингизни тийишга ва тунда музлатгич ёнига яқинлашмасликка ёрдам беради.

Ҳаддан ташқари тўйиб қолманг

Тўқлик ҳиссини туйишга ҳаракат қилинг. Овқатдан қониқиш ҳосил қилиб, яна бироз тамадди қилиш имкони борлигини ҳис қилганингизда столдан туриш учун ўзингизни қўлга ола билишингиз керак. Бу қийин ва қандайдир тажриба талаб қилади, бироқ натижа шунга арзийди. Енгил очлик ҳисси бутун организмни тонусда ушлашга ёрдам беради - уйқу ва чарчоқдан асар ҳам қолмайди.

Паст калорияли маҳсулотларни танланг

Бир Oreo печеньеси қанча калорияга эга бўлса, чорак килограмм исмалоқ калорияси шунча бўлади. Паст калорияли парҳезга эътибор қаратинг, у организмингизни фойдали моддалар билан тўлиқ қониқтира олади. Бу вазифани амалга оширишда, энг яхшиси, сархил мева ва сабзавотлар ёрдам беради.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Вазн ташлашнинг уддасидан чиққанлардан озиш учун 7 тавсия