21:30 / 02.10.2017
8 526

Мунажжимлар башорати: 3 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

Мунажжимлар башорати: 3 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун юлдузлар сизга ҳамкасблар билан янада дўстона муносабатда бўлишни, иложи борича хуш кайфият бахш этишни маслаҳат беришади. Эмоцияни жиловлашга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда жанжалли вазиятларга тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Кечқурун вақтингизни болалар ва жуфтингиз учун ажратинг. Ота-онангиз кексайиб қолган бўлса, уларнинг ҳолидан ҳам хабар олинг, савоби албатта тегади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

3 октябр куни кечга қадар астойдил ишлашингизга тўғри келади. Иш кўп, дам олишга деярли вақт бўлмайди. Аммо кечки пайт бунинг мевасини албатта оласиз иншооллоҳ. Рўзғорда кемтиклар, муаммолар пайдо бўлса, мутахассисга мурожаат этинг. Ўзингизча муаммони ҳал этишга ошиқман. Ҳар бир ишни ўз устаси бажаргани маъқул. Кечқурун мактабда бирга ўқиган синфдошингиз сизга қўнғироқ қилиш эҳтимоли бор.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Юлдузлар бугунги кунингиз жуда хуш ўтишини башорат қилишган. Муаммоларингиз ҳам фақат ижобий тарафга қараб йўрғалашади. Агар гап мавқе ёки юқори лавозимга бориб тақаладиган бўлса, уялиб ўтирмасдан, раҳбарлар билан муносабатларни мустаҳкамлайверинг. Тадбиркор бўлсангиз, ҳозир сизга ҳамкорлар ҳаводек зарур. Аммо янги лойиҳаларга катта пул тикмай туринг, бугун бу ишингиз бароридан келмаслиги мумкин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

3 октябр куннинг биринчи ярмида ўзингизга яқин ҳисобланган инсонлардан бири ҳақида хунук хабар эшитишингиз эҳтимоли бор. Лекин қайғуга ботиш, шу сабабли дунёни унутиш мумкин эмас. Ҳаёт давом этади. Раҳбарлар куннинг иккинчи ярмида зиммангизга ўта масъулиятли, бироқ шарафли вазифани юклашлари мумкин. Мана сизга мавқе, юқори лавозим. Шу ишни қойиллатинг, ундан кейин натижасини кўраверасиз. Саломатликни эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Қариндошлар билан муносабатларни бузманг, аксинча янада мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлинг. Сизнинг жаҳдингиз, ранжишларингиз, аразларингиз ҳеч кимга керак эмас. Эмоцияни, ҳис-туйғуларни жиловлаган ҳолда иш тутинг. Сиёсат ва иқтисод билан шуғулланувчиларни бугун омад кутиб қолади. Саломатликни эҳтиёт қилинг. Кечқурун сизни дўстларингиздан бири меҳмонга таклиф этиши мумкин. Молиявий масалада ҳам қайғурмасангиз бўлади. Кечқурун пулнинг ўзи сизни йўқлаб келади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

3 октябр куни кўзланган мақсадлар сари олға қадам ташланг. Меҳнатдан қочмасангиз, дангасалик қилмасангиз, кечқурун мукофотини оласиз албатта. Салгина таваккал қилсангиз бас, омад сиз тарафга ўтади-қолади. Организмни ҳам жисмонан зўриқтиришдан сақланинг. Оила қурмаган бўлсангиз, бугун албатта бўлғуси жуфтингизни учратишингиз керак. Муҳаббатда эртадан кечга қадар фақат буюрувчи вазифасини адо этинг. Сизга бугун бўйсуниш, итоаткорлик ярашмайди.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Тадбиркорлар бугун ҳамкорлари билан учрашиб, баъзи масалаларда келишиб олишларига тўғри келади. Ижодкорларнинг ҳам куни туғади. Агар кун бўйи кимдир сиздан ёрдам сўраса, албатта ёрдам қўлини чўзинг. Сизга бошқа бировдан албатта қайтади. Фақат кучингизни тўғри сарфланг, акс ҳолда организмингиз жисмоний зўриқишга дуч келиб, соғлиғингизга путур етиши мумкин. Кечқурун севимли китобларингиздан бирини мутолаа қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

3 октябр куни биринчи қиладиган ишингиз молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишдан иборат бўлади. Тўғри, киссангиз аллақачон бўшаб бўлган. Уни тўлдириш учун анча-мунча тер тўкишга мажбур бўласиз. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига жўнашингиз кутилади. Бу сафар молиявий наф ҳам келтиради. Бироқ бу сафарни пухта режалаштириб олишингиз керак. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугунги кунингиз ёрқин ва қувончли лаҳзаларга бой бўлиши кутилади. Сиз билан бадавлат шахслардан бири қизиқиб қолган. Шунинг учун янги танишувлардан бош тортманг. Кун мобайнида пул масаласини ҳам тартибга келтиринг. Бўлмаса, ой охирига бориб пулсиз қолишингиз мумкин. Оила қурмаганлар яқиндагина танишган инсон ҳақида янги, бир-биридан ёқимли таърифларни эшитишлари кутилмоқда. Кечқурун соғлиғингизда салбий ўзгаришлар кузатилиши мумкин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

3 октябр куни ҳар бир вазиятни ўз томонингизга оғдириш учун имкониятлар бир талай бўлади. Улардан қандай фойдаланиш ўзингизга боғлиқ. Ишхонангизда муаммо кўзга ташланмайди. Зиммангиздаги вазифани сидқидилдан адо этсангиз бас. Интернет орқали қўшимча даромадли иш топишингиз кутилмоқда. Кечқурун сизни меҳмонга чақиришлари мумкин. Бу меҳмондорчиликдан бир олам таассуротлар билан қайтасиз.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Шахсий манфаатларингиздан бошқасини тан олманг. Шунда дард чекмайсиз, қалбингизни алам ва армон ҳисси банд этмайди. Маънан зарба бераётган дўст ва душманни сукут сақлаш билан енга оласиз. Миянгизда қўққисдан пайдо бўладиган янги ғоя ишхонадаги раҳбарларингизга ёқиб тушади, дўппини осмонга отаверинг. Саломатлигингиз кечки пайт панд бера бошлаш эҳтимоли бор. Зудлик билан врач қабулига шошинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

3 октябрда бир сонияга бўлса ҳам яқин ўтмишга қайтиш фақат зиён келтиради. Сиз бугунги кун билангина яшанг. Бугунингизгина сизга қувонч ва шодликлар ҳадя эта олади. Молия масаласида қариндошларингиз билан орангизда жанжал юзага келиши мумкин. Кечқурун дўстлар даврасида бўлиб, уларга маълум бўлмаган қирраларингизни намойиш этасиз. Кун давомида баъзиларни бош ва оёқ оғриғи безовта қилиш эҳтимоли бор.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 3 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..