19:45 / 04.10.2017
8 231

Омадни «чақириш»нинг илмий асосланган 3 усули

Омадни «чақириш»нинг илмий асосланган 3 усули
Англиянинг Хартфордшир университети психология профессори Ричард Уайзман ўзларини омадли ва омадсиз деб ҳисобловчи кишилар ўртасидаги фарқни аниқлашга қарор қилди.

Тадқиқотлар чоғида Уайзман омадли инсонлар юқори даражадаги экстраверсия билан фарқланишини пайқади. Улар икки марта кўпроқ кулади ва бошқалар билан кўз орқали алоқани ушлаб туришга ҳаракат қилади. Олимнинг фикрича, айнан чиқишимлилик ва очиқлик омадли имкониятларни кўпайтиришга ёрдам беради.

Омадсиз одамлар эса эмоционал беқарорликка, хавотирга ва салбий ҳиссиётларга мойил бўлади. Улар қандайдир бир муамо туфайли ҳаддан ташқари ташвишланиши натижасида имкониятларни қўлдан чиқаради. Омадлилар эса барча янги нарсалар учун очиқ бўлади.

Уайзман, шунингдек, инсон омадли кишига айлана олиш-олмаслигини аниқламоқчи бўлди ва бунинг учун тадқиқот иштирокчиларига бир нечта машқлар берди. Бир ой ўтгач, уларнинг 80 фоизи бахтлироқ, ўз ҳаётларидан мамнунроқ ва асосийси, омадлироқ бўлганини таъкидлади.

Уайзман улардан қуйидагиларни бажаришни сўраган эди:

Кенгроқ фикрланг

Ўз мақсадингизга эришиш-эришмаслик борасида доим ташвишланиш туфайли сиз истиқболли имкониятларни қўлдан бой беришингиз мумкин. Барча янги нарсаларга очиқ бўлинг, шунда сизда бахт келтирувчи чиптани тортиб олиш имконияти кўпроқ бўлади.

Ҳаётга ижобий тарзда ёндашинг

Ҳамма нарсанинг фақат салбий жиҳатларини кўриш керак эмас. Бундай кайфият сиздан ҳаётий кучингизни олиб қўяди. Нимадандир шикоят қилиш ўрнига, бундан ҳам ёмонроғи юз бермагани учун шукур қилинг.

Шу ҳафта аввал ҳеч ҳам қилмаган нарсангизни қилинг

Кундалик ҳаёт чарчатиши мумкин. Агар сиз ҳар куни бир хил одамлар билан мулоқотда бўлсангиз, бир хил таомни есангиз, бир хил ишларни бажарсангиз, ўз ҳаётингизни хилма-хиллаштиришга ҳаракат қилинг. Қулайлик зонасидан чиқиш омадни думидан тутиш имкониятларини кўпайтиради.

Манба: «Daryo.uz»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Омадни «чақириш»нинг илмий асосланган 3 усули