16:34 / 05.10.2017
8 565

Мия ёшлигини сақлаб қолишда ёрдам берувчи 5 та одат

Мия ёшлигини сақлаб қолишда ёрдам берувчи 5 та одат
Камҳаракат ҳаёт тарзи ва зарарли одатлар бутун организмга, шу жумладан, мияга ҳам зиён етказади. Ёш ўтган сайин Альцгеймер касаллигининг юзага келиш ва ривожланиш хавфи ошади.

Ҳаётий муҳим орган барвақт кексайишининг олдини олиш учун бир нечта фойдали маслаҳатларга қулоқ тутиш керак.

Овқатланиш одатларингизни ўзгартиринг

Соғлом овқатланишга риоя қилиш нафақат қомат ва умумий саломатлик учун, балки мия учун ҳам фойдалидир. Одатларингизга оддий ўзгартиришлар киритишдан бошланг. Масалан, кечки қаҳвани кўк чойга алмаштиринг. Унда камроқ кофеин ва кўп антиоксидантлар бор, улар мия ҳужайраларини зарарлардан ҳимоя қилади. Дудланган маҳсулотлар истеъмолини камайтиринг.

Ҳар куни ҳеч бўлмаса, 20 дақиқадан спорт билан шуғулланинг

Ҳаракатланиш билан боғлиқ фаоллик мия саломатлигини қўллаб-қувватлаб туриш учун зарур. Аэробика қон айланишини тезлаштиради, хотирани яхшилайди ва миянинг янги ҳужайралари ўсишини кучайтиради. Янги нейрон алоқалар шу тариқа пайдо бўлади.

Қулайлик ҳудудини тез-тез тарк этиб туринг

Мияни турли вазифалар билан зўриқтирсангиз, у ёшлигини узоқ вақт сақлаб қолади. Кенг тарқалган фикрларга қарамай, мия дастурлаштирилмаган, балки ўзгаришга қодир. Истасангиз, масалан, эски одатлардан халос бўлиб, уларнинг ўрнини янгилари билан алмаштириш мумкин. Миянинг бу хусусияти нейропластиклик дейилади.

Тўйиб ухланг

Уйқу вақтида лимфатик тизимимиз мияни нейротоксинлардан, шу жумладан, Альцгеймер касаллигини чақирадиган бета-амилоидлар ва тау-оқсилдан ҳамда Паркинсон касаллигига сабабчи бўладиган альфа-синуклеиндан тозалайди. Мияни тозалаш жараёни вақт талаб қилади. Айнан шу сабабли одам суткасига 7—9 соат ухлаши керак.

Фаол мулоқотда бўлинг

Ёш ўтган сари бизнинг мулоқот доирамиз торайиб, биз камроқ одамлар билан суҳбатлаша бошлаймиз. Бошқалар билан камроқ гаплашадиган одамларда ақлий қобилиятлар киришимли кишиларникига нисбатан 70 фоизга пасайиб кетар экан.

Манба: «Daryo.uz»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мия ёшлигини сақлаб қолишда ёрдам берувчи 5 та одат