22:02 / 11.10.2017
9 137

Мунажжимлар башорати: 12 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

Мунажжимлар башорати: 12 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун ишда у даражада муваффақиятлар кўзга ташланмайди. Аммо бунинг сизга кераги ҳам йўқ. Асосийси, шахсий ҳаётингизда сокинлик ва аҳиллик кузатилади. Мана шунинг ўзи сизга керагидан ортиқ муваффақият демакдир. Куннинг иккинчи ярмида яқин дўстларингиз билан боғлиқ ёқимсиз воқеадан хабар топиб кайфиятингиз тушиши мумкин. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Атмосферадаги магнит бўронларидан сурункали хасталикка йўлиққанлар фақат мутахассислар кўмагида сақланишлари тавсия этилади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Юлдузлар бугун пул билан боғлиқ муваффақиятли лаҳзаларга ошно тутинишингизни башорат қилишган. Бу кунни анчадан бери кутгандингиз. Аммо ҳаяжонларга эрк берманг. Кўз тегиши мумкин. Куннинг иккинчи қисмида дам олишга, муваффақиятлар шаробини тотишга ҳақлисиз. Бугун ҳеч ким билан, айниқса, ишхонадаги раҳбарлар билан баҳслашманг, жанжаллашманг. Иложи бўлса, ишдан эртароқ чиқинг, яқин инсонлар учун совғалар харид қилиш палласи етди.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
12 октябрда харажатлардан нарироқ бўлинг. Худо кўрсатмасин, пулларингизни сарфлай бошласангиз, тўхтатиш қийин бўлади. Оиласизлар ёддан тутсин, бугун уларга рақиб рўбарў бўлади. Агар тушунса, яхшиликчасига нарига ҳайданг, тушунмаса, қай йўл билан бўлмасин, бўлғуси бахтингизни ҳимоя этинг. Кечқурун уйингизга меҳмонлар келиш эҳтимоли бор. Бундан ташқари, кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши ҳам кутилади. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугунги кун фақат сизники. Сафар, учрашувлар олий даражада ўтади. Ишхонангизда ҳам кайфиятингизни кўтарувчи бир қатор вазиятлар юзага келиши кутилмоқда. Аммо уларни бир-бирига чалкаштириб юборманг, акс ҳолда боши берк кўчага кириб қолишингиз ҳам мумкин. Рўзғордаги муаммоларни ўзгалар кўмагисиз бартараф этинг. Кейинги кунларда атмосферада ўта кучли магнит бўронлари юзага келиши кутилади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар соғлиқни ҳамиша назоратда ушласинлар.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
12 октябр куни шубҳали ишлар, ҳамкорликлардан қочинг. Агар шу ишларга аралашиб қоладиган бўлсангиз, сизни ҳатто бойвачча танишларингиз ҳам қутқариб ололмайди. Яқин дўстларга бугун умуман қарз берманг ва ўзингиз ҳам қарз кўтарманг. Ҳотамтойлигингиз тутиб қарз бериб ёки олиб қўйсангиз, оқибатда бир тийинсиз қоласиз. Саломатлигингизни синчковлик билан назорат қилинг. Овқатланишда эҳтиёт бўлинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Квартира ёки машина сотиб олишга тўғри келса, ҳужжатларга жуда сергак ҳолда имзо чекинг. Зинҳор хатога йўл қўя кўрманг. Сизни чув тушириб кетишлари мумкин. Кун давомида кутилмаганда ўзингизни ёмон ҳис эта бошлашингиз мумкин. Бу ё аллергия, ёки сурункали хасталик сабабли юз бериши мумкин. Аниқроқ айтадиган бўлсак, атмосферада кучли магнит бўронлари давом этмоқда. Мана шу саломатликка салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Яхшиси, касалхонага боринг ва муаммони тезроқ ҳал этиш ҳаракатида бўлинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
12 октябрда мавқеингизга путур етишини хоҳламасангиз, иш жойингизда ҳамкасблар билан дипломатларча муносабат юритинг. Бугун чўмилиш, аёллар учун гўзаллик салонига бориш муваффақиятли кечади. Халқона йўл билан организмни тозалаш пайида бўлсангиз, саломатлигингиз янада мустаҳкамланган бўларди.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун оиласизларнинг куни туғади. Сиз идеалингиздаги инсонни учратиб танишишингиз, бу танишув тез фурсатда муҳаббатга айланиши мумкин. Янги танишувлар пайтида жуда сергак туринг, эмоция, ҳис-туйғуларни жиловлашга ҳаракат қилинг. Кечқурун баъзи дўстларимиз хизмат сафарига жўнаб кетишлари кутилади. Бу сафар молиявий аҳволингиз яхшиланишига сабабчи бўлади. Қолаверса, профессионал касбингиз доирасида малакангиз ошади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
12 октябр куни жамоада кузатувчи вазифасини ўташингиз лозим. Ҳамкасбларни кузатинг, лекин иш масаласида миқ этманг. Раҳбарлар ниманидир уқтираётганда, тилингизни тийиб тура қолинг. Шахсий ҳаётдаги муаммоларни бировлар ёрдамисиз ўзингиз мустақил тарзда бартараф этинг. Соғлиғингиз ёмонлаша бошлашини сезсангиз, врач кўригидан ўтинг. Серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг, акс ҳолда жароҳат олишингиз ҳеч гап эмас.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Анчадан бери яқинларингизданми, дўстларингизданми бири билан орангизда жанжал давом этарди. Шу жанжалга бугун худонинг қудрати билан барҳам берилиши мумкин. Бу жараён кайфиятингизни юқори чўққиларга олиб чиқиб қўйиши тайин. Ишхонада фаолликни оширган ҳолда зиммангиздаги вазифани аъло даражада уддалашга ҳаракат қилинг. Муҳаббатда ҳам сизга омад кулиб боқади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
12 октябр куни ишларингиз бароридан келиб, сизга тинчлик бермаётган муаммолар аъло даражада ҳал бўлади. Кимлардандир қарзингиз бўлса, бугундан қолдирмай қарзларни узинг. Шунда рўзғорингизга янада мўлроқ баракотлар ёғилади иншооллоҳ. Саломатликдан бугун шикоятингиз бўлмайди. Фақат кечқурун яқинларингиздан кимдир кайфиятингизни бузиши мумкин.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Қалбингизга қулоқ солманг, бугун фақат тажрибали ва сиздан ёши улуғлар маслаҳатигина сизга ёрдам бера олади. Шахсий ҳаётда реалист бўлинг. Эртакларга ишонманг. Яқиндагина қайсидир фирмага ишга жойлашган дўстингиз сизга қўшимча даромадли иш таклиф этиши кутилади. Оиласизлар бугун кечқурун романтик учрашувга чиқишлари эҳтимоли бор.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 12 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..