Мунажжимлар башорати: 13 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

  • Ҳаёт тарзи
  • 12-10-2017, 20:18
  • 1 590
  • Мунажжимлар башорати: 13 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
    ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
    Бугун кайфиятингиз куннинг биринчи ярмида талаб даражасида бўлмайди. Қандайдир тушкун ҳолатларни бошдан кечира бошлайсиз. Тақдирдан нолийсиз. Балки анчадан бери дам олишни унутиб қўйгандирсиз? Унда сира ўйлаб ўтирмай, дам олишни бошланг. Куннинг иккинчи ярмида сиз шундай бир инсонни учратасизки, у руҳий етуклик, поклик масаласида сизга ўз маслаҳатларини беради. Соғлиғингиз панд бераётганини сезсангиз, ўзингизни ёмон ҳис эта бошласангиз, билингки, бу атмосферада бошланган кучли магнит бўронлари ҳосиласидир. Ўтиб кетади.
    БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
    Тақвимда одамлар орасидаги хавфли рақам деб ном олган «13» рақами турган бўлса-да, бу кунингиз аъло даражада ўтиши кутилмоқда. Бунда сизнинг табиатан реалист эканингиз ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Шахсий ҳаётда, муҳаббатда ҳам бирдай омадга эришасиз. Оиласиз бўлсангиз, бугун тўй кунини белгилаш хайрли кечишини унутманг. Саломатликни сақланг, атмосферада давом этаётган магнит бўронлари таъсирига тушиб қолишдан ўзингизни эҳтиёт қилинг.
    ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
    13 октябрда ўз хатоларингиз ва ўйламай босган қадамларингиз жабрини тортишни истамасангиз, ҳар бир ишни пухта режа асосида амалга оширинг. Ижод, ошпазлик ва педагогика касби эгалари учун бугунги кун омадли кечиши кутилади. Сиз нафақат малакангизни ошириш бахтига муяссар бўласиз, балки атрофдагиларнинг олқишларига ҳам эришасиз. Соғлиғингизни асранг. Кечқурун кўпроқ вақтингизни тоза ҳавода ўтказинг.
    ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
    Тадбиркорлар учун бугунги кун унумли кечади. Сиз янги шартномаларга имзо қўясиз. Шунинг ўзи сизга қўшимча даромад келади деганидир. Иш жойингизда раҳбарлар ишониб янги лойиҳа топширишлари мумкин. Бош тортманг, бу лойиҳа сизга фақат фойда келтиради. Шу баҳонада моддий аҳволингизни ҳам яхшилаб оласиз. Бугун сизга ягона душман шошма-шошарликдир. Шундан эҳтиёт бўлинг.
    АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
    13 октябр куни ранжиш, зерикиш, жаҳл отига минишингиз учун ҳеч қандай сабаб бўлмайди. Сиз шу қадар сергак, қувноқ, артистона кайфиятга эга бўласизки, ҳозирнинг ўзида цирк саҳнасига чиқсангиз ҳам хато қилмайсиз. Молиявий аҳволингиз бундан ҳам яхши кечади. Ишдан кейин тўғри дўкон ё бозорга тушиб ўзингизга ёққан буюмларни харид қилаверинг. Аёллар эса гўзаллик салонига, ундан кейин дўконга бориб ажойиб кийимлар харид қилишса ҳам ортиқчалик қилмайди.
    ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
    Омадга эришиш учун ихтиёрингиздаги барча куч ва имкониятларни ишга солишингизга тўғри келади. Тажрибангиз ҳам бу масалада жуда асқотади. Моддий жиҳатдан ҳам муваффақиятга эришасиз, бироқ бошқа кунлардагидек эмас. Шунинг учун пулни жуда тежаб ишлатинг. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши кутилади. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, кун давомида саломатлигингизни назорат қилинг. Атмосферада магнит бўронлари давом этмоқда. Дори-дармонларингизни ёнингизда олиб юринг.
    ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
    13 октябр куни жуда тушкун кайфиятда уйқудан уйғонасиз. Ҳолатингизни кўрган борки, сиздан ими-жимида узоқлаша бошлаганини ҳис этасиз. Бунга яқинда сизни ташлаб кетган севикли инсонингиз сабабчи бўлса керак. Айрилиқ аламини кўтара олмаяпсиз шекилли…
    Бундай вазиятларда руҳни ўзингизга бўйсундириб, иложи борича тезроқ тушкунлик ботқоғидан чиқиб кетиш пайида бўлинг. Кечқурун эртароқ уйқуга ётинг.
    ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
    Оила қурмаган бўлсангиз, бугун юз берадиган янги танишувлар сизга янги бахт калитини ҳадя этиши мумкин. Бу сизнинг интилишингизга боғлиқ. Келажак режаларни жуда эҳтиёткорлик билан тузинг, бу режаларга дўстларингизни киритманг. Куннинг иккинчи ярмида молиявий аҳволингиз яхшиланади. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда эҳтиёт бўлинг. Агар шаҳарда яшасангиз, кечқурун жуфтингиз билан кечки овқатни бирор кафеда тановул қилинг.
    ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
    13 октябр куни ортингиздан ғийбат тошлари отилаётганига гувоҳ бўласиз. Бу тошларга жавоб қайтара олмайсиз. Чунки сизда ғийбат тоши йўқ. Қутулишнинг бирдан-бир йўли сукут сақлашдир. Бугун яқин дўстлар билан ҳам мулоқот қилмай туринг. Орангизда жанжал келиб чиқиш хавфи бор. Имкон топа олсангиз, табиат қўйнида дам олиб қайтинг. Саломатликни қатъий назорат остига олинг. Ётар паллангизда қатиқ ичишингиз тавсия этилади.
    ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
    Юлдузлар бугунги кунингиз жуда қувончли ўтишини башорат қилишган. Майли, ташқарида қор ёғсин, қаҳратон изғиб юрсин, кўнглингиз барибир баҳордагидек бўлади. Оиласиз бўлсангиз, муҳаббатда омадингиз чопмайдиганроққа ўхшаб турибди. Қайғурманг, худонинг куни кўп. Бугун бўлмаса эртага албатта бахтингизни топасиз. Кечқурун қондошларнинг қайсидир бири билан гап талашиб қолишингиз мумкин.
    ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
    13 октябр куни романтикка айланишингиз зарур. Ана шундагина оиласиз бўлсангиз, танлаганингизнинг кўнглига йўл топа оласиз. Бугунга қадар фақат дўстликкагина кўниб яшардингиз. Севги билан яшашга негадир ҳайиқардингиз. Ҳайиқманг, муҳаббат сиз ўйлагандан ҳам тотлироқ дунё. Молиявий муаммоларни ўз фойдангизга ҳал этишда таваккалчиликка зинҳор йўл берманг. Башарти бировдан қарзингиз бўлса, бугуноқ қайтаринг. Бунинг мукофотини кейинчалик албатта оласиз.
    БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
    Оила қурмаганлар бўлғуси жуфти билан ораларида ҳаққоний туйғулар кезишига эришишлари лозим. Ишда эса ҳамкасблар билан муносабатларда қалбингизга қулоқ тутган ҳолда иш кўринг. Шунда муваффақият сиз тарафда бўлади. Кечқурун жаҳдга эрк бермаслигингиз тавсия этилади. Акс ҳолда яқинларингиз билан орангизда катта жанжал келиб чиқиши мумкин.

    Манба: Hordiq.uz

    loading...
    Яндекс.Метрика